EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Асакабанкнинг бинолари қарийб 180 млрд сўмга аукционга чиқарилди

Асакабанкнинг Тошкент шаҳар, Якккасарой туманидаги бинолари аукцион орқали сотувга қўйилди.

Бу бинолар узоқ муддат банкнинг автотранспорт филиали ва бош офиснинг бир нечта қисми бўлиб хизмат қилган.

Лотнинг бошланғич нархи — 178,8 млрд сўм. Аукцион 27 январь куни бўлиб ўтади ва аризалар шу кунгача қабул қилинади.

Асакабанк давлат банки бўлгани учун ҳукумат бир неча йилдан бери уни хусусийлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Яқинда президент банкни сотиш 2025 йилга қолдирилгани ҳақида фармонни имзолади. Май ойида хусусийлаштириш бўйича ЕТТБ билан келишув имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Асакабанкнинг Tashkent City'даги бош офиси ҳам сотувга қўйилган. Шаҳарнинг қоқ марказидаги бинони сотиб олишга Европа, БАА ва Туркиядан талабгорлар бор.

Қисқа муддатда банкни тўлиқ хусусийлаштириш амалга ошмагач, унинг активлари алоҳида-алоҳида сотувга қўйилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқот қилинади

Ушбу мақсадлар учун Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистонга 2 млрд сўмлик грант маблағи ажратилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида аҳолининг рақамли кўникмалари ҳолати таҳлил қилинади, бозор эҳтиёжларига мос янги касблар аниқланади ва IT таълим ресурсларини бирлаштирувчи платформа ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси - Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда IT таълим Уюшмаси ўртасида “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш инклюзив ўсиш учун манфаатдор томонларни боғлаш” лойиҳаси доирасида келишув шартномаси имзоланди.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги вакили Андрин Финк Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур лойиҳа доирасида ёшларнинг IT саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа кенг қамровли тадқиқотлар ҳамда мослаштирилган таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш ва ривожланаётган соҳа талабларини қондириш учун мутахассислар учун малака оширишни ўз ичига олади.

Тадқиқотга асосланган ушбу ёндашув кейинги босқичлар ҳақида маълумот бериб, мослаштирилган ва таъсирли аралашувларни таъминлайди. Ушбу мақсадлар учун Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IT таълим Уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотига қарийб 2 млрд сўм (149 655 АҚШ доллари) Грант маблағлари ажратилди.

Лойиҳа доирасида ҳудудларда IT саводхонлиги ва кўникмалари бўшлиқларини таҳлил қилиш, бунда мақсадли аудитория сифатида ёшлар, қишлоқ аҳолиси, аёллар ва қизлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар қамраб олинади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" оромгоҳи Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилади

2024 йил 27 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, "Сижжак" дам олиш оромгоҳидаги Давлат активларини бошкариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳукуки асосида ўтказиб берилади.

Маълумот учун, ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥5👍4
Уч вазирлик энг кўп ноқонуний харидларни амалга оширган

Соғлиқни сақлаш, Транспорт ва Мактабгача таълим вазирликлари энг кўп ноқонуний давлат харидларини амалга оширган.

2024 йил давомида давлат харидлари тизимида 263,9 миллиард сўмлик ноқонуний харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди, 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланди.

Ўрганиш натижалари якунлари бўйича вазирлик ва идораларга 257 та харидни бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 52 та шундай мурожаат юборилган, Транспорт вазирлигига — 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 23 та. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида 32 та ноқонуний харидлар аниқланди.

Бундан ташқари, харидлар натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди.

Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎5👍4
Қамчиқ довонида 2 нафар фуқаро қор босиб қолиши оқибатида вафот этди

8 январь куни Қамчиқ довонидаги захира йўлининг таъқиқланган қисмига қор учиш учун ўтган фуқароларнинг 2 нафари вафот этгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, улар 8 киши бўлган. Бири селфи тушиш мақсадида йўлнинг чет қисмига бориб сирпаниб кетган. Унга ёрдам бераман, деб ёнига тушган шериги иккисини ҳам қор босиб қолган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини, марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинлангани маълум қилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢5👍3👎3
Пойтахт ва вилоят марказларида айрим турдаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин

Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Экопартия ва Экология вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида айрим йўналишлардаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилларда:

асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари фаолиятини ташкил этишни тақиқлаш режа қилиняпти.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍1👎1
Telegram фойдаланувчиларнинг маълумотларини АҚШга беришни бошлади

"2024 йилда Telegram АҚШ расмийларининг 900 та сўровини бажариб, 2253 нафар фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди", деб ёзади 404 Media сайти Telegram Transparency Reports боти маълумотларига таяниб.

Telegram 2024 йил 1 январдан 30 сентябргача Қўшма Штатлардан жами 108 фойдаланувчига таъсир қилган IP манзиллар ва/ёки телефон рақамлари бўйича бор-йўғи 14 та сўровни бажаргани инобатга олинса, бу 2024 йил августида Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинганидан сўнг тақдим этилган маълумотларнинг катта ўсишидан далолат беради", дея қўшимча қилди 404 Media.

Шу билан бирга, Telegram 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида Россия томонидан юборилган бирорта ҳам сўровни бажармаганини билдирган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов жорий қилиниши мумкин

Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистон ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон -2030 стратегиясини Атрофи-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони муҳокамасида айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, фармон лойиҳаси мораторий фирмалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этмайди. Шунингдек, овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, лойиҳага 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар электрон аукцион орқали берилиши киритилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍15👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SMM agentligiga video montajchilar ishga taklif qilinadi.

Talablar:
• Ish tajribasi bo'lishi
• Reelslar uchun videolar tayyorlashi
• Premier Pro va After Effect dasturlarida ishlay olishi kerak

Ish vaqti va oylik suhbat asosida kelishiladi

Manzil: Toshkent shahri

Tel: +998953324020
👤 @ibrohim_4020

ID 395 • eslatma •
ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎2