EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркияда 16 мингдан ортиқ қутқарувчилар ишламоқда

Президент Эрдоған мамлакатнинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларига сафар қилмоқда...

👉 https://effect.uz/1586

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😢6👏1
Саакашвили озод қилинмайди

Грузия суди Михаил Саакашвилини соғлиғи сабабли озод қилишдан бош тортди. Эслатиб ўтамиз, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳозирда клиникада даволанаётгани ва унга 17 та тиббий ташхис қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Михаил Саакашвили 2004 йилдан 2013 йилгача Грузия президенти лавозимида ишлаган ва кейин мамлакатни тарк этган.

Грузияда унга қарши бир қанча жиноий иш қўзғатилган, жумладан, бюджет маблағларини кераксиз сарфлаш, лавозимини суиистеъмол қилиш ва депутатни калтаклаш. 2015 йилда Саакашвили Грузия фуқаролигидан маҳрум қилинган ва у Украина фуқаролигини олганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23😁3😱3🔥1😢1
Шавкат Мирзиёев ерусти метросини қуриш лойиҳасининг иккинчи босқичи билан танишади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ерусти метросини қуриш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади, трансформаторлар ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюради. Масъуллар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24👎12😢3😱1🥴1
Бош прокуратура олдига вазифа қўйилди

Эндиликда Қийноққа солишга қарши курашиш ўқув курслари ташкил этилади. Президент 2023 йил 07 феврал куни "Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида" қарор қабул қилди. Унга асосан:

2023 йил 1 мартдан бошлаб терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

Мазкур ўқув курсларини ташкил этиш учун масъул этиб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😁12😱3👎2🔥2
Лутфулло Бузруковнинг иш жойи ўзгарди

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойиши билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Бузруков Лутфулло Юсупович Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Лутфулло Бузруков 2018 йил январдан бери Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍45🔥24😁20👏16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ОНАЛАР ФАРЁДИ - МУРҒАК ГЎДАКЛАР ҲАЁТ УЧУН КУРАШМОҚДА!

Тошкентдаги ҳашаматли болалар миллий тиббиёт марказига бордик. Марказнинг устки ҳашамати ёддан чиқиб, ичкарида 7 ёшли ҳаста Амирбек ва ундан ташқари тинкаси қуриган кўп ота-оналарнинг дардига шерик бўлдик.

Улар фарзандининг нафас олиши учун ҳаммасига тайёр ва ўтаётган ҳар сониядан хавотирда.

Орқа мушакларининг атрофияси ташхиси қўйилган Амирбекнинг эҳтимолий тузалиши учун камида 660 минг доллар керак бўлар экан.


Ҳурматли ҳамюртлар қуйида Амирбекнинг оиласига тегишли бўлган реквизитларни қолдирамиз, қўлдан келганча ёрдамлашсак, адашмаган бўламиз:

UzCard:
8600030445366457
Сбербанк:
4817760345924686 (Рўзметов Музаффар, амакиси)
Master Card: 5392 0300 0094 8242 (Рахимова Малика)
Humo:
9860020108640663
(Раҳимова Малика, онаси)
Пайнет: +99890 110 91 01
Номер +998 91 999 91 10

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25😢1
Туркияда бедарак йўқолган яна бир Ўзбекистон фуқароси топилди

Миграция бўлимларида сақланган табиий офат қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ, омон қолганлар Туркиянинг хавфсиз ҳудудларига олиб кетилган.

👉 https://effect.uz/1587

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👏147👍138🔥135😁134
Эрдоған зилзила бўлган ҳудудларга ташриф буюриши кутилмоқда

Охирги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 7108 кишига етди, 40910 киши жароҳат олди.

👉 https://effect.uz/1588

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱6👍2🔥2👎1😢1
Тошкентда зилзиладан жабр кўрган турк халқига гуманитар ёрдам йиғиш бошланди

Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талофатлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси томонидан қардош турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UTID, TOBB ETÜ TASHKENT, DEIK, MUSIAD номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинди.

‼️ Зарур бўлган маҳсулотлар РЎЙХАТИ

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар, қуйидаги манзилга ташриф буюришлари сўралади:

Манзил: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки. Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бобур кўчаси 30-уй.

📍ЖОЙЛАШУВ

Вақт: 08 февралдан бошлаб ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар.

☎️ Батафсил маълумот учун:
(78) 150 60 06, 1094

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍38🥴4
Зилзиладан жабр кўрганлар бошпана билан таъминланмоқда

Ҳозирга келиб 100 мингга яқин қутқарувчи воқеа жойида иш олиб бормоқда.

👉 https://effect.uz/1589

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎1
Оналик қудрати: ҳомиладор она 1,5 ёшли қизини эмизиш орқали ҳаёт учун курашди

Қаҳраманмарошда 56 соатдан кейин вайроналар остидан бир ярим ёшли Масал исмли қизалоқ ва унинг онаси олиб чиқилди.

👉 https://effect.uz/1590

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍38😢6
⚡️Ҳалок бўлганлар 8,5 мингдан ортди. Эрдоған фожиа жойига етиб борди

Президент у ерда яратилган шароитни ўрганганидан сўнг зилзиладан жабр кўрганлар билан учрашиб, уларга самимий тилакларини билдирди..

👉 https://effect.uz/1591

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢15👍9
Президент трансформатор ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишди

Мутасаддилар бу йил Ўзбекистонда 3 минг 200 та трансформатор, 12 минг километр кабелларга зарурат борлиги ҳақида ахборот берди.

👉 https://effect.uz/1593

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎3🔥2
Малатяда яна кучли зилзилалар содир бўлмоқда

Вайронага айланган шаҳар яна иккита зилзилани бошдан ўтказди.

👉 https://effect.uz/1594

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
⚡️ Зеленский Британия қироллигига етиб борди

Бу Украина президентининг қарийб бир йил ичидаги иккинчи хорижий сафари бўлиб, декабрь ойида у АҚШга борган эди.

👉 https://effect.uz/1595

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🤬6😁4🥴2
⚡️ Вазият жиддий. АПЛ клублари "Манчестер Сити"нинг лигадан четлатилишини хоҳламоқда

Англия Премьер-лигаси клублари “Манчестер Сити”нинг молиявий қоидабузарлик ишлари бўйича муносабат билдиришди.

👉 https://effect.uz/1596

Telegram | Instagram | You Тube
👍8
Вайроналар остида 47 соат жон сақлаган 6 ёшли бола ва ака-сингиллар қутқариб олинди

Қутқариб олинган болалар ҳозирда шифохонага ётқизилган.

👉 https://effect.uz/1592

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32
⚡️Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади

Президент электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28👎6😁6
⚡️Тошкент шаҳрида янги қурилишларга мораторий эълон қилинади

Давлатимиз раҳбари қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.

Шу боис, Тошкент шаҳрининг Бош режаси тасдиқланмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.

2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади.

"Тошкент яшил белбоғи" лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 млн туп гул кўчатлари экилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😁19👍15👎1