Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Ахборот_хати

Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат секторни ривожлантириш: янги шакллари ва таълим мазмуни

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат педагогика университети ҳамкорлигида «Мактабгача таълимда давлат ва нодавлат секторни ривожлантириш: янги шакллари ва таълим мазмуни» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция ўтказилади.

Халқаро конференцияда Россия, Беларусь мутахассислари, ЮНИСЕФ ташкилоти вакиллари, шунингдек, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин маърузачи сифатида қатнашади.

Халқаро конференция 2020 йил 13 май куни соат 14:00да бўлиб ўтади.

Конференцияда Zoom дастури орқали қуйидаги ҳаволада қатнашиш мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/3604348614?pwd=QjhyRlN1Vjl5SC9NejJMb1c0UmR3dz09

Идентификатор: 360 434 8614
Пароль: SeMiNaR

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Эълон

Талабалар ўртасида Республика фан олимпиадаси бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 15 май кунигача olimpiada.edu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтилади.

Фан олимпиадаси жорий йилнинг 20-28 май кунлари платформа орқали онлайн кўринишда ўтказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Орифжон Бозоров - Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ректори
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Интервью

Ёшларни илм-фанга йўналтирувчи янги лойиҳа ишга тушди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиз ҳудудида туғилиб илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган мумтоз алломаларимиз фаолиятини кенгроқ ёритиш мақсадида www.moziy.edu.uz сайти ишга туширилди.

Ушбу сайт ва унда эълон қилинадиган лойиҳалар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф АБСОАТОВ ЎзА мухбири саволларига жавоб берди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2103

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Соҳа_ислоҳотлари

Янгиликлар 24 | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан янги лойиҳаmoziy.edu.uz сайти ишга туширилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​Профессор Раҳим Тиллаев хотирасига бағишлаб Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Раҳим Содиқович Тиллаев хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади.

Олимпиада иштирокчилари кимё фан бўйича баҳслашадилар.

Дастлабки учта ўрин эгалари жами 6.000.000 сўм (1-ўрин 3.000.000, 2-ўрин 2.000.000, 3-ўрин 1.000.000) пул мукофоти ҳамда диплом билан тақдирланадилар.

Шунингдек, барча иштирокчиларга сертификат берилади.

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.

Олимпиада саволлари 25 та бўлиб, унинг иккитаси олим ҳаёти ва ижоди асосида бўлади.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 2020 йил 13 майдан 17 майгача.

Батафсил: @moziyeduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Кун_тарихи

13 май

1991 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сонли Фармонига кўра , Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида Тошкент молия институти ташкил этилган.

Бугунги кунда олий таълим муассасасидаги 8 та факультетда 24 та бакалавриат таълим йўналиши, 15 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.

Институтда 5339 нафар талабага 439 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Кун_тарихи

Илмдан бошқаси саватдаги сув

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига 4 йил тўлди

Бундан роппа роса 4 йил муқаддам Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4797-сонли фармонига асосан ташкил қилинган.

Ҳозирда университетда 5 та хорижий марказлар, 22 та илмий тўгарак, шунингдек, Ёш олимлар жамияти фаолияти жадал йўлга қўйилган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети халқаро миқёсда ҳам катта ютуқларга эришди. 4 йил давомида дунёнинг турли қитъаларидаги 50 та университет билан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди, 3 та халқаро ассосиацияларга аъзо бўлинди.

Бугунги кунда 221 нафар хорижлик талаба университетда таҳсил олмоқда.

Ҳазрат Алишер Навоий “Илмдан бошқаси саватдаги сув”, - деган эди. Бугун республикамизда илмий салоҳиятни ошириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда.

Ушбу мақсадни амалга ошириш йўлида, аввало, олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинаётгани айни муддао. Олий таълимга инновацион технологияларнинг, халқаро тажрибаларнинг татбиқ этилиши етишиб чиқаётган кадрларнинг ҳар томонлама салоҳиятли бўлишига замин яратади.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳам бу борада пешқадам бўлиб, юқори малакали кадрлар тайёрлашда давом этмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Халқаро_ҳамкорлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дунёнинг энг йирик аудит ва консалтинг компанияларидан бири билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Бугун, 13 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европанинг “Мазарс” (“Mazars”) аудит ва консалтинг компанияси ўртасида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли қарорида вазирликка МҲХСни чуқур ўрганишни муваффақиятли ва самарали жорий этиш, ўқитувчиларни унга мувофиқ ўқитиш, сертификатлаш ва олий ўқув юртларининг ўқув дастурларини аккредитация қилиш вазифалари берилган эди.

Ушбу вазифани бажариш мақсадида вазирлик томонидан бугун вазир ўринбосари У. Бегимқулов ҳамда “Мазарс” раҳбарлари С. Фреон, М. Aмфу, Л. Дьяконовава ва А. Эстебесовалар иштирокида видеоконференция кўринишида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар якуни бўйича қуйидаги йўналишлар бўйича тарафлар ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Унга кўра:

👉 Ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, шу жумладан уларни МҲХСга мувофиқ ўқитиш ва сертификатлашда кўмаклашиш;

👉 Ўқув дастурларини, шу жумладан қўшма дастурларни такомиллаштириш, шунингдек, ўқув жараёнига МҲХСни чуқур ўрганишни жорий этиш;

👉 Бошқарув ҳисоби ва молиявий моделлаштириш масалаларида, шу жумладан ўқув юртларининг ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтиш даврида кўмаклашиш;

👉 Қўшма семинарлар, конференциялар, ўзаро ташрифлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш орқали мутахассислар ва экспертлар ўртасида тажриба ва маълумот алмашиш борасида ҳамкорлик қилинади.

Маълумот учун, “Мазарс” компаниясига 1945 йилда Францияда асос солинган, у Европанинг энг йирик аудит ва консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда компания дунёнинг 91 та давлатида фаолият олиб боради ва бутун дунё бўйлаб 40 мингдан ортиқ ходимларга эга.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Грантлар

Мюнхендаги немис музейидан стипендия дастури

Мюнхендаги немис музейи олти ёки ўн икки ой давомида лойиҳалар устида ишлашга қизиққан олимлар учун бир нечта стипендиялар дастурини эълон қилди.

Стипендия дастури халқаро ва йўналишлараро характерга эга.

Аризалар 2020 йил 16 октябрига қадар қабул қилинади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
2020 йил 15 май куни олий таълим тизимида ўтказиладиган онлайн конференциялар

1️⃣ Андижон давлат университетида
«Иқтисодиётнинг ижтимоий секторини ривожлантиришнинг долзарб масалалари: миллий ва хорижий тажриба» халқаро онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 09:00

- Конференцияга ҳавола:
https://us04web.zoom.us/j/5698126618?pwd=cjFNSi9wR1RiUzMwUG9mZDkra3FrZz09

- Идентификатор: 569812 6618
- Пароль: 1wMKiu

2️⃣ Бухоро муҳандислик-технология институтида “Хорижий тилларни махсус мақсадларда ўқитиш муаммолари ва ечимлари” мавзусида республика конференцияси ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 10:00

- Конференцияга ҳавола:
https://us04web.zoom.us/j/3787792599?pwd=Z1BLeURSbEgySjM5aGduRzRqSUtCdz09

- Идентификатор: 3787792599
- Пароль: 417043

3️⃣ Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали томонидан “Ўзбекистон жанубида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги онлайн илмий-амалий конференция ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференция ўтказиладиган тил: Ўзбек

- Конференцияга ҳавола:
https://us04web.zoom.us/j/4161120029?pwd=TmxwMGU0eVE0WUNqdzE1bDQ4UU54UT09

