Forwarded from edu (Alisher Abdullaev)
#Кун тарихи
13 май (2016 йил)
“Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.
✅ Фармонга мувофиқ ташкил этилган, университет таркибида 3 та факультет: ўзбек филологияси, ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, ўзбек-инглиз таржима факультетлари фаолият юритади.
✅ Университетнинг асосий вазифалари этиб, шу жумладан қуйидагилар белгиланган:
👉 ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўзлаштирган, давр талабларига жавоб берадиган юксак малакали илмий ва педагог кадрлар тайёрлаш;
👉 илмий, бадиий ва бошқа соҳалардаги адабиётларни ўзбек тилидан инглиз ва бошқа хорижий тилларга, шунингдек, жаҳон тилларидан она тилимизга юксак сифат ва маҳорат билан таржима қиладиган таржимонлар тайёрлаш
❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.
Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A

Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
21 май (2012 йил)
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Низомга мувофиқ аосан ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Белгиланган талаблар бузилганда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиши ва уни таълим муассасаси раҳбари ёки раҳбар ўринбосарига бериши мумкин.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

3 июнь (2014 йил)
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низом тасдиқланган.
Низомга мувофиқ Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади.
Шунингдек низом билан олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхати белгилаб берилган.
Хусусан,
✅ Мудофаа вазирлиги:
👉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси;
👉 Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
👉 Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
👉 Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти;
👉 Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети;
✅ Ички ишлар вазирлиги:
👉 Ички ишлар вазирлиги Академияси;
👉 Ҳарбий-техника институти;
👉 Ёнғин хавфсизлиги институти.
✅ Миллий хавфсизлик хизмати:
👉 Миллий хавфсизлик хизмати институти.
✅ Давлат божхона қўмитаси:
👉 Олий ҳарбий божхона институти.

6️⃣ май
1991 йил 6 майдаги ПФ-203-сон Президент фармони билан Беруний номидаги Тошкент политехника институти ва Тошкент машинасозлик институти негизида:
👉 Тошкент давлат техника университети;
👉 Тошкент кимё-технология институти;
👉 Тошкент архитектура қурилиш институти ташкил этилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ

13 май
1991 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сонли Фармонига кўра , Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида Тошкент молия институти ташкил этилган.
Бугунги кунда олий таълим муассасасидаги 8 та факультетда 24 та бакалавриат таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.
Институтда 5339 нафар талабага 439 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Илмдан бошқаси саватдаги сув
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 4 йил тўлди
Бундан роппа роса 4 йил муқаддам Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4797-сонли фармонига асосан ташкил қилинган.
Ҳозирда университетда 5 та хорижий марказлар, 22 та илмий тўгарак, шунингдек, Ёш олимлар жамияти фаолияти жадал йўлга қўйилган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро миқёсда ҳам катта ютуқларга эришди. 4 йил давомида дунёнинг турли қитъаларидаги 50 та университет билан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди, 3 та халқаро ассосиацияларга аъзо бўлинди.
Бугунги кунда 221 нафар хорижлик талаба университетда таҳсил олмоқда.
Ҳазрат Алишер Навоий “Илмдан бошқаси саватдаги сув”, - деган эди. Бугун республикамизда илмий салоҳиятни ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.
Ушбу мақсадни амалга ошириш йўлида, аввало, олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётгани айни муддао. Олий таълимга инновацион технологияларнинг, халқаро тажрибаларнинг татбиқ этилиши етишиб чиқаётган кадрларнинг ҳар томонлама салоҳиятли бўлишига замин яратади.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳам бу борада пешқадам бўлиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда давом этмоқда.

28 май
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги ВМ-438-сонли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилган эди.
Филиалнинг асосий вазифаси «Рақамли иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти», «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти», «Агробизнес ва маркетинг», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш.
Бугунги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида 223 нафар талабага 26 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg

3 июнь
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июндаги 211-сонли қарори билан Қарши аграр - иқтисодиёт институти ва Тошкент политехника институтининг Қарши филиали негизида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ташкил этилган.
Олийгоҳ даставвал 1975 йилда ташкил этилган бўлиб, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиали деб юритилган.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида мамлакатимизнинг иқтисодиёт, саноат ва қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида фаолият олиб борувчи кадрлар тайёрланади.
Бугунги кунда институтда 27 та таълим йўналишида 9 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда ва уларга 620 нафар профессор-ўқитувчилар таълим беришмоқда.

2️⃣7️⃣ июль
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3152-сон қарори билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилган.
Мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун юқори малакали ўқитувчиларни талаб даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ҳамда бошқалар институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида 6 та факультет 21 та кафедра мавжуд. Ўқув жараёнлари кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида олиб борилади.
Институт ректори – Муҳамедов Ғофуржон Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.

1️⃣6️⃣ август
ЎзР Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3218-сонли қарори билан 2017 йилда Қўқон шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали ташкил этилган эди.
Ўтган уч йил ичида ягона таълим йўналишида 24 нафар талаба билан ўз фаолиятини бошлаган Филиалда бугунги кунда 10 та таълим йўналишида 300 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон халқ артистлари Шафоатхон Раҳматуллаева, Ёрқиной Ҳотамова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Жўрахон Пўлатов, Хурсаной Умарова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Карим Йўлдошев каби 70 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, халқ артистлари, хизмат кўрсатган артистлар, санъат арбоблари талабаларга таълим бериб келмоқда.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw