Edu.uz
134K subscribers
22.9K photos
4.89K videos
232 files
13K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қабул2019

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 18 июлдаги 3-сон баёни билан 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларга сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди.

Ходимларини суҳбат асосида ўқишга тавсия этадиган ташкилотлар рўйхати янгиланиши билан абитуриентлардан бу бўйича мурожаатлар кўпайди. Шу боис мазкур мавзу юзасидан маълуомтларни қайта келтириб ўтмоқчимиз.

Жорий йилда 52 та вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларига ўз ходимларини тавсиянома асосида ўқитиш ҳуқуқи берилган.

- Ташкилотлар рўйхати;
- Қабул қилиш тартиби;
- Зарур ҳужжатлар рўйхати;
- Тавсиянома намунаси.

Тасдиқланган рўйхатда қайд этилган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2019/2020 ўқув йили учун 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.

Суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган, тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

Тавсияномага эга бўлган абитуриентларнинг сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари муайян ОТМ қабул комиссияси томонидан 10 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Тавсияномага эга бўлган абитуриентлар билан суҳбатлар 10 августдан 20 августга қадар ўтказилади.

Тавсиянома шахсан биринчи раҳбар томонидан берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019 #Магистратура #абитуриент

Жорий йилнинг 29 июль ҳолатига республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 17641 нафарга етди (ўтган йили шу вақтда – 9284 нафар).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тест синовларининг биринчи куни натижалари эълон қилинди.

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни (29 июль)да иштирок этган абитуриентларнинг натижалари (тўплаган баллари):

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода тест синовлари икки сменада “Математика”, “Физика” ва “Она тили ва адабиёти” фанлари бўйича ўтказилди.

Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан, 68 минг 736 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 2 538 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 53 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларида 2 576 нафар гуруҳ назоратчилари иштирок этди.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши – 172,6 балл;

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Андижон давлат университетининг 5110700-Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 142,1 балл;

в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130100 – Математика таълим йўналиши
– 127,2 балл.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Бемор абитуриентга тест синовларида қатнашиш имконияти яратилди.

Андижон давлат университети
Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишига сиртқи бўлимига рўйхатдан ўтган Дилнозахон Аббасова бетоблиги туфайли тез тиббий ёрдам хизмати ҳамроҳлигида Андижон давлат университети Хорижий тиллар биносидаги имтиҳон залига олиб келинган.

Университет бемор абитуриентга керакли тиббий ёрдамни таъминлаган ҳолда унга имтиҳонларда қатнашиш имкониятини яратиб берди. Абитуриент тест саволларини ётган ҳолатда ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлади.

Якунда абитуриент ушбу ҳолатида тест топширишига етарлича шароит яратиб берган тест маркази ва Андижон давлат университети масъул ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тест синовларининг икки куни натижалари эълон қилинди.

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун 30 июль куни тест синовлари 66 та катта сиғимли бинода икки сменада «Математика», «Физика» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича ўтказилди.

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

👉 а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 - Математика таълим йўналиши - 181,6 балл;

👉 б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Қарши давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши - 136,6 балл;

👉 в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130200 - Амалий математика ва информатика таълим йўналиши - 135,8 балл.

Маълумот учун, mandat.dtm.uz сайтида тест синовларида қатнашган абитуриентларнинг баллари эълон қилинмоқда. Бундан ташқари, абитуриентлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
​​#Қабул2019

33 йил стажга эга 57 ёшли абитуриент НукусДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди

1962 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган, 1986 йилдан буён Тўрткўлдаги 42-сон умумтаълим мактабида мусиқа фанидан дарс бериб келаётган Нуратдин Абдуллаев бугун, 1 август куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим йўналиши сиртқи бўлимига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонда иштирок этди.

- Ўрта маълумотлиман. Нукусдаги санъат ва маданият билим юртини тугатганман. Салкам пенсия ёшига етай деб қолган бўлсам ҳам олий маълумотли бўлиш бир умрлик орзуим. Орзуларим армон бўлиб қолмаслиги, шунингдек, замон билан ҳамнафас бўлиш, билимларимни юксалтириш мақсадида ўқишга топширдим, - дейди 57 ёшли Нуратдин оға Абдуллаев.

Аккардион мусиқа асбобида ўзбек, қорақалпоқ, рус, ҳатто, ҳинд мусиқаларини ижро этган Нуратдин оға ҳайъат аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

31 июлда ўтказилган тест синовлари натижалари маълум қилинди

Бакалавриат таълим йўналишларида энг юқори баллар қуйидаги ОТМларда қайд этилди:

кундузги таълимда:
Навоий давлат педагогика институтининг 5110100 – Математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 179,4 балл;

сиртқи таълимда:
Андижон давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 133,4 балл;

кечки таълимда:
Ўзбекистон Миллий университетининг 5130200 – Амалий математика ва информатика таълим йўналиши – 131,3 балл.

Маълумот учун, абитуриентлар cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетига кириб ўзларининг, mandat.dtm.uz сайти орқали эса тестда иштирок этган барчанинг баллари билан танишишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Самарқанд давлат университетида Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Самарқанд давлат университетида юртимиз тарихида илк маротаба хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим бериладиган Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Факультетда қуйидаги нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:

👉 Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси университетлари;
👉 Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети;
👉 Исроилнинг Холон технология институти;
👉 Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети;
👉 Германиянинг Киел университети;
👉 Франциянинг Инжинерия мактаби;
👉 Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар ва Санкт-Петербург университетлари.

Факультетда материалшунослик, саноат математикаси, мехатроника ва робототехника, географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш, муҳандислик, ахборот технологиялари, тарих, мактабгача таълим, психология каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

Бакалавриатнинг 1- ва 2- босиқичлари ва магистратуранинг 1-босқичини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.

Абитуриентлардан ҳужжатлар Самарқанд давлат университети Физика факультети биносининг 1-қаватида қабул қилинмоқда.

Маълумот учун телефонлар: +998 97 611 34 77, +998 97 391 27 16

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида Россия, Хитой ва Беларуснинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида 11 та таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун: 71 246-47-25

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

- Ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (асли кўрcатилади);
- Паспортдан нусха (асли кўрсатилади);
- Тиббий маълумотнома (форма 086-У шаклидаги);
- Ариза (рус тилида, қабул комиссиясида тўлдирилади);
- 6 дона 3.5х4.5 фотосурат.

Таълим тури: кундузги (тўлов-контракт асосида).

Таълим рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефон: (+99866) 237-43-87;
e-mail: [email protected]
Телеграм: @samgasi_websayti

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw