EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркияда бинолар вайрон бўлиши ортидан 5 киши қамоққа олинди

Уларнинг масъулиятсизлиги туфайли 25 та бино қулагани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/1716

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😱3🤬2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Заклади»ни ололмаган «закладчик»ларни «спортик»лар дўппослади

Қибрай туманида содир этилган безорилик жиноятини фош этиш бўйича амалга оширилган тадбир юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 22 январь куни бир нечта номаълум шахслар томонидан 1998 й.т. Ш.А. ва 2003 й.т. Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео бўйича аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 й.т. М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланганлар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20🔥1🤬1
⚡️ Илон Маск АПЛ грандини сотиб олиши мумкин

👉 https://effect.uz/1717

Telegram | Instagram | You Тube
👍12🔥3👎1
«Президентнинг кўринмас сотқинлари бор» — Қодир Қулиев билан махсус интервью

Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев билан суҳбатлашди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26😁3👎2🔥1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Баъзан сотқин дейишади", қамоқхона, собиқ "мулозимлар" ҳақида — Абдураҳмон Ташанов "қарашлар"и

Effect.uz журналисти Аброр Поёнов муаллифлигидаги "Қарашлар" лойиҳасининг илк меҳмони Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов!!!

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3🔥1🥴1
Акмал Жуманазаров Энергетика вазирига ўринбосар бўлди

👉 https://effect.uz/1720

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎19👍3😁2😢1🥴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бизга тоза ҳаво ва тинчлигимизни қайтаринглар!» — андижонлик фуқаролар Президентга мурожаат қилди

Таҳририятимизга Андижон вилояти Балиқчи тумани Мумтоз МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишди.

Муаммо бир қарашда оддийдек кўринади, аммо бу жуда долзарб масала. Негаки бу ерда инсонларнинг ҳаёти ҳақида сўз кетмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаролар 2017 йил намунали уйларга кўчиб ўтишган ва 2022 йилгача тинч яшаб келишган.

Нега айнан 2022 йилгача демоқчимисиз? Чунки 2022 йилдан бошлаб намунали уйлар ёнгинасига пахтани қайта ишловчи завод ишга туширилган.

Андижонликлар заводнинг фаолияти тўхташи тарафдори эмас, балки ўзларининг ҳаётлари учун, тоза ҳаводан нафас олиш учун курашишмоқда.

Биз бу тадбиркорнинг фаолиятига ҳеч қандай хусуматамиз йўқ, лекин биз — фуқаролар заводнинг шовқинидан, чанг-ғуборларидан азият чекмоқдамиз.

Куз мавсумида пахтани қабул қилиш жараёни бошланди, шу давр мобайнида юк машиналари ўзларидан катта миқдорда чанг чиқаришди.

Натижада бизнинг уйларимизга чанг кириб кетди. Бино баланд бўлишига қарамасдан заводдан кучли шовқин чиқади.

Завод кечда чангни чиқариб юбориши натижасида, ҳудуд аҳолиси тонгда тоза ҳаводан нафас ололмаяпмиз. Бундан ёш гўдакларимиз ва касалманд қарияларимиз азият чекиб келмоқда
”, — дейди фуқаролардан бири.

Балиқчилик фуқаролар мазкур заводнинг устидан шикоят қилиб, бир неча маротаба юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилган.

Бироқ масъуллар уларнинг муаммоларига ечим топа олишмаган. Масъуллурдан фойда бўлмагач, улар президентга мурожаат қилишмоқда.

