Edu.uz
162K subscribers
19.9K photos
4.25K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Жамоатчилик_муҳокамаси

Профессионал таълим муссасаларида ўқитишнинг дуал тизими жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июндаги ПҚ-4356-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тўғрисида” қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ҳужжатда ўрта ва ўрта махсус профессионал таълимида ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этиш тартиби, мақсад ва вазифалари, корхона (ташкилот), таълим муассасаси ва ўқувчиларни ўқитишнинг дуал тизимини ташкил этишдаги асосий ҳуқуқ ва вазифалари келтирилган.

Қарор лойиҳасига кўра, меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжлар ҳамда корхона (ташкилот)лар ва профессионал таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиқиб, иқтисодиёт тармоқларидаги аниқ иш ўринлари бўйича меҳнат фаолияти билан таълимни уйғун ташкил этиш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг янги механизмлари жорий этилади.

❗️Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муфокамаси портали орқали жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, ҳужжат бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни қуйидаги ҳавола орқали билдиришингиз мумкин:

👉 https://regulation.gov.uz/uz/document/21256

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
#долзарб
#жамоатчилик_муҳокамаси

📢 Бугун соат 11:00 да «Тараққиёт стратегияси» маркази платформаси орқали Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгиланган мақсадларнинг мазмун-моҳияти юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

📺 Ушбу муҳокама «Ўзбекистон 24» телеканали ҳамда Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️Эндиликда профессионал таълим ўқувчиларига ҳам стипендия берилиши мумкин

профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклини жорий қилиш имконияти кенгайтирилади ва таълим жараёнлари босқичма-босқич рақамлаштирилади.

Дуал таълим шаклини жорий қилган энг яхши 100 та профессионал таълим муассасасига ҳар йили 50 млн. сўмдан маблағ ажратилади.

Профессионал таълим муассасаси ўқув-амалиёти жараёнида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) сотиши мумкин.

Профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги табақалаштирилган тартиби жорий этилади.

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган Президент қарори лойиҳасида шу каби кўплаб имтиёзлар кўзда тутилган.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайти орқали қолдиринг.

📌 Lotin

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Жамоатчилик_муҳокамаси

Педагог ходимларни танловсиз ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

➡️Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;

Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;

ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;

Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️Олий таълим тизимида кўкрак нишонлари таъсис этилади

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари таъсис этиш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

➡️Қарор лойиҳасига кўра:

“Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун” ҳамда “Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун” кўкрак нишонлари таъсис этилади;

Кўкрак нишонлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида ўз эгаларига топширилади;

Кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️Эндиликда ҳар бир олий таълим муассасасида кузатув кенгаши ташкил этилади

📜 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасасининг кузатув (васийлик) кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

➡️Қарор лойиҳасига кўра:

Кенгаш олий таълим муассасасини самарали бошқаришда стратегик орган ҳисобланади;

Кенгаш таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини ҳам белгилайди;

Кенгаш таркибига Олий Мажлис палаталари аъзолари, халқ, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик, идоралар, ННТ, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, ҳомийлар, шунингдек, ОТМ фаолиятини ривожлантиришдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар кириши мумкин.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️35 та университетга ректорларни лавозимга тайинлаш ёки озод этиш ваколати берилмоқда

📜
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

➡️ Унга кўра:

илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган, илмий ташкилот ва таълим муассасасида фаолият юритаётган олимлардан иборат бўлиши шарти бекор қилинмоқда;

фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатидан чиқарилмоқда;

5 хил тоифадаги шахсларнинг таълим ташкилотларида педагог (профессор-ўқитувчи) сифатида фаолият олиб бориши тақиқланмоқда.

📣 Шу ва яна бир қатор янгиликлар жамланган ҳужжат лойиҳаси муҳокамаларида фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz сайти орқали қолдиринг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Жамоатчилик_муҳокамаси

⚡️Талабалар лойиҳалари учун 100 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади

📜
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

📌Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Талабалар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишнинг асосий йўналишлари белгиланади.

Республика ОТМда Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлимлари негизида кенг тармоқли “Карьера марказлари” ташкил этилади.

➡️2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

талабалар томонидан қўшимча пуллик таълим, консалтинг ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ОТМ бино ва иншоотларининг бўш турган ҳудудлари “ноль” қийматда ижарага берилади;

талабаларнинг ўқиш давомида меҳнат фаолияти олиб борганлигини ҳисоблаш тартиби жорий этилади;

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари талабалар билан ҳар чоракда бир маротаба очиқ мулоқотлар ўтказиб боради.

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг охирги беш йилдаги, Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда кубокларининг охирги икки йилдаги ғолиб ва совриндорлари бўлган талабаларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.

Олий ва профессионал таълим муассасаларининг бир қатор йўналишларида пуллик консалтинг хизматлари йўлга қўйилади.

📣 Муҳокамаларда фаол иштирок этиб, таклифларингизни regulation.gov.uz ва Edu.uz сайтлари орқали қолдиринг.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube