Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.21K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Муносабат

Халқаро конвенцияга қўшилиш маҳаллий экспортёрларга имконият яратади

Гулбаҳор ТУРДИЕВА
, ТДАУ Андижон филиали докторанти:

- Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 23 декабрь куни “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида“ги қонунни имзолади.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция (Рим, 1951 йил 6 декабрь)га қўшилиш мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилишда кўплаб енгилликлар яратади.

Бундан ташқари конвенцияга қўшилган хориж давлатлари билан ягона тартиб- қоидалар асосида савдо муносабатларини юритиш имконини беради.

Конвенцияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш жараёнида уни божхона ҳудудида бир кундан ортиқ муддатда ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланган.

Озиқ-овқат ва ўсимлик маҳсулотлари тез айнийдиган маҳсулотлар гуруҳига мансуб эканлигини ҳисобга олганда бу импортер учун олиб кирилаётган маҳсулотни ўсимликлар карантини инспекцияси томонидан текширувлар тез ва сифатли ўтказилиб, уни мамлакатга олиб кирилишига максимал муддатларда карантин рухсатномасини берилишини таъминлайди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/1877

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасаларида республикада эълон қилинган карантин ҳолатига зид равишда талабаларнинг ўқишга жалб этилаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Вазирлик ахборот хизмати мазкур масала юзасидан Фарғона давлат университети билан боғланди. Маълум бўлишича, вилоятдаги олий таълим муассасаларида талабаларнинг бир жойга тўпланишини олдини олиш мақсадида карантин вақтида ўқиш билан боғлиқ муҳим маълумотлар гуруҳ сардорлари орқали тарқатилмоқда. Карантин эълон қилиниши муносабати билан барча дарс машғулотлари тўхтатилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимиздаги барча олий таълим муассасалари (ОТМ), академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 2020 йил 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилишини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек, аҳоли ўртасида ваҳимага сабаб бўладиган асоссиз маълумотларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Вазирлик бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорлик қилади.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Муносабат

Касб-ҳунар коллежида ўқимаган ўқувчилар диплом ололмайди. Фирибгарларга алданиб қолманг.

Термиз банк коллежи директори ўринбосари Музработ ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежини битирганлик тўғрисида сохта диплом расмийлаштириб беришга уринган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган.

Маълумки, 2019-2020 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига дипломларни топшириш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли буйруғи қабул қилинган.

Буйруқ билан Касбий таълимни ривожлантиришва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда касб-ҳунар коллежларида диплом бланка (илова)ларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ва улардан тўғри фойдаланиш бўйича жавобгар шахслар белгиланган.

Шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг 2019-2020 ўқув йили битирувчиларини ўқишга қабул қилинганлиги, 2- ва 3-босқичга ўтганликлари тўғрисидаги буйруқлари асосида битирувчиларнинг маълумотлар базаси яратилган.

Мазкур маълумотлар базасига тегишли муддатда касб-ҳунар коллежида таълим олмаган ўқувчиларни киритишнинг имкони йўқ!

Жорий йилда шахсга тегишли дипломнинг хақиқийлиги ушбу маълумотлар базаси ёрдамида текширилади.

Касб-ҳунар коллежларида Якуний Давлат аттестация имтиҳонларини муваффақиятли топширган битирувчиларга амалдаги қонун хужжатлари асосида давлат намунасидаги диплом расмийлаштирилади.

Шундай экан, ҳамюртлармиздан жиноий ишларга аралашиб қолмасликни ва таълим олмаган касб-ҳунар коллежларидан сохта диплом олиб бераман деган шахсларга ишониб қолмасликни сўраймиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
​​#Муносабат

Янги қонун ёшларга таълим олишда тенг имкониятлар яратилишини таъминлайди

Одинахон ЖАМОЛДИНОВА,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маслаҳатчиси:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни сўнгги уч ярим йил ичида амалга оширилган таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришларни қамраб олишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ушбу Қонуннинг 1 октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни олдидан имзоланиши мамлакатимизда таълим соҳасига, таълим фидойиларига кўрсатилаётган эътиборнинг яна бир намунаси, дейиш мумкин.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2276

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Муносабат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

Телеграмдаги айрим каналларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Аввало, бу каби хабарлар асоссиз эканини маълум қиламиз.

Айтиш жоизки, хабарда кўрсатилган олий таълим муассасалари талабалари орасида айни кунларда коронавирус инфекцияси аниқланмаган ва бирорта ҳам талабалар турар жойи биноси ёпилмаган.

Ҳурматли ижтимоий тармоқлар фаоллари!

Ҳақиқатан ҳам, ахборотни биринчи бўлиб оммага тезкор етказиш давр талаби. Лекин ҳар қандай хабарни эмас, балки текширилган, асосланган маълумотларни эълон қилиш – энг муҳим жиҳат ва журналистиканинг “олтин қоида”си эканини эслатиб ўтамиз!

Шунинг учун хабарларни тарқатишдан аввал бироз сабр қилиб, аниқлик киритиб, кейин эълон қилиш, жуда ҳам зарур бўлмаса, бу турдаги совуқ хабарларни оммалаштиришдан тийилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз!.

Чунки, нотўғри талқин қилинган, ҳали тўлиқ аниқлик киритилмаган, шошилинч тарзда тарқатилган кичик бир хабар минглаб ёки милллионлаб инсонларда хавотир уйғотиши табиий, албатта. Нафақат хавотир уйғотади, балки шу касаллик ўзида бор ёки йўқлиги ҳақида шубҳа-гумонга бориб, қўшимча касалликлар орттириб олишига сабабчи бўлиши мумкин.

Шу билан бирга асоссиз ва ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари белгиланганини унутманг!

Қолаверса, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда олий таълим муассасалари бу каби (касаллик аниқланиши) ҳолатлар жиддий тус олиб, кенг тарқала бошласа, уларни яширишдан манфаатдор эмас.

Вазирлик Ахборот хизмати бугун ҳам, келажакда ҳам ижобий хабарларни тарқатишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қиламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Муносабат

📌 Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Бухоро давлат университети ўқитувчисининг Устоз шаъни ва мақомига хос бўлмаган хатти-ҳаракатига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эътибор қаратди.

‼️ Ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.

⚠️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз
муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади.

✔️ Жамоатчилик назоратини амалга оширган ижтимоий тармоқлар вакиллари ва талабаларимизга миннатдорчилик билдирамиз ва бу ҳолат барча олий таълим муассасаларида муҳокама қилинишини маълум қиламиз.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
​​​​#Муносабат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

📌 2021 йил 13 март Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.

❗️Мусобақада Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети жамоаси ўзаро баҳс олиб борган. Ўйиннинг иккинчи тайми тугашига бир дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ва ўша вазиятда икки футболчи-талаба тортишиб қолган. Футболчиларининг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган ва оқибатда тортишув кенгайган.

‼️ Ҳакамлар томонидан ўйин тўхтатилиб, институт хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. Ўйинчилар бир-биридан узр сўраб, ўзаро келишиб олган.

⚡️ Ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли баҳс-мунозаралар жараёнида аслида талаба-ёшлар ўртасида бўлган ўзаро тортишув моҳиятидан узоқлашиб, оммани чалғитувчи нотўғри талқин, хато маълумотлар юзага келди.

✔️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиниб, унинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди, мусобақани ўтказишга масъул бўлган раҳбар-ходимлар ҳамда иштирокчи-талабаларнинг ҳаракатига баҳо берилди.

⚠️ Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади.

Ушбу ҳолат шу куннинг ўзида Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида муҳокама қилиниб, келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Муносабат

⚡️Олий таълим муассасаларида қишки таътилдан кейинги ўқиш онлайн шаклда бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан

Сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабаб жамоатчилик ўртасида қишки таътилдан кейинги ўқиш онлайн шаклда бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хабарингиз бор, ректорлар, проректорлар, деканлар ва молия масалаларига масъуллар учун жорий йил 10-24 январь кунлари амалий семинар-тренинглар ташкил этилиши муносабати билан олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилган эди.

Шу ўринда, белгиланган тартибга кўра, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият юзасидан Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади ҳамда барча идора ва ташкилотлар, шу жумладан, олий таълим муассасалари ҳам мазкур қарор асосида иш юритади.

Бу борада Республика махсус комиссияси қарор қабул қилган тақдирда вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча маълум қилинади.

Шу сабабли барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан асосланмаган хабарлар тарқатмасликларини, жамоатчиликдан эса фақат расмий манбалар орқали эълон қилинадиган хабарларга ишонишларини сўраб қолардик.

Вазирлик ахборот хизмати расмий маълумот олишда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари учун ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилади. Бунда @eduuzaxborotxizmati_bot телеграм боти ёки 71-207-15-86 рақами орқали мурожаат қилишлари сўралади.

Фуқаролар 1006 ишонч телефони ва 71-230-64-64 call-маркази орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Муносабат

Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари мурожаати назоратга олинди

Кеча, 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги ҳақидаги эътирозли хабар тарқалди.

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида мазкур масалани ўрганиш бўйича масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилди.

Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан объектив ва батафсил ўрганилади ҳамда натижаси бўйича маълумот вазирлик расмий манбалари орқали қўшимча эълон қилинади.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Профессионал_таълим
#Муносабат

Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган устувор вазифалар юзасидан таҳлилий суҳбат

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан Тошкент давлат педагогика университети биринчи проректори Ф.Мадраҳимованинг муносабати

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube