EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Россия Запорожега зарба берди

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг маълум қилишича, Запороже шаҳрига ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 13 кишини, жабрланганлар сони 63 кишини ташкил этмоқда. Россия зарбаси натижасида Жами тўртта бино, 27 та автомобил ва бир трамвай зарар кўрган.

Бундан ташқари, Россия 8 январ кечаси Запорожия вилоятидаги Степногорск шаҳрини ҳам ўққа тутди, бу ерда икки киши ҳалок бўлди. 9 январ куни Запороже вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12👎4
Давлат сирлари тўғрисидаги янги қонун қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун 2025 йил 29 мартдан кучга киради. Ҳужжатга кўра, давлат аҳамиятига эга сирлар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва илмий соҳалардаги маълумотларни ўз ичига олади.

Қонун давлат сирларини уч даражага ажратади: «Алоҳида аҳамиятли», «мутлақо махфий» ва «махфий». Ҳар бир даража учун маълумотларни махфийлаштириш муддатлари белгиланган: 30 йилгача ёки 10 йилдан ошмаслиги шарт. Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасида ваколатли орган этиб белгиланди.

Қонунга мувофиқ, инсон ҳуқуқлари бузилиши, экологик ёки ижтимоий ҳолатга доир маълумотлар махфийлаштирилмайди. Давлат сирлари билан ишловчи шахсларнинг ҳуқуқлари вақтинча чекланиши мумкин, масалан, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқи.

Давлат сирларини ошкор қилган шахсларга 8 йилгача, давлатга хоинлик ёки жосуслик учун 20 йилгача қамоқ жазоси берилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Стюардессага шилқимлик қилган эркакка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

2024 йил 31 декабр куни Сочи – Тошкент йўналишидаги самолёт бортида маст ҳолда стюардессага шилқимлик қилган эркак маъмурий жазога тортилди. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди қарорига кўра, 1985 йилда туғилган Ж.Э. 5 суткага қамалди.

Суд материалларига кўра, Ж.Э. бир неча бор стюардессанинг танасига тегиб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Танбеҳларга қарамай, ўз ҳаракатларини тўхтатмаган ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилган. Ж.Э. судда айбини рад этиб, тегиш тасодифий содир бўлганини айтган, аммо стюардессанинг кўрсатмалари ва гувоҳликлар унинг айбини исботлади.

Суд Ж.Э.нинг ҳаракатларини ҳуқуқбузарлик деб топди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Ўзбекистондан Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатларига автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда:

Қозоғистонга:

Бухоро – Туркистон;
Урганч – Актау;
Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали).

Тожикистонга:

Самарқанд – Душанбе;
Бухоро – Душанбе.
Қирғиз Республикасига
Андижон – Ўш;
Андижон – Жалолобод;
Андижон – Арсланбоб;
Косонсой – Жалолобод;
Бухоро – Бишкек.

Россияга:

Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва;
Урганч – Нукус – Уфа;
Нукус – Краснодар;
Тошкент – Уфа;
Тошкент – Краснодар.

Хитойга:

Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.


"Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга оширишни истаган ташувчилар Транспорт вазирлигига хорижий ҳамкорлар билан паритет асосида келишилган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин",- дейилади вазирлик хабарида.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xususiy bog’chaga Tarbiyachilar kerak!

Rus va o’zbek guruhlarga !

Talablar:
— O'z sohasida ish tajribaga ega va bolalar bilan yaxshi chiqisha oladigan;
— mashgulotlarni qiziqarli kreativ o’tadigan ,
— Xushmuomala òz ishiga mas'uliyatli, o'z vaqtida ishga keladigan.

Tashkilot: Xususiy bog'cha;
Ish vaqti: 8:00-18:00
ish kuni : Dushanba-Juma
tushlik ichida
Maosh: Kelishiladi.

Manzil: Shayhontohur tumani, General uzoqov
Mo’ljal: Marry me , gulzor
Manzil : Yunusobod tumani, Usta shirin
Mo’ljal: 3- taxtapul raddom, Malika bozor, modern stroy (figurni dom)
Manzil : Chilonzor tumani, naqqoshlik 54
Mo’ljal: chilonzor metro, chilonzor tamojni, singapur institut

  Aloqa:  O’ziz haqizda to’liq ma’lumot rezyume bilan @Halima_Rustamovna ga murojaat qiling !

ID 397 • eslatma •
ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Малайзияда сақланаётган қадимий қўлёзмаларимизнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади

Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарларининг нусхалари Малайзиядан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Мазкур қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаси Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 1197 йилда кўчирилган Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган. Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си эса XV асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабига хос унсурлар ҳам аниқланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4🔥4
Лос-Анжелесдаги ёнғин Голливуд рамзигача етиб келди

Лос-Анжелесдаги ёнғин тепаликдаги машҳур Hollywood ёзувигача етиб келди. Бу рамз Америка киносаноатининг ташриф қоғози саналади.

АҚШ парвозларни бошқариш федерал агентлиги ёнғин зоналари устидан учишни тақиқлади. Голливуд тепаликлари, Палисейд бой-бадавлатлар тумани ва Малибу пляжи шулар жумласига киради. Сўнги маълумотларга кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинларда беш киши ҳалок бўлган.

Таниқли шахслар, хусусан, АҚШ президентлиги учун курашган Камала Ҳарриснинг қароргоҳи, актёрлар Бен Аффлек, Том Ҳэнкс, қўшиқчи Рианнанинг уйлари ўт ичида қолди. Малибуда актёр ва қўшиқчи Пэрис Ҳилтонга тегишли уйлардан бири ёниб кулга айланди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍10
2025 йил "Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди

Унга кўра:

1️⃣ Январь ойида 2024-2025 ўқув йили учун "Менинг мактабим" лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади.

Лойиҳанинг 2025-2026 ўқув йили учун мавсуми октябр ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябр кунлари бўлади.

2️⃣ "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми февраль-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.

Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июльдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.

3️⃣ "Менинг боғим" лойиҳаси апрель ойида ўтказилади. 1-10-апрелда лойиҳаларни киритиш, 21-30 апрелда эса овоз бериш бўлиб ўтади.

4️⃣ "Менинг боғчам" лойиҳаси июнь ойида ўтказилади. Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10 июнь кунларига белгиланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
Ҳалок бўлган ишчининг оиласига 126 миллион сўм тўлаб берилади

Иш вақтида ҳалок бўлган ишчининг оиласига 126 миллион сўм тўлаб берилади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 28 июнь куни Қашқадарё вилоятидаги пахта титиш корхонасида ишчи Ф.Абдиев электр токи уриши оқибатида иш вақтида вафот этган. Бироқ, ҳодисадан сўнг корхона томонидан унинг оиласига ҳеч қандай моддий ёрдам кўрсатилмаган.

Марҳумнинг турмуш ўртоғи Ф.Усмонова Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилган. У корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ва ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат асосида кўрилган чоралар натижасида Ф.Усмонова ва унинг вояга етмаган икки нафар фарзанди фойдасига 126 миллион сўм зарар пули ундирилиши белгилаб берилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Эндиликда 3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади

Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Инсон салоҳиятини юксалтириш, таълим учун қулай муҳит яратиш ишларини ташкил этиш мақсадида 2025-2026 ўқув йилидан:

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида “циркуляр иқтисодиёт” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш амалиёти йўлга қўйилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетининг “яшил техникумлари” фаолияти йўлга қўйилади;

табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фани ва ўқув дастурлари киритилади;

олий таълимда грант ўринларини босқичма-босқич ошириш ҳисобига аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, хизматлар, тиббиёт каби соҳаларда давлат буюртмаси 25 мингтага етказилади;

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши таълим дастурлари асосида таълим олиш учун стипендия танловига 20 тагача квота ажратиб борилади;

алоҳида таълим эҳтиёжига эга ўқувчилар билан ишлайдиган ўқитувчиларни сертификатлаш амалиёти йўлга қўйилади;

республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаб фаолияти ташкил этилади;

3,5 минг камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади.
2025 йил 1 мартга қадар тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади.

2025 йил 1 августга қадар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп квартирали уйларга маст ходим билан сифатли хизмат кўрсатиш мумкинми?

Қурилиш ва уй- жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг тунги диспечерлик хизмати фаолиятини ўрганиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу галги рейд тадбирлари пойтахт туманларида олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз бу тартибдаги рейд тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3
Асакабанкнинг бинолари қарийб 180 млрд сўмга аукционга чиқарилди

Асакабанкнинг Тошкент шаҳар, Якккасарой туманидаги бинолари аукцион орқали сотувга қўйилди.

Бу бинолар узоқ муддат банкнинг автотранспорт филиали ва бош офиснинг бир нечта қисми бўлиб хизмат қилган.

Лотнинг бошланғич нархи — 178,8 млрд сўм. Аукцион 27 январь куни бўлиб ўтади ва аризалар шу кунгача қабул қилинади.

Асакабанк давлат банки бўлгани учун ҳукумат бир неча йилдан бери уни хусусийлаштиришга ҳаракат қилиб келмоқда.

Яқинда президент банкни сотиш 2025 йилга қолдирилгани ҳақида фармонни имзолади. Май ойида хусусийлаштириш бўйича ЕТТБ билан келишув имзолангани ҳақида хабар берилганди.

Асакабанкнинг Tashkent City'даги бош офиси ҳам сотувга қўйилган. Шаҳарнинг қоқ марказидаги бинони сотиб олишга Европа, БАА ва Туркиядан талабгорлар бор.

Қисқа муддатда банкни тўлиқ хусусийлаштириш амалга ошмагач, унинг активлари алоҳида-алоҳида сотувга қўйилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқот қилинади

Ушбу мақсадлар учун Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги томонидан Ўзбекистонга 2 млрд сўмлик грант маблағи ажратилди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида аҳолининг рақамли кўникмалари ҳолати таҳлил қилинади, бозор эҳтиёжларига мос янги касблар аниқланади ва IT таълим ресурсларини бирлаштирувчи платформа ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси - Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда IT таълим Уюшмаси ўртасида “Ўзбекистонда IT ва рақамли таълим ландшафтини ривожлантириш инклюзив ўсиш учун манфаатдор томонларни боғлаш” лойиҳаси доирасида келишув шартномаси имзоланди.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги вакили Андрин Финк Ўзбекистонда IT таълимни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Мазкур лойиҳа доирасида ёшларнинг IT саводхонлигини ошириш, малака ошириш имкониятларини тақдим этиш, шунингдек, қишлоқларда яшовчи ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа кенг қамровли тадқиқотлар ҳамда мослаштирилган таълим дастурларини қайта кўриб чиқиш ва ривожланаётган соҳа талабларини қондириш учун мутахассислар учун малака оширишни ўз ичига олади.

Тадқиқотга асосланган ушбу ёндашув кейинги босқичлар ҳақида маълумот бериб, мослаштирилган ва таъсирли аралашувларни таъминлайди. Ушбу мақсадлар учун Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан IT таълим Уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотига қарийб 2 млрд сўм (149 655 АҚШ доллари) Грант маблағлари ажратилди.

Лойиҳа доирасида ҳудудларда IT саводхонлиги ва кўникмалари бўшлиқларини таҳлил қилиш, бунда мақсадли аудитория сифатида ёшлар, қишлоқ аҳолиси, аёллар ва қизлар, кам таъминланган оилалар, ногиронлар қамраб олинади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган "Сижжак" оромгоҳи Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилади

2024 йил 27 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, "Сижжак" дам олиш оромгоҳидаги Давлат активларини бошкариш агентлиги томонидан қабул қилинган мол-мулклар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳукуки асосида ўтказиб берилади.

Маълумот учун, ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥5👍4