EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" оромгоҳи Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилади

2024 йил 27 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, "Сижжак" дам олиш оромгоҳидаги Давлат активларини бошкариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳукуки асосида ўтказиб берилади.

Маълумот учун, ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥5👍4
Уч вазирлик энг кўп ноқонуний харидларни амалга оширган

Соғлиқни сақлаш, Транспорт ва Мактабгача таълим вазирликлари энг кўп ноқонуний давлат харидларини амалга оширган.

2024 йил давомида давлат харидлари тизимида 263,9 миллиард сўмлик ноқонуний харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди, 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланди.

Ўрганиш натижалари якунлари бўйича вазирлик ва идораларга 257 та харидни бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 52 та шундай мурожаат юборилган, Транспорт вазирлигига — 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 23 та. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида 32 та ноқонуний харидлар аниқланди.

Бундан ташқари, харидлар натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди.

Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎5👍4
Қамчиқ довонида 2 нафар фуқаро қор босиб қолиши оқибатида вафот этди

8 январь куни Қамчиқ довонидаги захира йўлининг таъқиқланган қисмига қор учиш учун ўтган фуқароларнинг 2 нафари вафот этгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, улар 8 киши бўлган. Бири селфи тушиш мақсадида йўлнинг чет қисмига бориб сирпаниб кетган. Унга ёрдам бераман, деб ёнига тушган шериги иккисини ҳам қор босиб қолган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини, марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинлангани маълум қилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢5👍3👎3
Пойтахт ва вилоят марказларида айрим турдаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин

Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Экопартия ва Экология вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида айрим йўналишлардаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилларда:

асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари фаолиятини ташкил этишни тақиқлаш режа қилиняпти.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍1👎1
Telegram фойдаланувчиларнинг маълумотларини АҚШга беришни бошлади

"2024 йилда Telegram АҚШ расмийларининг 900 та сўровини бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди", деб ёзади 404 Media сайти Telegram Transparency Reports боти маълумотларига таяниб.

Telegram 2024 йил 1 январдан 30 сентябргача Қўшма Штатлардан жами 108 фойдаланувчига таъсир қилган IP манзиллар ва/ёки телефон рақамлари бўйича бор-йўғи 14 та сўровни бажаргани инобатга олинса, бу 2024 йил августида Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинганидан сўнг тақдим этилган маълумотларнинг катта ўсишидан далолат беради", дея қўшимча қилди 404 Media.

Шу билан бирга, Telegram 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида Россия томонидан юборилган бирорта ҳам сўровни бажармаганини билдирган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов жорий қилиниши мумкин

Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистон ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон -2030 стратегиясини Атрофи-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони муҳокамасида айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, фармон лойиҳаси мораторий фирмалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этмайди. Шунингдек, овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, лойиҳага 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар электрон аукцион орқали берилиши киритилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SMM agentligiga video montajchilar ishga taklif qilinadi.

Talablar:
• Ish tajribasi bo'lishi
• Reelslar uchun videolar tayyorlashi
• Premier Pro va After Effect dasturlarida ishlay olishi kerak

Ish vaqti va oylik suhbat asosida kelishiladi

Manzil: Toshkent shahri

Tel: +998953324020
👤 @ibrohim_4020

ID 395 • eslatma •
ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тайёрмисиз? Чипталар қимматлашяпти…

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎7
Арманистон ҳукумати мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

Мамлакат Tашқи ишлар вазири Арарат Мирзоян сўнгги йилларда Арманистон ва Европа Иттифоқи ўртасида етарлича интенсив ва динамик муносабатлар шаклланганини билдирди.

"Арманистон Европа Иттифоқига иложи борича яқин бўлишга тайёр. Мен виза либераллаштиришнинг бошланиши ва Европа Иттифоқи билан қўлланилган ёки муҳокама қилинаётган бошқа бир қатор воситаларни назарда тутяпман", — деди Мирзоян.

"Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши тўғрисидаги қарор фақат умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши мумкинлигини, бунгача Арманистон ва Европа Иттифоқи “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиши кераклигини таъкидлади", деб ёзади “Интерфакс”.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎7👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг олтин захираси қанча?

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3🔥2👎1
Ливан парламенти янги президентни сайлади

Президент сифатида Ливан армияси бош қўмондони генерал Жозеф Аун сайланди. Жозеф Аун номзоди АҚШ ва Саудия Арабистони томинидан қўллаб-қувватланди, чунки ушбу давлатлар уни минтақада Эрон таъсирига қарши мувозанатни ушлаб турувчи шахс сифатида кўришмоқда.

Аун мамлакатда катта обрўга эга, чунки у армияни инқирозли даврларда муваффақиятли бошқарган ва конфессиялараро можаролар пайтида бетарафликни сақлашни уддалай олган.

