EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳалок бўлган ишчининг оиласига 126 миллион сўм тўлаб берилади

Иш вақтида ҳалок бўлган ишчининг оиласига 126 миллион сўм тўлаб берилади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 28 июнь куни Қашқадарё вилоятидаги пахта титиш корхонасида ишчи Ф.Абдиев электр токи уриши оқибатида иш вақтида вафот этган. Бироқ, ҳодисадан сўнг корхона томонидан унинг оиласига ҳеч қандай моддий ёрдам кўрсатилмаган.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Ф.Усмонова Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилган. У корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ва ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат асосида кўрилган чоралар натижасида Ф.Усмонова ва унинг вояга етмаган икки нафар фарзанди фойдасига 126 миллион сўм зарар пули ундирилиши белгилаб берилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Эндиликда 3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025-2026 ўқув йилидан:

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг “яшил техникумлари” фаолияти йўлга қўйилади;

табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фани ва ўқув дастурлари киритилади;

олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади;

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади;

алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчилар билан ишлайдиган ўқитувчиларни сертификатлаш амалиёти йўлга қўйилади;

республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаб фаолияти ташкил этилади;

3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.
2025 йил 1 мартга қадар тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйларга маст ходим билан сифатли хизмат кўрсатиш мумкинми?

Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг тунги диспечерлик хизмати фаолиятини ўрганиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу галги рейд тадбирлари пойтахт туманларида олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз бу тартибдаги рейд тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3
Асакабанкнинг бинолари қарийб 180 млрд сўмга аукционга чиқарилди

Асакабанкнинг Тошкент шаҳар, Якккасарой туманидаги бинолари аукцион орқали сотувга қўйилди.

Бу бинолар узоқ муддат банкнинг автотранспорт филиали ва бош офиснинг бир нечта қисми бўлиб хизмат қилган.

Лотнинг бошланғич нархи — 178,8 млрд сўм. Аукцион 27 январь куни бўлиб ўтади ва аризалар шу кунгача қабул қилинади.

Асакабанк давлат банки бўлгани учун ҳукумат бир неча йилдан бери уни хусусийлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Яқинда президент банкни сотиш 2025 йилга қолдирилгани ҳақида фармонни имзолади. Май ойида хусусийлаштириш бўйича ЕТТБ билан келишув имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Асакабанкнинг Tashkent City'даги бош офиси ҳам сотувга қўйилган. Шаҳарнинг қоқ марказидаги бинони сотиб олишга Европа, БАА ва Туркиядан талабгорлар бор.

Қисқа муддатда банкни тўлиқ хусусийлаштириш амалга ошмагач, унинг активлари алоҳида-алоҳида сотувга қўйилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқот қилинади

Ушбу мақсадлар учун Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистонга 2 млрд сўмлик грант маблағи ажратилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида аҳолининг рақамли кўникмалари ҳолати таҳлил қилинади, бозор эҳтиёжларига мос янги касблар аниқланади ва IT таълим ресурсларини бирлаштирувчи платформа ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси - Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда IT таълим Уюшмаси ўртасида “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш инклюзив ўсиш учун манфаатдор томонларни боғлаш” лойиҳаси доирасида келишув шартномаси имзоланди.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги вакили Андрин Финк Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур лойиҳа доирасида ёшларнинг IT саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа кенг қамровли тадқиқотлар ҳамда мослаштирилган таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш ва ривожланаётган соҳа талабларини қондириш учун мутахассислар учун малака оширишни ўз ичига олади.

Тадқиқотга асосланган ушбу ёндашув кейинги босқичлар ҳақида маълумот бериб, мослаштирилган ва таъсирли аралашувларни таъминлайди. Ушбу мақсадлар учун Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IT таълим Уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотига қарийб 2 млрд сўм (149 655 АҚШ доллари) Грант маблағлари ажратилди.

Лойиҳа доирасида ҳудудларда IT саводхонлиги ва кўникмалари бўшлиқларини таҳлил қилиш, бунда мақсадли аудитория сифатида ёшлар, қишлоқ аҳолиси, аёллар ва қизлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар қамраб олинади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" оромгоҳи Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилади

2024 йил 27 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, "Сижжак" дам олиш оромгоҳидаги Давлат активларини бошкариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳукуки асосида ўтказиб берилади.

Маълумот учун, ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥5👍4
Уч вазирлик энг кўп ноқонуний харидларни амалга оширган

Соғлиқни сақлаш, Транспорт ва Мактабгача таълим вазирликлари энг кўп ноқонуний давлат харидларини амалга оширган.

2024 йил давомида давлат харидлари тизимида 263,9 миллиард сўмлик ноқонуний харид натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Мониторинглар 552,5 миллиард сўмлик 273 та харидни қамраб олди, 234 та ҳолатда қонунга зид ҳаракатлар аниқланди.

Ўрганиш натижалари якунлари бўйича вазирлик ва идораларга 257 та харидни бекор қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 52 та шундай мурожаат юборилган, Транспорт вазирлигига — 30 та, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига — 23 та. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида 32 та ноқонуний харидлар аниқланди.

Бундан ташқари, харидлар натижалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 273 та сўровнома юборилди.

Қонунчилик талабларини бузган 104 нафар шахс маъмурий, 85 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎5👍4
Қамчиқ довонида 2 нафар фуқаро қор босиб қолиши оқибатида вафот этди

8 январь куни Қамчиқ довонидаги захира йўлининг таъқиқланган қисмига қор учиш учун ўтган фуқароларнинг 2 нафари вафот этгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, улар 8 киши бўлган. Бири селфи тушиш мақсадида йўлнинг чет қисмига бориб сирпаниб кетган. Унга ёрдам бераман, деб ёнига тушган шериги иккисини ҳам қор босиб қолган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини, марҳумларнинг (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган икки нафар эркак) ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинлангани маълум қилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢5👍3👎3
Пойтахт ва вилоят марказларида айрим турдаги корхоналарни ташкил этиш тақиқланиши мумкин

Кенг жамоатчилик, халқаро ва маҳаллий экофаоллар, Экопартия ва Экология вазирлиги таклифини инобатга олган ҳолда Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида айрим йўналишлардаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилларда:

асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари фаолиятини ташкил этишни тақиқлаш режа қилиняпти.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Меҳнати самарали деб топилган тиббиёт ходимларига устама тўланади

2025 йилги давлат дастури лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари меҳнат самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, самарадорликка эришган ходимларга устама тўлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Буни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 ноябрга қадар тиббий суғурта механизмлари жорий қилинаётган ҳудудларда рецепт асосида бериладиган дори воситаларини электрон рецепт тизими асосида тайинлаш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍1👎1