EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тожикистонда қор кўчкиси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Табиий офат оқибатида 22 та турар-жой биноси, яъни 4 та уй тўлиқ, 18 таси қисман зарар кўрган.

👉 https://effect.uz/1769

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢6😁1
Президент “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди

Ташаббус битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилади.

👉 https://effect.uz/1772

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4🥴3👏1
Тошкентда мулкдор янги қурилган бинонинг томига уй қурди

Қурилиш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қуриб битказилган бино томига ноқонуний уй қурилганини аниқланди.

Маълум қилинишича, туманнинг «Янги турмуш» МФЙда жойлашган «Megapolis building» МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган 10-сон кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча «уй» қурилган.

Вазирликнинг қайд этишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтара олмаган.

“Айни дақиқаларда мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22😁5👎1😱1
Сурхондарёнинг тўртта ҳудудида янги тайинловлар амалга оширилди

Жарқўрғон, Бандихон, Шўрчи тумани ва Термиз шаҳрида янги тайинловлар амалга оширилган.

👉 https://effect.uz/1774

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2😱1🥴1
Арманистон болаларни қуролли кучларга жалб қилиб келган — Озарбайжон

Озарбайжон томонидан тайёрлаган ҳисобот очиқ манбалардан олинган маълумотлар, фото ва видео материаллар, учинчи шахсларнинг ҳисоботларида акс эттирилган фактларга асосланган.

👉 https://effect.uz/1771

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентлик фуқаро Айдар-Арнасой кўллар тизимидан қизил китобга киритилган оққушни овлаган

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг Арнасой бўлими ҳудудидан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.К ўзига тегишли бўлган ов милтиғида «Қизил китоби»га киритилган 1 бош оққушни ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланган. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 94-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун БҲМнинг 50 баробари, яъни 15 млн. сўм белгиланиб, тўпланган ҳужжатлар суд органига тақдим этиш учун тайёрланган.

Рейд тадбири давомида шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро М. М ҳам ўзига тегишли бўлган ов милтиғи ёрдамида ов йўлланмасида белгиланганидан ортиқ 5 та қашқалдоқ ва 1 та ёввойи ўрдакни ноқонуний равишда овлагани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога ҳам МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. БҲМнинг 10 баробари, 3 млн.сўм жарима ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун 1 млн 800 минг сўм белгиланиб, ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига тақдим қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16🤬4👎3
⚡️Ўзбекистон туризм соҳасида қандай ютуқларга эришди?

149 та меҳмонхона, 1693 та тур операторлар, «Самарқанд туризм маркази»да 8 та йирик меҳмонхона, 5,2 млн хорижий сайёҳлар ташрифи, 91 та мамлакатга хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш.

👉
https://effect.uz/1775

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😁3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги тарихий обидани қулагунча кутамизми?

Таҳририятимизга тарихий меросимизга бефарқ бўлмаган китоблик Шерзод Мирзаевдан видеомурожаат келиб тушди. Effect.uz мухбири Аъзам Хўжақулов видеомурожаатда кўрсатилган зиёратгоҳда бўлиб, ҳақиқатдан ҳам ушбу қадамжо таъмирга муҳтож эканлигини билиб қайтди.

XVI асрда яшаб ўтган Хўжа Эмканагийни баъзи манбаларда илм аҳлининг шайхи ҳам дейишган.

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Хўжаилмкон қишлоғи шу буюк бобомизнинг номи покларига қўйилган.

Хўжаги Эмканагий суҳбатларидан баҳраманд бўлишга ўз замонасида нафақат оддий одамлар балки шоҳлар ҳам муштоқ бўлган эканлар.

Афсуски бугунги кунда Мавлоно Хўжа Эмканагий ҳазратлари мангу қўним топган даргоҳдаги мақбара авария ҳолатига келиб қолган.

Умид қиламизки, масъуллар тарихий қадамжодаги обидага эътибор қаратишади ва келажак авлодга ушбу маданий меросни буст-бутунлигича етказилишига бефарқ бўлишмайди.

👉 Сифатли форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😱7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Биз қайси кундамиз?» — Зилзиладан 228 соат ўтиб қутқарилган аёл

Ҳатайдаги марказий Антакя шаҳрининг Оймак кўчасида жойлашган Уғур квартираси вайроналари остидан бир она ва икки фарзанди зилзила содир бўлгандан 228 соат ўтиб қутқарилди.

Она уни қутқарган гуруҳдан: “Биз қайси кундамиз?” деб сўради...

Зилзиладан 9 суткаю 12 соат ўтиб қутқарилган Эла ва унинг фарзандлари Мейсам ҳамда Али Багдет чет эл фуқароси экани айтилди.

Қутқарувчилар гуруҳидан бўлган Эрйилмаз аёл билан кечган суҳбатига тўхталиб ўтди: “У биринчи навбатда сув сўради.

Тиббиёт гуруҳлари аралашмасдан олдин биз ҳеч нарса бермадик.

У исми Эла деди. болаларининг исмларини ҳам айтди. Бири қиз, бири ўғил эди
” деди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31😢8
⚡️ ОЧЛга 4 кун қолди. "Насаф" турнирга тайёрми?

19 февралдан бошлаб Қатарда Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқич ўйинлари марказлашган ҳолда бўлиб ўтади. Турнирда Ўзбекистон шарафини Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоя қилади...

🐲 "Аждарлар"нинг ҳозирги ҳолати қандай?

💥 Рақиб таркибида номдор футболчилар мавжуд

❗️Жамоага кимлар келди, кимлар кетди?

👉 https://effect.uz/1776

Telegram | Instagram | You Тube
👍13