Edu.uz
160K subscribers
19.9K photos
4.27K videos
233 files
12.1K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Кун_тарихи

28 май

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 майдаги ВМ-438-сонли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилган эди.

Филиалнинг асосий вазифаси «Рақамли иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти», «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти», «Агробизнес ва маркетинг», «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит», шунингдек, вилоятда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш.

Бугунги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалида 223 нафар талабага 26 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Қўнғиротбой Шарипов - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори

Жорий йилда магистратурага ҳужжат топшириш қай тартибда амалга оширилади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Президент

ОТМларда рақобатни ривожлантириш масаласини ўргатишга эътибор кучайтирилади

Бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон бозор иқтисодиётига қатъий ўтиши жараёнида рақобат масаласи принципиал аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Йиғилишда рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлиги таъкидланди.

Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шаклини очиш, янги фан жорий қилиш ва ушбу мақсадлар учун академик соатлар ажратиш бўйича кўрсатма берилди.

Рақобат соҳасига оид низоларнинг малакали кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Тошкент юридик университетида шу йўналиш бўйича судьялар малакаси ошириш, судьяларни ушбу йўналишда ихтисослаштириш ва алоҳида суд коллегиясини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
🌎 Сизнинг фикр ва таклифларингиз БМТ Бош котиби Антониу Гутериш ва кўплаб давлат раҳбарларига етказилади. Имкониятдан фойдаланинг.

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда иштирокчилардан ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикрлар ва таклифлар сўралмоқда.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда албатта иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлашда халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
пандемия шароитида ҳам халқаро ҳамкорлик алоқаларини давом эттирди.

Жумладан, Россия Федерациясининг Урал давлат жисмоний тарбия университети билан олиб борилган онлайн музокаралар натижасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Ҳамкорлик доирасида мамлакатларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спорт таълим соҳасида алоқаларни янада кенгайтириш, талабалар алмашинуви, проффессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда илмий амалий конференциялар ташкил этиш режалаштирилди.

Маълумот учун: Урал давлат жисмоний тарбия университети Россия Федерациясининг Челябинск шаҳрида жойлашган бўлиб, 1970 йилда асос солинган. 2005 йилда университет мақоми берилган. Ҳозирги кунга қадар университетда 30 нафардан ортиқ олимпия чемпионлари ва совриндорлари етишиб чиққан.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

2020 йил 30 май – 1 июнь кунлари ўтказиладиган онлайн конференциялар

👉 Тошкент темир йўл муҳандислари институти

- Мавзу:
"Мангуликка дахлдор ижод” мавзусида Мақсуд Шайхзода таваллудининг 112 йиллигига бағишланган онлайн анжуман
- Бошланиш вақти: 30 май, соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165v0
- Идентификатор: 691 496 2921
- Пароль: 4jZg6q

👉 Тошкент ахборот технологиялари университети

- Мавзу:
Latex'да мақола тайёрлаш методикаси
- Бошланиш вақти: 1 июнь, соат 14:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165v2
- Идентификатор: 762 2652 1623
- Пароль: 6RKMas

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Грант

Германияда архитектурани ўрганиш учун стипендиялар

DAAD стипендиялари битирувчиларга Германияда магистратура, аспирантурада ёки курсларда ўқишни давом эттириш имкониятини тақдим этади.

Стипендия доирасида номзодга ўзи танлаган университетда магистратура, аспирантура ёки курсни якунлаш имконияти берилади.

Дедлайн: 2020 йил 30 сентябрь

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Талаба карантин даврида тўлов-шартнома пулини тўламаса нима бўлади?

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори, физика-математика фанлари номзоди, доцент Орифжон Бозоров ЎзА мухбири саволларига жавоб берди.

– Талаба карантин даврида барча фанларни ўзлаштирса ва тўлов-контракт пулини тўламаса нима бўлади?

– Бундай ҳолатда талаба қачон тўлов-контракт пулини тўлиқ тўлагандан сўнг курсдан — курсга кўчирилади. Контракт пулларини тўлашга имкони бор талабалар тўловни амалга оширганлари мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби янги ўқув йили учун тўлов ва тўланмаган баҳорги семестр учун тўлов пулларини биргаликда тўлаш ота-оналар учун қийинчилик туғдиради.

Шунингдек, тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

– Қўшни давлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчирган талабалар мамлакатимиз олий ўқув юрти талабалари сафига қачон қабул қилинади?

– Ҳозирда қўшни давлат ОТМларидан келган талабаларга масофавий таълим платформасидан фойдаланишга рухсат берилди. Шунингдек, қўшни давлат ОТМларидан талабанинг ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, улар фанлар фарқини топширади ва тўлов-контракт пулларини амалга оширганларидан кейин талабалар сафига қабул қилинади.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2124

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижлик талабалардан ҳужжатлар қабули бошланди

Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбек тили факультетига 2020-2021-ўқув йили учун “Ўзга тилли гуруҳларда ўзбек тили” ("Uzbek as a foreign language") бакалавриат таълим йўналишига хорижлик талабаларни қабул қилиш бошланди.

Қабул жараёнлари онлайн суҳбат асосида амалга оширилади.

Шунингдек, хорижлик талабалар учун университет ТТЖсидан жой берилади.

Қабул 2020 йил 20 майдан 20 августга қадар давом этади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zamon | Самарқанд давлат чет тиллари институти Малайзиянинг "City University of Malaysia" университети билан ҳамкорликни ўрнатиш бўйича онлайн музокаралар олиб бормоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Грант

Германияда таҳсил олиш учун 10 та стипендия

Ўзбекистон Республикасининг Белгия Қироллигидаги элчихонаси ўзининг телеграм каналида Германиянинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олиш имконини берувчи 10 та стипендия дастури рўйхатини келтирди.

Батафсил: @uzbbenelux

Уйда қолинг ва билим олинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#ОТМ_янгиликлари

“Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети – 65 ёшда” номли танлов эълон қилинди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
ташкил этилганлигининг 65 йиллиги муносабати билан ижодий эълон қилади.

Танловда босма ва электрон ОАВ, телевидение, радио, ахборот агентликлари - ОАВнинг барча турида фаолият кўрсатаётган журналистлар, шунингдек, ОТМ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишлари мумкин.

Танлов учун тақдим этилган материаллар 2020 йилнинг 1 июнидан 31 августи оралиғида босма ОАВ, ахборот агентликларининг маълумотлар тасмасида, ОАВлари, вазирликлар, ОТМларнинг веб-сайтлари интернет сайтларида теле- ёки радио эшиттиришларда жойлаштирилган бўлиши лозим.

Батафсил: www.uzdjtsu.uz, @uzdjtsu_official
Қўшимча саволлар учун: (99) 804-94-47, (90) 903-72-04

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

ЎзДЖТУ профессори андижонлик фермерларга ғўза қатор ораларига соя экишда ўз тажрибаси билан ёрдам беради

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Олтинкўл туманидаги «Кўҳна водий баҳори» фермер хўжалиги фаолияти билан танишиб, ғўза қаторлари ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратиш таклифини берган эди.

Ушбу таклифни амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятига бутун умрини соя етиштириш илмига бағишлаган, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори Дилором Ёрматова таклиф қилинди.

Олима андижонлик фермерларга ғўза ва сояни бирданига экиб, тупроқ унумдорлигини ошириш, қўшимча дон олиб, тоза ўсимлик мойи олишга эришиш ҳамда ғўзаниниг маъданли ўғитларга бўлган талабини камайтириб, тупроқда экологик тоза муҳит яратиб, органик маҳсулот етиштиришда яқиндан ёрдам беради.

Жалақудуқ, Олтинкўл, Хўжаобод, Бўстон, Избоскан туманларида қишлоқ хўжалиги мутахассисларига профессор Д.Ёрматова ушбу дуккакли экин тури бўйича керакли тавсиялар билан тушунтириб берди ва дастлабки ғўза қатор орасига соя экиш ишлари бошлаб юборилди.

Андижонлик феремерларга ғўза қаторлари орасига соя экиш ишларини ташкил этишда ўзининг илми ва тажрибаси билан яқин ёрдам берган олима вилоят ҳокимлиги томонидан “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

Маълумот учун: профессор Дилором Ёрматованинг илмий-тадқиқот иши натижалари асосида 2010-2011 йилларда Сирдарё вилоятида соя билан ғўзани бирга қўшиб экиш бўйича тажрибалар олиб борилган ва юқори самарадорликка эришилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ахборот_хати

2020 йил 3 июнь куни ўтказиладиган онлайн конференциялар

👉 Қарши давлат университети

- Мавзу: Талаба-ёшлар маънавиятини юксалтиришда илм-маърифатнинг ўрни
- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165v9
- Идентификатор – 621 816 0527
- Пароль - 144 522

👉 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти

- Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг автомобиль-йўл комплекси учун юкори малакали кадрларни тайёрлаш: янги концепциялар ва замоновий ечимлар
- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165ve
- Идентификатор конференции: 829 5565 1677
- Пароль: 058137

👉 Бухоро давлат университети

-Мавзу: COVID-19 пандемиясининг Англия олий таълим тизимига таъсири, масофадан таълим ва бошқа долзарб масалалар
- Бошланиш вақти: соат 16:00
- Конференцияга ҳавола: https://cc.uz/165va
- Идентификатор: 998 65 998 65
- Пароль: BSU1930

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Тавсия

Стенфорд университетидан бепул курс - Криптография

Компьютер тизимларида маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича батафсил курс: шифрларнинг турлари, хабарларнинг яхлитлиги ва калитларни алмашиш. Курс инглиз тилида.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Соҳа_ислоҳотлари

Математика соҳасидаги олимлар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар учун янги имкониятлар

Математика соҳасидаги олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг хорижда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий тадбирларда ҳамда талабаларнинг математика фани бўйича халқаро олимпиадалардата иштироки Математика институти ҳузуридаги Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Жамғармаси мабалағлари ҳисобидан танлов натижалари асосида амалга оширилади.

Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори билан:

👉 “Олимлар ва ёш тадқиқотчиларнинг хорижда ўтказиладиган халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом;

👉 “Талабаларнинг математика фани бўйича халқаро олимпиадаларда қатнашиш харажатларини Математика фани ва таълимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш тартиби” тасдиқланди.

Эндиликда ОТМ профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари нуфузли халқаро анжуманлар, олимпиадаларда иштирок этишда ушбу имкониятдан фойдаланишлари мумкин.

Батафсил Ўзбекистон Математиклари телеграм каналида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Ректор_минбари

Йўқ, феъл кишига яхшироқ эҳсондин...

Гулчеҳра РИХСИЕВА,
Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори:

- Айни кунларда бутун ер шари аҳолиси синовли, долғали кунларни бошдан ўтказмоқда. Коронавирус пандемияси глобал фожиага айланиб улгурди. Мана шу вазиятда маърифатли, илғор миллатларнинг умумий хусусиятлари - бағрикенглик, ижтимоий бирдамлик, ўзаро ҳурмат, таъқиқларга итоаткорлик сифатлари намоён бўлмоқда.

Шундай маърифатли миллатлар қаторида ўзбек халқи ҳам бор. Ҳозирги шароитда миллатимиз ўз табиатидаги энг яхши сифатларни кўрсатмоқда. Улар қаторида, айниқса, кўпроқ “хайр-саховат” тийнати яққол кўринаётгани, кишини келажакка ишонч билан боқишга ундайди.

Улус тийнатидаги бу сифат бизнинг энг қадим илдизларимиздан келаётган – “ўзига борини - ўзга билан баҳам кўриш” қадриятидир. Бу қадрият халқимизнинг қонига, кўнглига ўрнашган.

Шунинг учун, тилимизда хайр-саховат, эҳсон, сахийлик билан боғлиқ минглаб бирликлар, мақоллар, ҳикматлар мавжуд. Буларнинг бари миллат тафаккурида “ўзаро бўлишиш” қадрияти чуқур синганлигини кўрсатади. Бу қадриятни Ҳазрат Навоийдан ўтказиб таърифлаш имконсиз:

Йўқ, феъл кишига яхшироқ эҳсондин,
Офоқ элига жуди бепаёндин.

Қийин кунларда халқнинг сахий ва танти фарзандлари, корхона ҳамда ташкилотлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар парваришига муҳтож, ногирон, кекса, имконияти чекланган қатламга етказган ёрдамини кўриб, эшитиб, беихтиёр, ўзинг ҳам, шу сингари хайрия тадбирларида, саҳоватпешалар қаторида бўлгинг келади.

