EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Инсон омилисиз ўз-ўзидан автоматик равишда узилиш ҳолатлари кузатилмоқда» –Энергетика вазирлиги водийликлардан узр сўради

👉 https://effect.uz/1767

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😁33👍4👎4🤬3😢1
Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Хазораспга ҳоким бўлди. Янгибозорга ҳам ҳоким тайинланган

Янгибозор ҳокими Ўктамбой Қурбонов саломатлиги туфайли ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган.

👉 https://effect.uz/1770

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👏5👍4🤬1
Тоқаевдан очиқ юриш: энди Назарбоевнинг ҳаёти ва мулки дахлсиз эмас

Тоқаев Нурсултон Назарбоев, унинг оила аъзолари, шунингдек, уларнинг мулки дахлсизлиги белгиланган қонунни бекор қилди.

👉 https://effect.uz/1768

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍38👎3👏2🥴2😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ҳозир нотўғри гапирсам, бунга вазирлар жавоб бериши керак, халқни алдаган бўлади. Бу ерда ёки «Озодлик» томонидан хато ўтяпти, ёки...» — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов

Таниқли сиёсатшунос Камолиддин Раббимов «Озодлик» радиосига интервью бериб, яқинда эълон қилинган суриштирув фикрларини билдирди.

«Одамлар «Озодлик»нинг эфиридан 35 йилга бутун Ўзбекистоннинг газ ва нефть ресурслари қўлдан кетди, деган хулосага келади. 294 та кондан икки эмас, уч эмас, фақат биттаси ҳақида гап кетяпти, холос. Агар мен ҳозир нотўғри гапирсам, бунга вазирлар жавоб бериши керак, халқни алдаган бўлади.

Бу ерда ёки «Озодлик» томонидан хато ўтяпти, ёки вазирлар онгли равишда манипуляция қилаётган бўлади. Иккаласидан биттаси, бошқа гап йўқ бу ерда. Вазирлар бизга ҳатто участкаларни ҳам кўрсатди, ўша топширилган участка ҳудудида 35 йил, деди.

У ерга, уларнинг айтишича, Ўзбекистон бюджетидан бир тийин киритилмайди. Ерлар Ўзбекистонники. Унинг остидаги газ ёки нефть ҳам Ўзбекистонники. Уни инвесторларга, айниқса, хорижий инвесторларга — «British Petrolium», «Total» ва бошқаларга таклиф қилган», — дея таъкидлаган Раббимов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬31👍16🥴4👎1
Тожикистонда қор кўчкиси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Табиий офат оқибатида 22 та турар-жой биноси, яъни 4 та уй тўлиқ, 18 таси қисман зарар кўрган.

👉 https://effect.uz/1769

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢6😁1
Президент “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди

Ташаббус битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилади.

👉 https://effect.uz/1772

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4🥴3👏1
Тошкентда мулкдор янги қурилган бинонинг томига уй қурди

Қурилиш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида қуриб битказилган бино томига ноқонуний уй қурилганини аниқланди.

Маълум қилинишича, туманнинг «Янги турмуш» МФЙда жойлашган «Megapolis building» МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган 10-сон кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча «уй» қурилган.

Вазирликнинг қайд этишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикрдан қайтара олмаган.

“Айни дақиқаларда мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22😁5👎1😱1
Сурхондарёнинг тўртта ҳудудида янги тайинловлар амалга оширилди

Жарқўрғон, Бандихон, Шўрчи тумани ва Термиз шаҳрида янги тайинловлар амалга оширилган.

👉 https://effect.uz/1774

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2😱1🥴1
Арманистон болаларни қуролли кучларга жалб қилиб келган — Озарбайжон

Озарбайжон томонидан тайёрлаган ҳисобот очиқ манбалардан олинган маълумотлар, фото ва видео материаллар, учинчи шахсларнинг ҳисоботларида акс эттирилган фактларга асосланган.

👉 https://effect.uz/1771

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентлик фуқаро Айдар-Арнасой кўллар тизимидан қизил китобга киритилган оққушни овлаган

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг Арнасой бўлими ҳудудидан Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.К ўзига тегишли бўлган ов милтиғида «Қизил китоби»га киритилган 1 бош оққушни ноқонуний равишда овлаганлиги аниқланган. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 94-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун БҲМнинг 50 баробари, яъни 15 млн. сўм белгиланиб, тўпланган ҳужжатлар суд органига тақдим этиш учун тайёрланган.

Рейд тадбири давомида шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро М. М ҳам ўзига тегишли бўлган ов милтиғи ёрдамида ов йўлланмасида белгиланганидан ортиқ 5 та қашқалдоқ ва 1 та ёввойи ўрдакни ноқонуний равишда овлагани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога ҳам МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. БҲМнинг 10 баробари, 3 млн.сўм жарима ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун 1 млн 800 минг сўм белгиланиб, ҳужжатлар тегишли тартибда суд органларига тақдим қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16🤬4👎3
⚡️Ўзбекистон туризм соҳасида қандай ютуқларга эришди?

149 та меҳмонхона, 1693 та тур операторлар, «Самарқанд туризм маркази»да 8 та йирик меҳмонхона, 5,2 млн хорижий сайёҳлар ташрифи, 91 та мамлакатга хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз кириш.

👉
https://effect.uz/1775

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😁3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги тарихий обидани қулагунча кутамизми?

Таҳририятимизга тарихий меросимизга бефарқ бўлмаган китоблик Шерзод Мирзаевдан видеомурожаат келиб тушди. Effect.uz мухбири Аъзам Хўжақулов видеомурожаатда кўрсатилган зиёратгоҳда бўлиб, ҳақиқатдан ҳам ушбу қадамжо таъмирга муҳтож эканлигини билиб қайтди.

XVI асрда яшаб ўтган Хўжа Эмканагийни баъзи манбаларда илм аҳлининг шайхи ҳам дейишган.

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Хўжаилмкон қишлоғи шу буюк бобомизнинг номи покларига қўйилган.

Хўжаги Эмканагий суҳбатларидан баҳраманд бўлишга ўз замонасида нафақат оддий одамлар балки шоҳлар ҳам муштоқ бўлган эканлар.

Афсуски бугунги кунда Мавлоно Хўжа Эмканагий ҳазратлари мангу қўним топган даргоҳдаги мақбара авария ҳолатига келиб қолган.

Умид қиламизки, масъуллар тарихий қадамжодаги обидага эътибор қаратишади ва келажак авлодга ушбу маданий меросни буст-бутунлигича етказилишига бефарқ бўлишмайди.

👉 Сифатли форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😱7