Edu.uz
143K subscribers
25.7K photos
5.37K videos
259 files
13.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
[email protected]

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
Edu.uz
​#Қонунчилик_янгиликлари Талабалар турар жойи қуриш учун субсидия ажратилади 🔰 Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан “Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги…
#Ҳукумат_қарорига_шарҳ

Энди ётоқхона қурган тадбиркор йиллик 3 млрд.га яқин субсидия олиши мумкин

🔰 Ҳукумат қарори билан давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган талабалар турар жойи (ТТЖ)даги бир ётоқ ўрни учун уларга Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди. Жумладан:

✔️ ТТЖларини барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан эркин келишилган шартлар асосида амалга оширилганда, унга давлат шериги (олий таълим муассаcaси) томонидан ҳар бир талаба учун БҲМнинг йиллик 10 баравари ҳамда Давлат бюджетидан субсидия асосида БҲМнинг йиллик 15 баравари, жами 25 баравари миқдорида тўлов кафолатланади;

✔️бундан ташқари, камида 400 ўринли ётоқхона қурилиши тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда, унга ТТЖда яшаган ҳар бир талаба учун битимда белгиланган муддат давомида Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши бир йил учун аввалги БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараварига оширилди.

❗️Энг асосийси, олий таълим муассасаларида юқоридаги шарт асосида ётоқхона қурадиган тадбиркор учун қурилган бино ва иншоотларнинг 20 фоизидан ошмаган қисмини қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун хусусийлаштириш имкони яратилди.

➡️ Шунингдек, тадбиркор томонидан ўзига тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли ётоқхона ташкил этилганда, ҳар бир талаба учун унга битимда белгиланган муддат давомида бир ўқув йили учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил, яъни БҲМнинг 5-10 баравари ўрнига 15 баравари этиб белгиланди.

⚠️ Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойи (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍81😱32🔥2🤔1