Ливандаги йирик сиёсий куч ҳисобланувчи “Ҳизбуллоҳ” эса эронпараст кучлар билан алоқадор бўлган христиан ўнг марказчи “Марада” партияси етакчиси Сулаймон Франьже номзодини қўллаб-қувватлаган эди.

Экспертларнинг фикрига кўра, янги сайланган президент Ливандаги турли сиёсий ва диний гуруҳларни бирлаштирувчи шахсга айланиши мумкин. Ливанда президент лавозими 2022 йил октябр охиридан бери бўш эди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍5
Салкам 264 млрд сўмлик ноқонуний харидлар бекор қилинди - Аксилкоррупция агентлиги

2024 йилда 263,9 млрд сўмлик ноқонуний ўтказилган харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидлар доимий равишда мониторинг тартибида ўрганиб бормоқда.

Жумладан, 2024-йилда 552,5 млрд сўмлик 273 та харидлар ўрганилди.

Натижада:

- 234 та ҳолатда жами 263,9 млрд сўмлик харид натижалари бекор қилинди;

- вазирлик ва идораларга 257 та тақдимнома киритилди;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди;

- қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахснинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

Давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилаётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди

2021 йил июль ойидан бошлаб Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари - инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қодир Додоев 9 йилга кесилди.

Аниқланишича, Қодир Додоев Хитойлик инвесторларнинг 350 минг доллардан ортиқ пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ушбу фирибгарлик ишида унга инвесторларга таржимонлик қилган шахс жиноий шерик бўлган.

Собиқ ўринбосар 2024 йилнинг июнь ойида лавозимидан озод этилиб, қамоққа олинган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍14
ЖССТ: Хитойда метапневмовирусдан шифохоналар тўлиб кетгани асоссиз

Хитойда метапневмовирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият ўтган ҳафтадан бошлаб хавотирларга сабаб бўлиб келаётганди. Ҳолат юзасидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ЖССТ Хитой соғлиқни сақлаш расмийларига алоқага чиққанда, инсон метапневмовирусининг (hMPV) ҳеч қандай ноодатий авж олиш шакллари мавжуд эмаслигини, шифохоналар тўлиб-тошгани йўқ ва ҳеч қандай фавқулодда ҳолат эълон қилинмаганини маълум қилган.

Шунингдек, ЖССТ кузатув тизимлари орқали глобал, минтақавий ва мамлакат даражасида респиратор касалликларни кузатишда давом этади ва керак бўлганда янгиланишларни тақдим этишини таъкидлади.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳам метапневмовирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Абдуқодир Ҳусановнинг нархи 50 млн евро

Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, «Манчестер Сити» 20 ёшли ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳам Англия премьер-лигасига ўтишга ошиқмоқда. Томонлар узоқ муддатли шартнома тузишга яқин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍35👎1
Ўзбекистонда кунига 10 минг қадам юрадиган фуқаролар яна рағбатлантирилади

Бу «Ўзбекистон - 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент Фармонида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, Экология вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига 1 июнгача «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида бир кун ичида камида ўн минг қадам босиб ўтишни тарғиб қилишни назарда тутувчи платформани ишга тушириш топширилди.

Юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга «экофаол фуқаро» мақоми берилади. Уларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан истеъмол кредити олишда (давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган) 10 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилади. Вояга етган барча аъзолари «экофаол фуқаро» мақоми берилган оилаларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль берилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10👎4
Тошкент вилоятида 4 ёшли қизини уриб ўлдирган аёл қамоққа олинди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 23 декабрь куни 2020 йилда туғилган қиз Й.М. танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинганди. Қизча 7 январь куни вафот этган.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 1977 йилда туғилган аёл Э.Й. (онаси)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тиббий хулосага кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 7-қисми “б” банди (оилавий (маиший) зўравонлик вояга етмаган шахсга нисбатан) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢11👍6👎2
Ўзбекистон ва россиялик олимлар кўча зўравонлигини аниқловчи нейрон тармоқ яратди

Ўзбекистон ва Россия тадқиқотчилари жамоаси видеокузатув камералари маълумотларидан фойдаланган ҳолда кўчадаги зўравонлик ҳаракатларини автоматик аниқлай оладиган нейрон тармоқни ишлаб чиқди.

Нейрон тармоғи кўча кузатув камералари қайд этган зўравонлик ҳолатларининг 98 фоиздан кўпроғини аниқлай олади.

Ушбу технология шаҳарларда хавфсизликни оширишга йўналтирилган бўлиб, «Ақлли шаҳар» тизимининг таркибий қисмига айланиши мумкин. ЖУДУ мутахассислари технологияни янада самаралироқ видеокузатув тизимларини яратишда қўллаш мумкинлигини айтди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍19👎5