- Идентификатор: 416 112 0029
- Пароль: 3xuqNG

4️⃣ Самарқанд давлат тиббиёт инситутида “Замонавий тиббиётни долзарб муаммолари” мавзусида вебинар ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 10:00
- Конференция ўтказиладиган тил: Ўзбек,рус, инглиз
- Конференцияга ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/89238003645
- Идентификатор: 892 3800 3645


5️⃣ Самарқанд давлат чет тиллар институтида
“Замонавий лингвистик тадқиқотлар: хорижий тажриба, истиқболли изланишлар ва тилларни ўқитишнинг инновацион усуллари” мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий анжуман ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 11:00
- Конференция ўтказиладиган тил: Ўзбек, инглиз

- Конференцияга ҳавола:
https://us04web.zoom.us/j/79810128728?pwd=TE5Kang0L01UZVFiRXU1aSthOWpJUT09

- Идентификатор: 798 1012 8728
- Пароль: 9xrKbK

6️⃣ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Фуқаролик жамиятининг ривожланиши: назария, амалиёт, тажриба» мавзусида республика миқёсида онлайн илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 14:00
- Вебинар ўтказиладиган тил: Ўзбек

- Конференцияга ҳавола:
https://us02web.zoom.us/j/81777637858?pwd=TEwzU1YySlo1aFo4b1h3eDE4a1dGQT09

7️⃣ Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Шарқшунослар кредит-модул тизимини жорий этиш йўлида” мавзусида вебинар ўтказилади.

- Бошланиш вақти: соат 14:00
- Конференцияга ҳавола:
https://us02web.zoom.us/j/81683041360?pwd=UlRBQlpFZjQwMld4dDhxUlNrV21rdz09
- Пароль: 077970

8️⃣ Эрасмус+ ҳафталиги доирасида “Европада кредит-модуль тизими” мавзусида онлайн муҳокамалар бўлиб ўтади.

- Бошланиш вақти: соат 15:00
- Конференцияга ҳавола:
https://us04web.zoom.us/j/79544099365?pwd=Q0JGQkt0Q1UyTGhhaG41dTI5ZVpGQT09

- Идентификатор: 795 4409 9365
- Пароль: 2U039E

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#5муҳим_ташаббус

Карантинда мен ўқиган китоб

Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан ҳар ҳафтада онлайн маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги тадбир ректор Қаландар Абдурахмонов ташаббуси билан “Карантинда мен ўқиган китоб” мавзусида ZOOM платформасида онлайн тарзда ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабаева ҳамда университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирок этди.

Онлайн тадбир шеърхонлик кечасига айланиб, Сирожиддий Саййид ўзи ёзган шеърлардан иштирокчиларга ўқиб бери. Умида Тешабаева бундай тадбирларни бошқа олий таълим муассасалари жамоалари билан ҳам ҳамкорликда ташкил этиш таклифини билдирди.

Университет талабалари ҳам карантинда ўзлари севиб ўқиган китобларидан қисқа парчалар ўқиб беришди, тақдимотлар ўтказишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Грант

Германияда магистратурани грант асосида ўқиш имконияти

Германиянинг Пассау университети (University of Passau) Гельмут Шмидт (Helmut-Schmidt-Programme) дастури (Master’s Scholarships for Public Policy and Good Governance) доирасида 2020-21 ўқув йили учун аризалар қабулини бошлади.

Дастур икки йилга мўлжалланган бўлиб, у магистратурада грант асосида таҳсил олиш имконини беради. Грантда ғолиб бўлган магистрнинг барча харажатлари тўлиқ қопланади, оила аъзоларига алоҳида пул ажратилади ҳамда ойлик 850 евро стипендия берилади.

Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодларга шу йилнинг декабрь ойи ўрталарида хабар берилади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#OTM_янгиликлари

Бухоро давлат тиббиёт институтида Германия университети билан ҳамкорликда PhD тайёрланади

Бухоро давлат тиббиёт институтида 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Франкфурт амалий фанлар университети билан ҳамкорликда Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) томонидан молиялаштириладиган “Гиёҳвандликка тобеликни даволашда ижтимоий ҳамкорлик ва ННТларни ривожлантириш (SOLID – Social work and strengthening of NGOs in development cooperation to treat drug addiction) лойиҳаси доирасида уч нафар PhD ҳамда бир нафар тадқиқотчи (Post-doc) тайёрланади.

