Автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилиши инкор этилди
Транспорт вазирлиги автобусда нақд пул тўлаганлар жаримага тортилишини инкор этди.
Вазирлик хабарига кўра, жарима чиптасиз юрганлик учун белгиланади.
дейилади вазирлик изоҳида.
Аввалроқ Транспорт назорати инспекцияси йўл ҳақини нақд пулда тўлаганлар жарима қилиниши ҳақида гапирганди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши — БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган",
дейилади вазирлик изоҳида.
Аввалроқ Транспорт назорати инспекцияси йўл ҳақини нақд пулда тўлаганлар жарима қилиниши ҳақида гапирганди.
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍8
Ўзбекистон паспорти рейтингда юқорилади
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида 68-ўринни эгаллади. Passport Index маълумотларига кўра, бу ўтган йилга нисбатан икки ўринга яхши.
Индекс паспорти эгаси визасиз кириши мумкин бўлган ёки етиб боргандан кейин виза олиш имконияти мавжуд давлатлар сони асосида баҳоланади.
Ўзбекистон фуқаролари 32 давлатга визасиз ташриф буюриши, 46 давлатга етиб борганидан кейин виза олиши мумкин. Шунингдек, 120 та мамлакатга бориш учун виза олдириш талаб этилади.
Бу борада Ўзбекистон паспорти Марказий Осиёда 52-ўриндаги Қозоғистон паспортидан кейин турибди. Қирғизистон биздек 68-ўринда, Тожикистон 72-ўринда ва Туркманистон 76-ўринда.
Рейтингдаги энг кучли паспорт БАА фуқароларига тегишли. Энг сўнгги ўринда Сурия паспорти жойлашган.
IQ даражаси бўйича ҳам юқорилаш
Ўзбекистон нафақат паспорт рейтингида, ақл даражаси бўйича рейтингда ҳам юқорилади.
Халқаро IQ реестри маълумотига кўра, Ўзбекистон дунёдаги 127 давлат ичида ўртача 96,98 балл билан 69-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,17 баллга ошган.
Рейтингда биринчи ўрин Хитойга насиб этган бўлса, Эрон ва Жанубий Корея кучли учликдан ўрин олди. Габон эса 85,56 балл билан рўйхатнинг сўнгги поғонасини эгаллади.
Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 66-ўринда, Қирғизистон 84-ўринда, Тожикистон 96-ўринда қайд этилди. Туркманистон ҳақида маълумот берилмаган.
Тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатлардаги ўртача IQ даражасига юқимли касалликлар, овқатланиш, интеллектуал фаолият, генетика таъсир кўрсатади.
Соғлом овқатланиш, интеллектуал фаолият ва ривожланган соғлиқни сақлаш тизимига эга мамлакатларда ўртача IQ даражаси юқори бўлиши қайд этилди.

👍5👎2
110 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинди
Сўнгги кунларда пойтахт аэропортида нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ортди. Божхоначилар салкам 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди.
Жумладан, Ню-Йоркка парвози олдидан йўловчилардан бири қўл сумкасидаги 42 200 АҚШ доллари ҳақида божхона ходимларига на оғзаки, на ёзма тарзда маълум қилишни “унутиб” қўйган.
Истанбулга учиб кетаётган 2 нафар йўловчилардан бирининг 19 900 АҚШ долларини, иккинчисининг эса 18 200 АҚШ долларини қўл сумкаларида “бамайлихотир” олиб чиқишга уринишлари наф бермаган.
Янги йилнинг илк кунида эса Пекинга сафарга отланган хорижий фуқаро йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 12 200 АҚШ долларини олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Шунингдек, божхона ходимлари Бишкекка учиб кетаётган йўловчининг 4450 АҚШ долларини ва Нью-Йоркка учиб кетаётган йўловчининг 11 810 АҚШ долаларини ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишини бартараф этган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Рақамларга кўра, республикамиз божхоначилари ўтган 2024 йилда 37,5 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар фақатгина эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан божхона назорати қоидаларига риоя этган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.

👍9👎2
Туман сабаб самолётлар Термиз аэропортидан бошқа аэродромларга йўналтирилди
Туман сабаб самолётлар Термиз аэропортидан бошқа аэродромларга йўналтирилди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, ноқулай об-ҳаво сабаб:
Тошкент – Термиз йўналиши бўйича US-751 рейси Бухородаги муқобил аэродромга;
Жидда – Термиз йўналиши бўйича 9С412 рейси эса Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

👎3🔥1
Вақтида кадастр қилдирмаганлик учун жарималар камайтирилмоқда
Мазкур қонун лойиҳасида 3 та кодекс ва 5 та қонунларга ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиблари акс этмоқда. Қолаверса, аҳолининг кўп сонли таклиф ва эътирозлари инобатга олинган ҳолда фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик юзасидан белгиланган жавобгарлик енгиллаштирилмоқда (жарима миқдори камайтирилмоқда).
➡️ Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари белгиланишига ва бундан ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ҳамда мулкдорлари хабардор бўлишига, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, ер участкаларидан фойдаланиш жараёнида ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги ўртасидаги муносабатларни таъминлашга хизмат қилади.
➡️ Эътиборлиси, давлат ер ва шаҳарсозлик кадастрларини юритиш тартибини такомиллаштириш ҳамда турар жойга бўлган ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаган фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик енгиллаштирилишига эришилади.

👍12
Андижонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
Андижон вилояти Марҳамат туманида 3 январь соат 03:00 да қўлбола иситиш печини ёқишга уринишда хонага тўпланган газ портлаб, ёнғин келиб чиқиши оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган, уч нафар жабрланувчи турли даражада тан жароҳати олган.
Хонадон эгаси танасининг 90 фоизи куйган ҳолда шифохонага ётқизилган;
Унинг турмуш ўртоғи 35−40% тан жароҳати билан Андижон шаҳар шифохонасида даволанмоқда;
Вояга етмаган қиз 4 январь куни олиб борилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.
Ҳодиса бўйича туман прокуратураси терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.

👍3
Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:
2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.
2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

👍31👎1
Франциядаги машғулотлар чоғида Украина Қуролли кучларининг бир неча ўнлаб ҳарбий хизматчилари қочиб кетди — АFP
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Франциядаги машғулотлар даврида Украина армиясидан қочиб кетганлар (дезертирлар) сони ҳарбий тайёргарликдан ўтганларнинг умумий сонини ҳисобга олганга жуда ҳам кам.
Қайд этилишича, Украинадагидан фарқли равишда Францияда дезертирлик жиноий ҳаракат ҳисобланмайди. Агар украиналиклар ҳарбий машғулот жойидан қочиб кетган бўлса, француз прокуратураси уларни ҳибсга олиш ҳуқуқига эга эмас. Франция ҳудудида Украина ҳукуматига фақат интизомий чора қўллаш ҳуқуқи берилган.
Маълумотларга кўра, Францияда Украина Қуролли кучларининг "Анна Киевская” бригадасининг 2300 нафар аскари ҳарбий тайёргарликдан ўтган.

👍6
1 февралдан иссиқ сув тарифлари оширилади
2025 йил 1 февралдан Тошкент вилояти Халқ депутатлари Кенгаши қарорига биноан иссиқлик хизматлари тарифлари нархи ошади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, янги тарифлар «Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси, «Ангрен иссиқлик энергияси ДУК, Чирчиқ «Иссиқлик ээнергиясиИЧК ва «Олмалиқ иссиқлик манбаи МЧЖ томонидан кўрсатилган иссиқ сув ва иситиш хизматларига тегишли бўлади.
Айнан, «Иссиқлик манбаи томонидан таклиф этилаётган янги тариф бўйича, иссиқлик ва иссиқ сув хизматлари учун нарх 93 464 сўм/Гкални ташкил этади (ҚҚС билан), бу эса ҳозирги 81 312 сўмдан кўпроқ. Шунингдек, ҳисоблагич мавжуд бўлса, 1 метр куб иссиқ сувнинг нархи 5 144 сўм этиб белгиланган.
Маълумот учун, охирги марта 2024 йилнинг 15 ноябридан Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга ошган эди. Шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2025 йилдан бошлаб нархлар нафақат Тошкент шаҳрида, балки бошқа вилоятларда ҳам яна 15 фоизга оширилиши ҳақида хабар бериб, бунинг сабабини қуйидагича изоҳлаган:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қўйилган топшириқларга биноан иссиқлик таъминоти тизимида тариф сиёсатига қайта кўриб чиқиш, аҳолига кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш бўйича вазифалар белгиланган. Шу муносабат билан иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштириш, субсидиялар миқдорини қисқартириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.
2024 йилда тарифларни қайта кўриб чиқиш натижасида вилоятларда бир марта, Тошкент шаҳрида эса икки марта нархлар оширилди. 2025 йилда газ ва электр энергиясининг нархи қайта кўриб чиқилиши билан бирга иссиқлик таъминоти учун ҳам янги тарифлар жорий этилиши кутилмоқда”, деган эди Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Илҳом Тўраев.

👎11
Лос-Анжелесда ўрмон ёнғинлари
Ўрмон ёнғинлари кучли шамол ва қурғоқчилик туфайли 7 январ куни бошланган. Ёнғин майдони минг гектардан ортиқ, турар-жой бинолари вайрон бўлган. Ўт ўчириш самолётлари ёрдамида ёнғин ўчирилмоқда.
30 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Юз мингга яқин аҳоли электр энергиясиз қолди. Ёнғин Жанубий Калифорнияга ҳам ўтган. У ерда 25 мингдан ортиқ одам ва 10 минг турар-жой бинолари таҳдид остида.
Лос-Анжелеснинг ушбу ҳудудида кўплаб таниқли одамлар яшайди. Қўшиқчи Риҳанна, Тайра Бенкс, Бен Аффлек ва бошқа юлдузларнинг уйлари, шунингдек, АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг қароргоҳи, шулар жумласидан.

👍9👎1
Доимгидек оддий ижрочилар айбдор...
Аввалроқ Денов туманида кўприк очилиши тадбирида ўқувчилар совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Маросимга Денов туманидаги 14- ва 16-мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола) Маданият бошқармаси топшириғи бўйича жалб қилинган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бу маълумотни рад этди.
Ҳокимиятга кўра, болаларни мазкур тадбирга жалб этиш вилоят ҳокимлигининг ташаббуси бўлмаган ва вилоят раҳбари совуқ об-ҳавода болаларнинг бу каби тадбирларда иштирок этишига доимий қарши бўлиб келган.
— дея эътироз билдирди ҳокимлик.
Лекин суратларда ўқувчилар юпун кийимларда турганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат бўйича Болалар Омбудсмани Маданият вазирлигига тақдимнома киритган эди. Тақдимнома ўрганилиб, болаларнинг соғлигини хавф остига қўйилгани юзасидан "ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига" нисбатан интизомий жазо қўлланган.
Бироқ "иссиқ кийимдаги катталарни кутиб олиш учун" болаларни байрамона юпун кийимда чиқариш бўйича Маданият бошқармасига топшириқ берганлар негадир четда қолиб кетди.
Кўриниб турибдики, доимгидек, калтак оддий ижрочининг бошида синган.
Қиссадан ҳисса шуки, ҳурматли маданият вакиллари, қайси валломат айтсаям болаларни бундай тадбирларга олиб чиқманг!

"Хусусан, 2024 йил 6 декабрь куни Денов туманида ўтказилган кўприк очилишида ҳам болалар ҳокимлик мутасаддилари томонидан (вилоят раҳбари ва бошқа мутасаддилар етиб келишидан олдин) тадбир бошланишидан илгари махсус автобусда қайтариб юборилган",
— дея эътироз билдирди ҳокимлик.
Лекин суратларда ўқувчилар юпун кийимларда турганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат бўйича Болалар Омбудсмани Маданият вазирлигига тақдимнома киритган эди. Тақдимнома ўрганилиб, болаларнинг соғлигини хавф остига қўйилгани юзасидан "ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига" нисбатан интизомий жазо қўлланган.
Бироқ "иссиқ кийимдаги катталарни кутиб олиш учун" болаларни байрамона юпун кийимда чиқариш бўйича Маданият бошқармасига топшириқ берганлар негадир четда қолиб кетди.
Кўриниб турибдики, доимгидек, калтак оддий ижрочининг бошида синган.
Қиссадан ҳисса шуки, ҳурматли маданият вакиллари, қайси валломат айтсаям болаларни бундай тадбирларга олиб чиқманг!
Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍12😢5👎3
Тошкент — Ҳожикент йўналишидаги электропоездлар энди Жанубий вокзалдан ҳаракатланади
Тошкент — Ҳожикент йўналишидаги электропоездлар 10 январдан бошлаб Тошкентнинг Жанубий вокзалидан ҳаракатланишни бошлайди.
Йўналиш жадвали қуйидагича:
➖ 7201-сонли Тошкент жанубий— Ҳожикент: Тошкент жанубий 06:24 — Ҳожикент 07:43;
➖ 7202-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 08:20 — Тошкент жанубий 09:41;
➖ 7203-сонли Тошкент жанубий—Ҳожикент: Тошкент жанубий 12:39 — Ҳожикент 13:58;
➖ 7204-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 14:33 — Тошкент жанубий 15:54;
➖ 7205-сонли Тошкент жанубий—Ҳожикент : Тошкент жанубий 18:35 — Ҳожикент 19:54;
➖ 7206-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 20:23 — Тошкент жанубий 21:42;
➖ 6440-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 06:22 — Тошкент жанубий 08:56;
➖ 6442-сонли Ҳожикент—Тошкент жанубий: Ҳожикент 05:20 — Тошкент жанубий 07:53.
Тошкент бўлинмасининг ягона ҳудуд чипта нархи умумий 20 000 сўм, болалар учун: 11 500 сўм этиб белгиланган.

👎4👍1
2024 йилда ҳуқуқи бузилган истеъмолчиларга 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йилда Тошкент шаҳрида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг натижалари бўйича маълумот берди. Ҳисоботга кўра, йил давомида жами 9 минг 71 та мурожаат қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти жисмоний шахсларга тегишли бўлган. Ушбу мурожаатларнинг натижасида истеъмолчилар фойдасига 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтариб берилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг соҳа бўйича тақсимоти қуйидагича: уй-жой, коммунал, қурилиш ва транспорт соҳасида 2 минг 668 та мурожаат; савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 3 218 та мурожаат; алоқа ва ижтимоий хизматлар соҳасида 2 минг 912 та мурожаат ва реклама ҳамда бошқа соҳалар бўйича 273 та мурожаат қайд этилган. Умумий мурожаатларнинг 8 минг 646 таси жисмоний шахсларга, 425 таси эса юридик шахсларга тегишли.
Мурожаатларнинг ҳар бири батафсил ўрганилиб, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чоралар кўрилган. Уй-жой ва коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал этиш истеъмолчилар учун сезиларли моддий фойда келтирди. Шунингдек, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги эътирозлар бўйича ҳам истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Алоқа ва ижтимоий хизматлар соҳасида келиб тушган мурожаатлар истеъмолчиларнинг хизмат кўрсатувчилар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга йўналтирилди. Бу соҳада жисмоний шахсларнинг мурожаатлари устувор бўлгани таъкидланди.
Қўмита маълумотига кўра, мурожаатларнинг аксарияти истеъмолчилар ҳуқуқларини тиклашга қаратилган фаолиятнинг самарадорлигини кўрсатади. Шу орқали истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ишончли механизмлар мавжудлигини ҳис қилишмоқда.

👍7👎2
⚡️ Ромитан тумани "замҳокими" ишдан олингани жамоатчиликдан сир тутилган
Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Бобоев 2024 йил 30 октябрда лавозимидан озод қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Ромитан тумани ҳокими У.Барноевнинг фармойишида эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, Ҳужжатда Азиз Бобоев "ўз аризасига биноан" эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани кўрсатилган. Аммо, бу хабар негадир жамоатчиликдан сир тутилган.
Аввалроқ Азиз Бобоевнинг фирибгарликда айбланаётганлиги ҳамда унга нисбатан суд иши очилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

👍9👎5😢1
Доллар ошиб, евро кескин пасайди
Марказий банк 2025 йил 9 январдан валюталарнинг янги курсини белгилади.
АҚШ доллари курси 14,88 сўмга ошиб, 12 962,98 сўм этиб белгиланди.
Евро курси 124,48 сўмга тушди ва 13 377,80 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 16 140,21 сўм (-126,49).
Россия рубли 123,68 сўм этиб белгиланди (+2,67).
Қозоғистон тенгеси 24,63 сўм бўлди (+0,13).

👍11👎3
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 6,6 млрд долларга ошди
Жорий йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 41,18 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йил Жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин кўтарилиши, олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишида асосий омил бўлган.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йил давомида олтин нархларининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўринни эгаллади. Хусусан, 2024 йил бошида олтиннинг бир троя унцияси 2 000 доллардан бошланган бўлса, бу кўрсаткич йил охирида 2790 доллардан ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи қолдиғи 39,1 млрд доллардан иборат эди.

👍3👎3
«Umid avto Lizing» раҳбари қамоққа олинди
Фуқароларга осон шартларда автомобил олиб беришни ваъда қилиб, «автолизинг» фаолияти билан шуғулланувчи бир неча фирмалар раҳбари бўлган Абдуманноп Абдураҳмонов процессуал тартибда ушланган.
У жорий йилнинг 6 январ куни очиқда бўлган ва ўзини кўрсатмаслик шарти билан Kun.uz’га интервью берган.
Маълум қилинишича, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “Umid avto companes” МЧЖ раҳбари ва жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни кунда Чилонзор туман судида ҳам Абдуманноп Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Ишдаги жабрланувчилар сони 200 кишидан ортиқ.

👍11