EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Битта-иккита бефаросат, бетарбияни деб бутун миллатга доғ тушаябди” деймиз-у, аслида бундайлар битта-иккита эмас экан. Жуда кўп экан!

Японияда кузатилмайдиган ҳолатга дуч келдим. Икки-уч йигит писта чақиб, ахлатини ерга ташлаябди. Узоқроқдан қараб турдим. Ўтиб кетаётган Японлар ёмон қараб, ғулдираб ўтиб кетаябди.

Ман у йигитларни орқа томонида турганим учун, кимликларини кўрмаган эканман. Яқинроқ бориб қарасам, не кўз билан кўрайки, ўзимизни Ўзбеклар.

Икки андижонлик, бир наманганлик 21-22 ёшли йигитлар, 3-4 йилдан бери яшаб, ишлашар экан. (Наҳотки, 3-4 йилда ҳам Японларни тозаликка бўлган муносабатидан ўрнак олишмаган бўлса?)

Бир-иккита тегадиган қилиб гапирдим. Виждони бўлса, фаросати бўлса, қилган ишидан ҳижолат бўлар десам. Йўқ, аксинча, ғулдираб-ғулдираб кетиб қолишди.

“Битта-иккита бефаросат, бетарбияни деб бутун миллатга доғ тушаябди” деймиз-у, аслида бундайлар битта-иккита эмас экан. Жуда кўп экан.

Тартиб-интизом, таълим-тарбияда реал ислоҳотларни эртароқ бошламасак, нафақат иккинчи сорт миллат, балки, 10-сортдан ҳам пастга тушишимиз аниқ....

Баҳодир Искандаровнинг фейсбукидан олинди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍89🤬7😢4😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Афсуски, Ўзбекистон медиа майдонида кам сонли мард ва жасоратли ОАВ босимларга қарши курашяпти» – Навбаҳор Имомова

«Америка овози» мухбири Навбаҳор Имомова “MY5” телеканалига берган интервюсида медиа макондаги коррупция ҳақида фикрларини билдирди.

«Журналист иштирокчи экан, ҳеч қачон коррупцияга қарши кураша олмайди», дейди Имомова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍44🤬3😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эски “права”ни алмаштириш учун онлайн буюртма бериш имконияти яратилди

💻 30 январдан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб, YIDXP (my.gov.uz) дан олиш мумкин. Энди, ДХМ ва ички ишлар органларига бормайсиз, расмга тушиб, овора бўлмайсиз, бир-нечта ҳужжатларга имзо босмайсиз, асосийси навбат кутмайсиз.

📤Бунинг учун (my.gov.uz) оқали буюртма берасиз.

📝Буюртмада:

🟢бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;

🟢тегишли бандлар танланади;

🟢янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;

🟢мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйлади;

💸Сўнги қадамда инвойс шакилланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

👨💻Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

🚗Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва Сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.

🏛Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонини ДХМга топширади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон–Қирғизистон: Фуқаролар давлат чегараларини ID-карта орқали кесиб ўтишлари мумкин бўлади

Маълум қилинишича, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

👉 https://effect.uz/1339

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👏1
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр токи ишлаб чиқарилиши кутилмоқда

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Майдонтол маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади.

Чиқинди газидан умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасидаги ягона бўлган йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш станцияси ташкил этилиши кутиляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25😁9🔥2👏1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат саноати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отажон Пирмонов ички истеъмол бозорига пиёз маҳсулотини кафолатли етказиб бериш, унинг захираси, етишмайдиган қисмини қоплаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди:

🔎 23 январь куни ўтказилган мониторингларда сараланмаган пиёзнинг улгуржи нархлари ўртача 6 500 сўмни, деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган махсус расталарда 5000 сўмни, савдо марказлари ва супермаркетларда 7 700 сўмни ташкил этган.

‼️ Мутахассислар фикрига кўра, маҳсулотни тўлиқ нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида устки қисми музлаган пиёзни ҳаво мўътадиллашгунга қадар жойидан қўзғатмаслик керак.

🧅 “Яшил йўлак” тамойили асосида ўтган 25 кунда жами 5 минг тн пиёз ҳудудлараро интервенция қилинди.

Интервенция қилинган маҳсулотларнинг барчаси арзонлаштирилган махсус расталар орқали Департамент органлари назорати остида нархларни асоссиз оширмасдан сотилиши таъминлаб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😁6👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шўрчида халқаро автомобиль йўли билан кесишувчи чорраҳа қайта таъмирланиб, тирбандликлар ва қоидабузарликни аниқловчи автомат камералар ўрнатилди

@effectuz
👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни ушлади

Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг долларни олган вақтларида ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😱3
⚡️ Қашқадарёда эр хотинини рашк сабаб арралаб ўлдирди

Ҳозирда эр гумонланувчи сифатида қамоққа олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/1340

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😱5🤬3😢2😁1
⚡️ Макгрегор автоҳалокатга учради

👉 https://effect.uz/1341

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😱6😢3👎2
📲 Дунё бўйича энг кўп сотилган телефонлар рўйхати эълон қилинди

👉 https://effect.uz/1342

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎2
❗️Дунёнинг энг қария футболчиси янги жамоага ўтди

👉 https://effect.uz/1343

Telegram | Instagram | You Тube
👍8
Раҳмонов Ортиқхўжаевга яқин бўлган яна бир масъулни ишдан бўшатди

Аввалроқ Ортиқхўжаевнинг биринчи ёрдамчиси ишдан бўшатилган эди.

👉 https://effect.uz/1344

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32😁8👎2🥴2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Қирғизистонга ташрифи ҳақида видеоролик

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифи билан борди.

Ташриф давомида ўзбек-қирғиз давлатлари ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланди.

Шунингдек, президентлар ҳузурида 20 дан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар алмашинилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг самарали натижалари Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги юксак даражанинг намунаси бўлди”, — дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎4👏4
Тошкент шаҳар кенгаши депутати муддатидан олдин истеъфога чиқарилди

Депутат кенгаш котибияти мудири лавозимида ҳамда ижтимоий тармоқлар ва кенгаш сайтини назорат қилиб борган.

👉 https://effect.uz/1345

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19😱3
Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 28 январь куни соат 10:50 да ҳаракатланиб кетаётган Mersedez-Benz русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган автобусда ёнғин содир бўлди.

ФВВ хабарига кўра, автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🔥4😁2😢2
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

👉 https://effect.uz/1346

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😁8👏1
⚡️Фарғона шаҳар прокурори Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиши кутилмоқда

У шаҳар прокурори сифатида 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда.

👉 https://effect.uz/1347

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎26👍7🥴5
«Мен фақат уларга ишонаман» — марҳум 15 ёшли боланинг онаси барчани йиғлатди

Ёдингизда бўлса, 2022 йилнинг 16 октябрь куни Қўқон шаҳрида жойлашган, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмир 17 октябрь куни шу муассасада вафот этганди.

Ўсмирнинг ўлими қарийб икки ҳафта марҳумнинг яқинларидан яширилганди...

Rost24.uz сайти томонидан ўтказилаётган “Йил танлови — 2022” тақдирлаш маросимида марҳум Равшанбек Абдусатторовнинг онаси Зайнабхон Қўчқорова “Матонатли аёл” номинацияси ғолиб деб топилди.

Сўзга чиққан она давлат раҳбарига мурожаат қилиб, адолатни тиклашини сўради. Унинг нутқидан сўнг бутун зал йиғлади...

Энг олий адолатни фақатгина Президентимиз тиклайди, мен фақат уларга ишонаман. Тўғриси бу ерга келиш жуда оғир бўлди. Мен ёлғиз она бўлиб туриб, боламни отасиз катта қилдим, лекин соғ-омон олиб кетилган боламнинг жасади қайтди...”, — деди Қўчқорова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢51👍16😱3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Фарғона шаҳар прокурори Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиши кутилмоқда У шаҳар прокурори сифатида 2021 йилдан буён ишлаб келмоқда. 👉 https://effect.uz/1347 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Дилмурод Қобулов Сирдарё вилоятига «зам» прокурор этиб тайинланди

Бош прокуратура Фарғона шаҳар прокурори Дилмурод Қобулов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокурорнинг 2023 йил 27 январь кунги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Қобулов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 9 февраль куни Фарғона шаҳрининг прокурори этиб тайинланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🥴2👎1😢1