Ушбу лойиҳа Франкфурт амалий фанлар университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда ХХР тиббиёт ОТМлари ўртасида амалга оширилиб, ҳар бир мамлакатда уч нафардан докторантура (PhD) ҳамда бир нафардан тадқиқотчиларни (Post-doc) тайёрлашни назарда тутади.

Лойиҳа доирасида гиёҳвандлик ва уни даволаш соҳасида ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш, ушбу йўналишда бакалавр ҳамда магистратура (клиник ординатура) талабалари учун ўқув дастури ҳамда электрон платформа ишлаб чиқилади.

БухДТИ ва Германия университети ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, номзодлар танлов асосида танлаб олинади ва дастурни муваффақиятли тугатган изланувчиларга Франкфурт амалий фанлар университетининг PhD даражаси берилади.

Лойиҳанинг барча харажатлари Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) томонидан қопланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#OTM_янгиликлари

Ёш олимлар ва талабалар қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммоларини муҳокама қилишди

2020 йилнинг 14-15 май кунлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани онлайн шаклда ўтказилди.

Анжуман иштирокчиларига барча илмий мақолалар билан тўлиқ танишиш имкониятини яратиш мақсадида анжуман материаллари, илмий мақолалар, тақдимотлар (шўъбалар бўйича) институт сайти ва бошқа платформаларига жойлаштирилди.

Институт ректори Ўктам Умурзоқов Zoom дастури ёрдамида Ёшлар анжуманини кириш сўзи билан очиб берди ва иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг асосий тақдимотлар, муҳокамалар бўлиб ўтди.

Анжуманда 300 дан ортиқ мақолалар бўйича икки кун давомида 1000 дан зиёд савол-жавоблар ташкил этилди. Талаба-ёшларнинг фаоллиги ва талабларидан келиб чиқиб, қўшимча бир кун қўшилиб, бугун 16 май куни соат 12:00 га қадар давом этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифининг асосий натижалари:

Давлат раҳбари Сирдарё вилоятида барпо этилаётган турар жой мажмуалари қурилишини бошлаб берди.

❗️ Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан:

40 миллион сўмлик моддий ёрдам;

Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

🏬 Уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.

1 сентябргача одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.

❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб, ўз эгаларига топширилади.

🔵 Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари бошчилигида 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчилар Сирдарёга етиб келган.

❗️Қиймати 2 триллион 143 миллиард сўмлик 323 та катта-кичик лойиҳалар амалга оширилади.

💼 Ушбу лойиҳалар ҳисобига Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида жорий йилда 10 мингга яқин киши иш билан таъминланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Ташаббус

Талабаларни халқаро математика олимпиадаларига саралаш онлайн лойиҳаси бошланди

Талабаларнинг халқаро математика олимпиадаларида муносиб иштирок этиши ва иқтидорли талабаларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Миллий университети ва В.Романовский номидаги Математика институти ҳамкорликда “Mathematical olympiads of Uzbekistan for University Students” онлайн лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Ушбу лойиҳада халқаро математика олимпиадаларга тайёрлаш бўйича топшириқлар, илмий фаолиятга йўналтириш бўйича онлайн дарслар ташкил этилади ва ҳар ойда иштирокчиларнинг натижалар ҳамда топшириқларнинг ечимлари эълон қилинади.

Лойиҳада иштирок этишни ҳоҳловчи талбалар ва ёш тадқиқотчилар @analizningnostandartmasalalari телеграм манзили орқали гуруҳга қўшилишлари мумкин.

Лойиҳа раҳбари: Карим Раҳимов, Италиянинг Пиза унвиерситети математика бўйича фалсафа доктори (PhD, 2020).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