Edu.uz
135K subscribers
25K photos
5.22K videos
240 files
13.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/eduuzofficial
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУҲОКАМА

“Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йили пойтахтда ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумида илгари сурилган ташаббуслар ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

Лойиҳада республика ОТМларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга республика тижорат банклари томонидан имтиёзли таълим кредитлари бериш тартиби кўрсатилган.

Муҳокамалар жорий йил 10 мартига қадар давом этади:
👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/29720

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram| edu.uz | Facebook | YouTube
#муҳокама

4 млн дан ортиқ адабиётлар рақамлаштирилади

Вазир ўринбосари Р.Ҳакимов бошчилигидаги экспертлар иштирокида барча давлат ОТМ кутубхона фондидаги ўқув адабиётлар тўлиқ рақамлаштириладиган “Электрон кутубхона” платформаси лойиҳаси муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Муҳокама

Туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш давр талаби

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳаволада

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube