Edu.uz
143K subscribers
25.7K photos
5.37K videos
259 files
13.9K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining rasmiy Telegram kanali

gov.uz/edu
instagram.com/eduuzofficial
facebook.com/eduuzofficial
youtube.com/eduuz
[email protected]

Manzil: Tosh. sh., Olmazor t Universitet k., 7-uy
Ishonch raqami: 1006
Download Telegram
#Сўнгги_қўнғироқ_2021_дайжести_2

🔔 Андижон давлат университети профессори Талантбек Мадумаров Андижон шаҳридаги 38-умумтаълим мактаби битирувчиларига ўзининг эсдалик совғаларини топширди

🔔 Жиззах политехника институти жамоаси Зомин тумани 46-мактабидаги “Сўнги қўнғироқ” тадбирларида иштирок этишди

🔔 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали профессор-ўқитувчилари битирувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди

🔔 Болаликнинг шодон паллалари, ўйноқи қарашлар, шўхликларимиз улғайганимиздан сўнг мактаб дея аталмиш муқаддас масканимизда қолади. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти раҳбарияти Андижон шаҳридаги 49-умумтаълим мактабида бўлдилар

🔔 Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали директори Адилбек Турғунов Қарши шаҳридаги 44-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси бирданига 16 та халқаро олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинган Шуҳрат Юлдошевга омад тилади

🔔 ТИҚХММИ Қарши филиали директори З.Муқимов Қарши шаҳар 4-сонли умумтаълим мактабида “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остидаги “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

🔔 Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев Урганч шаҳридаги 16-сон умумий ўрта таълим мактаби битирувчи йигит-қизларига Президент табригини етказди

🔔 Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректори Боботоғнинг “Чагам” қишлоғидаги мактаб ўқувчилари билан учрашди

🔔 ТерДУ профессор-ўқитувчилари “Сўнги қўнғироқ” тадбирларида фаол иштирок этиб, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ва чуқур ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил маълумот беришди

🔔 Тошкент давлат шарқшунослик университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари Зангиота, Миробод, Яшнобод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида жойлашган мактаблардаги битирувчиларга юртбошимиз табриги ва эзгу сўзларини етказишди

🔔 Тошкент педиатрия тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари мактаблардаги битирувчилар билан учрашишди