Бизнинг Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси, профессор-ўқитувчилари ҳам иш ҳақларини “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказишимизни сўраб мурожаатлар қилишди. Биз жамоа билан кенгашиб, жамғармага май ойи ҳисобидан бир кунлик иш ҳақини ўтказдик.

Аслида, қилинган хайрияни овоза қилиш ёки мақтаниш ниятимиз йўқ. Буни, азбаройи, “яхшилик–яхшиликдан ранг” олади, деган ақидага, амал қилганимиз учун айтяпмиз.

Шояд, саховатпеша, ўзгалар дардига шерик, эҳсон қилувчи юртдошларимиз сафи янада кенгайса ҳамда элу улус миллат сифатида бирлашиб, қилаётган савобли ишларимиз тез орада натижа берса.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

Олий таълим муассасаларида онлайн ҳимоялар муваффақиятли ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 1 июнь куни Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш методикаси кафедраси 8 нафар магистрантининг диссертация ҳимоялари онлайн тарзда ташкил этилди.

Очиқ ҳимоя жараёнига филология фанлари доктори, профессор Маматқул Жўраев раислик қилди. Шунингдек, Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш факултетининг кўплаб профессор-ўқитувчилари, соҳага бефарқ бўлмаган илм аҳли, қолаверса, магистрантларнинг яқинлари ҳам жараённи билвосита кузатиб боришди.

Диссертация мавзулари хилма-хил: истиқлол даври шеърияти, адабий компетентлик, ўзбек тилини ўқитишнинг корпусга асосланган таълим технологияси, "Блум" токсономияси, ўқувчиларда фикрни оғзаки ва ёзма баён қилиш, эшитиб тушунишнинг илмий-педагогик асослари ва бошқалар.

Мазкур кенг қамровли, аҳамиятли масалалар диссертантлар томонидан чуқур ўрганилганлиги уларнинг берилаётган саволларга қийинчиликларсиз жавоб берганликларидан яққол сезилиб турди.

Ҳимояда иштирок этган барча магистрлар ва уларнинг устозларини муваффақиятли якун билан табриклаймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#ОТМ_янгиликлари

Чирчиқ ДПИ ректори ўқув йили якуни бўйича талабалар билан онлайн мулоқот ўтказди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори Ғофуржон Муҳамедов талабаларнинг карантин давридаги фаолияти билан яқиндан танишиш, уларнинг муаммоларни ўрганиш ва ечимини ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда 2019-2020 ўқув йили 2-ярим йиллиги якуни бўйича талабалар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқот ZOOM дастури орқали амалга оширилди. Мулоқотда жами 571 нафар талаба, 27 нафар раҳбар ходимлар иштирок этди.

Талабалар томонидан якуний имтиҳон жараёнлари, давлат стипендиялари танлови қай тарзда амалга оширилиши, институтда ўтказиладиган анъанавий китобхонлик танловини онлайн тарзда ўтказиш каби кўплаб таклиф ва саволлар ўртага ташланди.

Мулоқот давомида талабалар томонидан жами 63 та савол ва таклифлар билдирилди. 2 кун муддат ичида саволларга асосли жавоблар бериш, таклифларни ўрганиб чиқиш ҳамда ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича проректорлар, бўлим бошлиқлари, деканлар, кафедра мудирларига кўрсатма берилди.

Онлайн мулоқот сўнгида, институт ректори талабалар томонидан билдирилган ҳеч бир таклиф-мулоҳаза эътиборсиз қолмаслигини таъкидлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Double_degree

ҚарДУда Беларусь университети билан ҳамкорликда қўшма дастур режалаштирилмоқда

Қарши давлат университети
Беларусь Республикаси Янка Купала номидаги Гродно давлат университети билан олиб борилган онлайн музокаралар натижасида ҳамкорлик келишувига эришилди.

Унга кўра икки университет ўртасида “2+2” шаклида қўшма дастури асосида Амалий математика (илмий-ишлаб чиқариш фаолияти) ҳамда Математик-дастурчи йўналишида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Қўшма ўқув дастури асосида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, талабалар 1- ва 2-курсларда Қарши давлат университетида, қолган икки босқични Гродно давлат университетида давом эттириши кўзда тутилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg