«Umid avto Lizing» раҳбари қамоққа олинди
Фуқароларга осон шартларда автомобил олиб беришни ваъда қилиб, «автолизинг» фаолияти билан шуғулланувчи бир неча фирмалар раҳбари бўлган Абдуманноп Абдураҳмонов процессуал тартибда ушланган.
У жорий йилнинг 6 январ куни очиқда бўлган ва ўзини кўрсатмаслик шарти билан Kun.uz’га интервью берган.
Маълум қилинишича, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “Umid avto companes” МЧЖ раҳбари ва жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни кунда Чилонзор туман судида ҳам Абдуманноп Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Ишдаги жабрланувчилар сони 200 кишидан ортиқ.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

👍11
Энди бўш турган яйловлар ҳам назоратга олинади
Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Унда яйловлардан оқилона фойдаланиш чоралари кўзда тутилган. Жумладан:
—яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;
—яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш,
—яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;
—яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.

👎24👍3
Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбуран чиқариб юборилган
2024 йилда миграция қоидаларини бузгани сабабли Россиядан 80 мингдан ортиқ мигрант мажбурий равишда чиқариб юборилди. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерал суд ижрочилари хизматидаги манбаларига таяниб маълум қилди.
«2024 йил декабрига келиб, суд қарорларига асосан Россиядан 80 мингдан ортиқ хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мажбурий равишда чиқариб юборилди», – дейилади манбада.
2024 йилда Москва ва Москва вилоятидан 23 минг мигрант мажбурий равишда чиқариб юборилган. Уларга Россияга беш йил муддатга қайтиш тақиқланган.
2023 йилда Россиядан 60 мамлакатнинг 44,2 мингдан ортиқ фуқароси чиқариб юборилган. 2022 йилда эса 47 давлатнинг 26,6 минг фуқароси қайтариб юборилган.
Аввалроқ, Россия судларининг Бош ижрочиси Дмитрий Аристов 2017-2022 йиллар давомида миграция қонунчилиги ва меҳнат қонунчилиги талабларини бузгани учун тахминан 200 минг мигрант Россиядан чиқариб юборилганини айтганди.

👍8👎8
2025 йил учун мўлжалланган стратегик лойиҳа ишлаб чиқилди
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда "Тараққиёт стратегияси" маркази ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.
Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади. Шунингдек барчадан uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали ўз таклифларини билдиришлари сўралади, дейилади хабарда.

👍6👎3
Уй-жойни таъмирлаш учун имтиёзли ипотека кредити кимларга берилади?
Бу ипотека кредити камабағалликни қисқартириш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Кредит шартлари:
Миқдори – 120 миллион сўм;
Фоиз ставкаси – 17,5 фоиз;
Муддати – 20 йил.
Бунда бошланғич бадал миқдори 15 фоизни ташкил этиши кўрсатилган ва ушбу бадал суммалари субсидия ёки фуқароларнинг ўз маблағлари орқали қопланади.
Кредит олиш учун “Маҳалла еттилиги”нинг хулосаси талаб этилади.
Уни олиш учун online-mahalla.uz платформасининг “Уй-жой таъмири учун кредитга ариза бериш” бўлими орқали ариза қолдириш мумкин.
Бунда талабгор уй-жойининг таъмирталаб эканини асослантириб бериши керак.
Бу ипотека кредити учун дастлабки тўлов ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар “subsidyplatform.mf.uz” платформаси орқали ажратилади.

👍12
Azerbaijan Airlines Боку–Қозон йўналиши бўйича рейсларни номаълум муддатга тўхтатди
Авиакомпания ўз қарорини парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлади. Azerbaijan Airlines га кўра, сўнгги вақтларда Қозон осмонида ҳаво ҳудуди тез-тез ёпиб қўйилмоқда.
2024 йил 25 декабр куни Боку–Грозний йўналишидаги Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган, натжада 38 киши ҳалок бўлган эди. Лайнерга Грозний осмонида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими снаряди билан зарар етказилганди. Шундан сўнг Azerbaijan Airlines Россиянинг ўнта шаҳрига – Грозний, Махачкала, Сочи, Минералние води, Владикавказ, Нижний Новгород, Самара, Саратов, Уфа ва Волгоградга рейсларни тўхтатган эди.
Бундан ташқари, FlyDubai, Qazaq Air ва El Al авиакомпаниялари ҳам Россияга парвозларни тўхтатган.

Метапневмовирус янги вирус тури эмас — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий вакили Маргарет Ҳаррис одам метапневмовирусига (hMPV) оид мавжуд маълумотлар билан бўлишди.
Ҳаррис Хитойда қайд этилган респиратор инфекциялар даражаси қиш мавсуми учун одатий диапазонда эканини таъкидлади. Маълум қилинишича, шифохоналарнинг касаллар билан тўлганлик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан паст. Фавқулодда вазият ҳақида бирор-бир эълон ёки жавоб чоралари ҳақида маълумот келиб тушмаган.
ЖССТ метапневмовирус янги вирус эмаслигини таъкидлади. У биринчи марта 2001 йилда аниқланган, қишда ва баҳорда айланиб юрадиган кенг тарқалган вируслар қаторига киради. Одатда, у шамоллашга ўхшаш респиратор аломатларни келтириб чиқаради. Баъзи ҳолларда бу бронхит ёки пневмония каби оғирроқ касалликларга олиб келиши мумкин. Ёш ва кексалар, шунингдек, иммунитети заифлашганлар бунда энг кўп хавф остидаги гуруҳ саналади.

👍7
Ўзбекистон энг кам ойлик маош тўланадиган давлатлар қаторида
Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.
Қайд этилишича, рўйхатда давлатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори доллар кўринишида ҳисоблаб чиқилган.
Рўйҳатда Австралия йилига $35.515, соатига эса 17.47$ миқдоридаги иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган. Жумладан, Габон давлати йилига $3, соатига эса $1.56 билан энг охирги ўринда қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига $1.041, соатига эса $0.50 ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил АҚШда энг кам иш ҳақи соатига 7,25 долларни ташкил этиб, дунёдаги энг юқори 17-ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, Американинг кўплаб штатлари бир неча йил ичида энг кам иш ҳақини ошириш бўйича қонунлар қабул қилмоқда.

😢10👍3👎3🔥3
Ўзбекистонда 2025 йилда АИ-80 бензини сотуви чекланиши мумкин
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унда таъкидланишича, 2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:
асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.
Шунингдек, 2025 йил якунига қадар “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланиши мумкин.
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида жойлашган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда. Бундан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда авариявий ёқилғи сифатида фойдаланиш ҳолатлари мустаснолиги айтилган.

👎8👍5
Россия Запорожега зарба берди
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг маълум қилишича, Запороже шаҳрига ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 13 кишини, жабрланганлар сони 63 кишини ташкил этмоқда. Россия зарбаси натижасида Жами тўртта бино, 27 та автомобил ва бир трамвай зарар кўрган.
Бундан ташқари, Россия 8 январ кечаси Запорожия вилоятидаги Степногорск шаҳрини ҳам ўққа тутди, бу ерда икки киши ҳалок бўлди. 9 январ куни Запороже вилоятида мотам куни деб эълон қилинди.

👍12👎4
Давлат сирлари тўғрисидаги янги қонун қабул қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат сирлари тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун 2025 йил 29 мартдан кучга киради. Ҳужжатга кўра, давлат аҳамиятига эга сирлар ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва илмий соҳалардаги маълумотларни ўз ичига олади.
Қонун давлат сирларини уч даражага ажратади: «Алоҳида аҳамиятли», «мутлақо махфий» ва «махфий». Ҳар бир даража учун маълумотларни махфийлаштириш муддатлари белгиланган: 30 йилгача ёки 10 йилдан ошмаслиги шарт. Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасида ваколатли орган этиб белгиланди.
Қонунга мувофиқ, инсон ҳуқуқлари бузилиши, экологик ёки ижтимоий ҳолатга доир маълумотлар махфийлаштирилмайди. Давлат сирлари билан ишловчи шахсларнинг ҳуқуқлари вақтинча чекланиши мумкин, масалан, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқи.
Давлат сирларини ошкор қилган шахсларга 8 йилгача, давлатга хоинлик ёки жосуслик учун 20 йилгача қамоқ жазоси берилади.

👍8
Стюардессага шилқимлик қилган эркакка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
2024 йил 31 декабр куни Сочи – Тошкент йўналишидаги самолёт бортида маст ҳолда стюардессага шилқимлик қилган эркак маъмурий жазога тортилди. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди қарорига кўра, 1985 йилда туғилган Ж.Э. 5 суткага қамалди.
Суд материалларига кўра, Ж.Э. бир неча бор стюардессанинг танасига тегиб, шаҳвоний шилқимлик қилган. Танбеҳларга қарамай, ўз ҳаракатларини тўхтатмаган ва йўловчиларга хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилган. Ж.Э. судда айбини рад этиб, тегиш тасодифий содир бўлганини айтган, аммо стюардессанинг кўрсатмалари ва гувоҳликлар унинг айбини исботлади.
Суд Ж.Э.нинг ҳаракатларини ҳуқуқбузарлик деб топди ва унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

👍6👎1
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди
Ўзбекистондан Хитой, Россия ва Марказий Осиё давлатларига автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг турли ҳудудларидан қуйидаги халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилмоқда:
Қозоғистонга:
Бухоро – Туркистон;
Урганч – Актау;
Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга:
Самарқанд – Душанбе;
Бухоро – Душанбе.
Қирғиз Республикасига
Андижон – Ўш;
Андижон – Жалолобод;
Андижон – Арсланбоб;
Косонсой – Жалолобод;
Бухоро – Бишкек.
Россияга:
Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва;
Урганч – Нукус – Уфа;
Нукус – Краснодар;
Тошкент – Уфа;
Тошкент – Краснодар.
Хитойга:
Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.
"Мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга оширишни истаган ташувчилар Транспорт вазирлигига хорижий ҳамкорлар билан паритет асосида келишилган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин",- дейилади вазирлик хабарида.

👍6👎2
Forwarded from ISH BAZASI | ИШ БАЗАСИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xususiy bog’chaga Tarbiyachilar kerak!
Rus va o’zbek guruhlarga !
Talablar:
— O'z sohasida ish tajribaga ega va bolalar bilan yaxshi chiqisha oladigan;
— mashgulotlarni qiziqarli kreativ o’tadigan ,
— Xushmuomala òz ishiga mas'uliyatli, o'z vaqtida ishga keladigan.
Tashkilot: Xususiy bog'cha;
Ish vaqti: 8:00-18:00
ish kuni : Dushanba-Juma
tushlik ichida
Maosh: Kelishiladi.
Manzil: Shayhontohur tumani, General uzoqov
Mo’ljal: Marry me , gulzor
Manzil : Yunusobod tumani, Usta shirin
Mo’ljal: 3- taxtapul raddom, Malika bozor, modern stroy (figurni dom)
Manzil : Chilonzor tumani, naqqoshlik 54
Mo’ljal: chilonzor metro, chilonzor tamojni, singapur institut
Aloqa: O’ziz haqizda to’liq ma’lumot rezyume bilan @Halima_Rustamovna ga murojaat qiling !
✅ ISH BAZASI - O'zbekistondagi ishlar bazasi

ID 397 • eslatma • Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Малайзияда сақланаётган қадимий қўлёзмаларимизнинг нусхалари Ўзбекистонга келтирилади
Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган "Шоҳнома" асарларининг нусхалари Малайзиядан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Мазкур қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаси Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, 1197 йилда кўчирилган Абу Райҳон Берунийнинг "Ат-Тафҳим" асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган. Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома"си эса XV асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабига хос унсурлар ҳам аниқланган.

👍4🔥4
Лос-Анжелесдаги ёнғин Голливуд рамзигача етиб келди
Лос-Анжелесдаги ёнғин тепаликдаги машҳур Hollywood ёзувигача етиб келди. Бу рамз Америка киносаноатининг ташриф қоғози саналади.
АҚШ парвозларни бошқариш федерал агентлиги ёнғин зоналари устидан учишни тақиқлади. Голливуд тепаликлари, Палисейд бой-бадавлатлар тумани ва Малибу пляжи шулар жумласига киради. Сўнги маълумотларга кўра, Лос-Анжелесдаги ёнғинларда беш киши ҳалок бўлган.
Таниқли шахслар, хусусан, АҚШ президентлиги учун курашган Камала Ҳарриснинг қароргоҳи, актёрлар Бен Аффлек, Том Ҳэнкс, қўшиқчи Рианнанинг уйлари ўт ичида қолди. Малибуда актёр ва қўшиқчи Пэрис Ҳилтонга тегишли уйлардан бири ёниб кулга айланди.

👍10
2025 йил "Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди
Унга кўра:
1️⃣ Январь ойида 2024-2025 ўқув йили учун "Менинг мактабим" лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади.
Лойиҳанинг 2025-2026 ўқув йили учун мавсуми октябр ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябр кунлари бўлади.
2️⃣ "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми февраль-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.
Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июльдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.
3️⃣ "Менинг боғим" лойиҳаси апрель ойида ўтказилади. 1-10-апрелда лойиҳаларни киритиш, 21-30 апрелда эса овоз бериш бўлиб ўтади.
4️⃣ "Менинг боғчам" лойиҳаси июнь ойида ўтказилади. Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10 июнь кунларига белгиланган.

👍4
Ҳалок бўлган ишчининг оиласига 126 миллион сўм тўлаб берилади
Иш вақтида ҳалок бўлган ишчининг оиласига 126 миллион сўм тўлаб берилади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йил 28 июнь куни Қашқадарё вилоятидаги пахта титиш корхонасида ишчи Ф.Абдиев электр токи уриши оқибатида иш вақтида вафот этган. Бироқ, ҳодисадан сўнг корхона томонидан унинг оиласига ҳеч қандай моддий ёрдам кўрсатилмаган.
Марҳумнинг турмуш ўртоғи Ф.Усмонова Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилган. У корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ва ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат асосида кўрилган чоралар натижасида Ф.Усмонова ва унинг вояга етмаган икки нафар фарзанди фойдасига 126 миллион сўм зарар пули ундирилиши белгилаб берилди.

👍6