EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Спикери Мустафо Шентоп зилзиладан жабрланганларга иссиқ таом тарқатаётган ўзбекистонлик кўнгиллилар чодирини зиёрат қилиб, миннатдорчилик билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍49👏3😢3
Ўзбекистон фуқаросининг жасади Истанбулдан Тошкентга жўнатилди

Туркияда қидирув-қутқарув олиб бораётган қутқарувчилар 107 нафар фуқарони олиб чиқишди.

👉 https://effect.uz/1712

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢17👍5😁1
АҚШ элчихонаси яна бир бор ўз фуқароларини Россияни тарк этишга чақирди

Россия
Федерациясини тарк этишни истаган АҚШ фуқаролари бунинг учун мустақил чоралар кўришлари керак.

👉 https://effect.uz/1711

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🔥8👎3😁2
Хитойда зилзила содир бўлди

Хитойдаги зилзила қозоғистонлик сейсмологлар томонидан қайд этилди.

👉 https://effect.uz/1713

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱7
Туркиядаги зилзилада уйлари қулаган пудратчилар аэропортда қўлга олинди

Мамлакатда вайронкор зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда қурилиш пудратчиларининг ҳибсга олиниши давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/1714

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👏2🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда ҳалок бўлгани айтилган наманганлик аёл тирик бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар томонидан яна бир Ўзбекистон фуқароси - 1975 йилда туғилган ва Наманган вилоятида доимий яшаб келган Шохиста Ниязова зилзила оқибатида қулаган бино ичида вафот этганлиги тўғрисида хабар тарқатилган эди Ушбу хабарга Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.

Мазкур хабар асосида Бош консулхонамиз ушбу ватандошимизни қидириб топишга муваффақ бўлди. Ватандошимиз тирик!

Консулхона томонидан Ш.Ниязова шифохонага олиб борилиб кўрикдан ўтказилди. Унга зарурий тиббий муолажа кўрсатилди, ҳозирда унинг соғлиғи қониқарли ахволда.
Ш.Ниязовани қисқа муддатларда Ватанимизга юбориш чораларини кўрмоқдамиз
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😱5👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМРА САФАРИДАН ҚАЙТГАН САРДОР ДОМЛА РОНАЛДУ ҲАҚИДА НИМА ДEДИ?

Кеча, «Paxtakor Junior» клуби майдонида Ўзбекистондаги бир нечта домлалар ва таниқли спортчилар ўртасида футбол ўйини ташкиллаштирилди.

Ўйин давомида Сардор домлани суҳбатга тортиб, Роналду билан кўришиш қандай содир бўлганлиги ҳақида мухбиримиз савол билан юзланди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🔥6🥴6👍5👎2😁1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ташқи меҳнат миграциясига мурожаат. Фуқароларни кимлар алдаяпти?! Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида бугун, 12 февраль якшанба куни яширин тарзда имтиҳон ўтказилганлиги тўғрисида Effect.uz таҳририятига видеолар келиб тушди. Видеода айтилишича…
«Яширин имтиҳон»да вакилларимиз иштирок этмаган, ХБА тадбирларига агентликнинг мутлақо алоқаси йўқ» – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказидаги ҳолатга раддия берди

Агентлик матбуот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норовнинг қайд этишича, ушбу ва бошқа хусусий бандлик агентликлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги олдида ҳисобдор эмас ҳамда ушбу ташкилотлар тегишли лицензияга эга бўлгач, фаолиятларини мустақил олиб боради.

👉 https://effect.uz/1715

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🥴6👎3😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон барча нефт ва газ конларига тегишли экслюзив ҳуқуқни Россияга бергани ҳақидаги маълумотлар ёлғон» — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎32😁28👍8🤬4🥴4
Туркияда бинолар вайрон бўлиши ортидан 5 киши қамоққа олинди

Уларнинг масъулиятсизлиги туфайли 25 та бино қулагани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/1716

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😱3🤬2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Заклади»ни ололмаган «закладчик»ларни «спортик»лар дўппослади

Қибрай туманида содир этилган безорилик жиноятини фош этиш бўйича амалга оширилган тадбир юзасидан Тошкент вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 22 январь куни бир нечта номаълум шахслар томонидан 1998 й.т. Ш.А. ва 2003 й.т. Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео бўйича аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 й.т. М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланганлар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20🔥1🤬1
⚡️ Илон Маск АПЛ грандини сотиб олиши мумкин

👉 https://effect.uz/1717

Telegram | Instagram | You Тube
👍12🔥3👎1
«Президентнинг кўринмас сотқинлари бор» — Қодир Қулиев билан махсус интервью

Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев билан суҳбатлашди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26😁3👎2🔥1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Баъзан сотқин дейишади", қамоқхона, собиқ "мулозимлар" ҳақида — Абдураҳмон Ташанов "қарашлар"и

Effect.uz журналисти Аброр Поёнов муаллифлигидаги "Қарашлар" лойиҳасининг илк меҳмони Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов!!!

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3🔥1🥴1
Акмал Жуманазаров Энергетика вазирига ўринбосар бўлди

👉 https://effect.uz/1720

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎19👍3😁2😢1🥴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бизга тоза ҳаво ва тинчлигимизни қайтаринглар!» — андижонлик фуқаролар Президентга мурожаат қилди

Таҳририятимизга Андижон вилояти Балиқчи тумани Мумтоз МФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаат қилишди.

Муаммо бир қарашда оддийдек кўринади, аммо бу жуда долзарб масала. Негаки бу ерда инсонларнинг ҳаёти ҳақида сўз кетмоқда.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаролар 2017 йил намунали уйларга кўчиб ўтишган ва 2022 йилгача тинч яшаб келишган.

Нега айнан 2022 йилгача демоқчимисиз? Чунки 2022 йилдан бошлаб намунали уйлар ёнгинасига пахтани қайта ишловчи завод ишга туширилган.

Андижонликлар заводнинг фаолияти тўхташи тарафдори эмас, балки ўзларининг ҳаётлари учун, тоза ҳаводан нафас олиш учун курашишмоқда.

Биз бу тадбиркорнинг фаолиятига ҳеч қандай хусуматамиз йўқ, лекин биз — фуқаролар заводнинг шовқинидан, чанг-ғуборларидан азият чекмоқдамиз.

Куз мавсумида пахтани қабул қилиш жараёни бошланди, шу давр мобайнида юк машиналари ўзларидан катта миқдорда чанг чиқаришди.

Натижада бизнинг уйларимизга чанг кириб кетди. Бино баланд бўлишига қарамасдан заводдан кучли шовқин чиқади.

Завод кечда чангни чиқариб юбориши натижасида, ҳудуд аҳолиси тонгда тоза ҳаводан нафас ололмаяпмиз. Бундан ёш гўдакларимиз ва касалманд қарияларимиз азият чекиб келмоқда
”, — дейди фуқаролардан бири.

Балиқчилик фуқаролар мазкур заводнинг устидан шикоят қилиб, бир неча маротаба юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилган.

Бироқ масъуллар уларнинг муаммоларига ечим топа олишмаган. Масъуллурдан фойда бўлмагач, улар президентга мурожаат қилишмоқда.

Умид қиламизки тегишли идоралар ушбу муаммога эътибор қаратиб, фуқаролар мурожаатини бефарқ қолдиришмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😢3👏1
«Президентнинг кўринмас сотқинлари бор» — Қодир Қулиев билан махсус интервью

Effect.uz журналисти Аброр Эшонхонов Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев билан суҳбатлашди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎2🥴2😱1
⚡️ Goal нашри «Олтин тўп-2023»га даъвогар футболчилар рейтингини янгилади

👉 https://effect.uz/1719

Telegram | Instagram | You Тube
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Darkor 22» Иқтисодиёт Ассамблеясининг ҳамкори бўлди

«Darkor 22» Рекрутерлик агентлиги Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ҳамкорлари сафига кирди.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қара қанча одам сени қутқаришга келди» — 7 кун вайроналар остида қолган бола қутқарилди

182 соат. 13 ёшли Каан шу вақтга қадар ҳаёт учун курашди. 7 суткадан ортиқ вақт давомида вайроналар остида қолиб кетган болакайнинг қўлларини ҳам қўйиб юборишмай, жуда ҳам эҳтиёткорлик билан чиқариб олишди.

Яратганнинг инояти билан тирик қолган болакай аранг нафас оларди. Уни топган қутқарувчилар ўша жойнинг ўзидаёқ илк тиббий ёрдамни кўрсатди.

Кўзларини оча олмаётган Каан ҳушини йўқотмаслиги учун қутқарувчилар унга «Илтимос, жоним қурбон бўлсин сенга. Қара қанча одам сени қутқаришга келдик. Озгина, яна озгина сабр қил», деб ёлворарди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢45👍22
⚡️Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, Бугун, 14 февраль куни маҳаллий вақт билан 05:48 да (14.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:48 да) зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани. Зилзила координаталари: 38,22 градус шимолий кенглик; 66,36 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,6. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 417 км жанубий-ғарбда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😱7😁3😢1