Умид қиламизки тегишли идоралар ушбу муаммога эътибор қаратиб, фуқаролар мурожаатини бефарқ қолдиришмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😢3👏1
«Президентнинг кўринмас сотқинлари бор» — Қодир Қулиев билан махсус интервью

Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев билан суҳбатлашди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎2🥴2😱1
⚡️ Goal нашри «Олтин тўп-2023»га даъвогар футболчилар рейтингини янгилади

👉 https://effect.uz/1719

Telegram | Instagram | You Тube
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Darkor 22» Иқтисодиёт Ассамблеясининг ҳамкори бўлди

«Darkor 22» Рекрутерлик агентлиги Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ҳамкорлари сафига кирди.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қара қанча одам сени қутқаришга келди» — 7 кун вайроналар остида қолган бола қутқарилди

182 соат. 13 ёшли Каан шу вақтга қадар ҳаёт учун курашди. 7 суткадан ортиқ вақт давомида вайроналар остида қолиб кетган болакайнинг қўлларини ҳам қўйиб юборишмай, жуда ҳам эҳтиёткорлик билан чиқариб олишди.

Яратганнинг инояти билан тирик қолган болакай аранг нафас оларди. Уни топган қутқарувчилар ўша жойнинг ўзидаёқ илк тиббий ёрдамни кўрсатди.

Кўзларини оча олмаётган Каан ҳушини йўқотмаслиги учун қутқарувчилар унга «Илтимос, жоним қурбон бўлсин сенга. Қара қанча одам сени қутқаришга келдик. Озгина, яна озгина сабр қил», деб ёлворарди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢45👍22
⚡️Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, Бугун, 14 февраль куни маҳаллий вақт билан 05:48 да (14.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:48 да) зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани. Зилзила координаталари: 38,22 градус шимолий кенглик; 66,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 417 км жанубий-ғарбда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😱7😁3😢1
Собиқ маданият вазири 72 ёшида вафот этди

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 72 ёшида вафот этди.

Бахтиёр Сайфуллаев — 1951 йилнинг 1 апрелида Тошкент шаҳрида таваллуд топган устоз санъаткор 1972 йилда Тошкент давлат театр ва рассомлик санъати институти тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1972 йилда Республика ёш томошабинлар театри актёри ва режиссёри сифатида бошлаган Бахтиёр Сайфуллаев кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Бахтиёр Сайфуллаев ўзбек миллий санъати ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими», «Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби» унвони билан тақдирланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👏4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ наркокурьерлар гуруҳини қўлга олди

Уларга Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида ҳукм ўқилди.

👉 https://effect.uz/1722

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
⚡️ Месси: "Минглаб оилалар учун қайғули кунлар"

Лионель Месси Туркия ва Суриядаги зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

👉 https://effect.uz/1723

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👏2😢1
⚡️Тошкент метросининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналиши бир кунга ёпилади

2023 йил 18 февраль куни Тошкент метрополитенининг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар кун давомида ҳаракатланмайди.

«Тошкент метрополитени» ДУКнинг маълум қилишича, метронинг ушбу йўналишида поездлар ҳаракат тўхташи — метро темир йўлларида бажарилаётган қурилиш ишларининг сўнгги босқичи амалга оширилиши билан боғлиқ.

Қайд этилишича, поездлар «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида 19 февраль кунидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7🥴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Онанг ** бўлсин» – Самарқандда блогер ресторанда жанжал кўтариб, ИИБ ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди

Ҳозирда
ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/1724

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱11👍6😁4👎2🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри бўйлаб транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгилангандан сўнг, йўлларда 3.24 — “Юқори тезлик чекланган” йўл белгилари ўрнатилган.

“Ҳозирда “мультирадар”лар тезликни белгиланган меъёрдан оширган ҳайдовчилар бошқарувидаги транспорт воситаларини қайд этмоқда”, дейилади ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎3
Мичиганда номаълум шахс 3 кишини отиб, ўлдирди

Полиция ходимлари ўт очишни бошлаган шахс кейинчалик ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

👉 https://effect.uz/1726

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4😱4🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондан Туркияга навбатдаги 6-инсонпарварлик ёрдами юки топширилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎3👏1
Туркиядаги зилзила ортидан 170 мингта бино вайрон бўлган

Зилзилаларнинг Туркия иқтисодиётига етказган зарари 84 миллиард доллар ёки ЯИМнинг 10 фоизини ташкил қилиши мумкин.

👉 https://effect.uz/1725

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬4😢4👍3