Edu.uz
141K subscribers
25.7K photos
5.36K videos
244 files
13.8K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
[email protected]

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
​​#Танишув_ҳафталиги

«Танишув дарси»: 1-курс талабаларини янги ютуқларга илҳомлантирди

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида
1-курсга талабаликка тавсия этилганлар учун онлайн «Танишув дарслари» бўлиб ўтди. Танишув дарслари давомида талабалар эътиборига Академия фаолияти акс этган видеоролик намойиш этилди.

Шунингдек, академияда талабаларга яратилган шароитлар, ўқув хоналари, кутубхоналар, турли тўгараклар, спорт майдончалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Академияда ўрнатилган ички тартиб-қоидалар, кийиниш маданияти, талабаларнинг намунали хулқ-одоби, кредит-модуль тизимида ўқиш тартиботлари тўлиқ тушунтирилди.

2020/2021-ўқув йили учун 4174 нафар талабалар Фарғона давлат университетда ўқиш имкониятини қўлга киритдилар. Шулардан 1045 нафари давлат гранти асосида ўқишимкониятига эга бўлди. Барча олий таълим муассасаларида бўлганидек, 1 курс талабалари учун “1-курс мактаби” таништирув ҳафталиги бошланди.

Университетнинг барча факультетларида талабалик сафига қабул қилинган ёшлар билан қизғин учрашув ва мулоқотлар бўлиб ўтди. Айниқса, табиий фанлар факультети декани Ш.Мамажонов бошчилигида факультет йўналишларига энг юқори балл билан 1-ўринда қабул қилинган талаба-ёшларни алоҳида қутлаш тадбири ташкил этилди.

Бундай учрашувлар университетнинг 10 та факультетида 2-сменада ташкил этилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда 1-курсга қабул қилинган, талабалар билан “Танишув дарслари” бошланди.

Имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга университет томонидан “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир сўнгида университет талабалари томонидан тайёрланган байрам дастури тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, танишув-таништирув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда 3 кундан 2 ҳафтагача ташкил этилиши режалаштирилган бўлиб, сўнгра масофавий таълим жараёнлари бошланади.

Вазирлик каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g