Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДЮУда Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

📜Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университетида кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

▪️ Низомга кўра Тошкент давлат юридик университетида Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади.

✔️ Ўқув йили учун таълим дастури бир ёки бир нечта модуллардан иборат бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади.

🔄 Ўқув йили давомийлиги ҳам Кенгаш томонидан белгиланади.

📂 Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқув юкламасига тенг. Ўқув юкламаси бакалавриатда – 40-50% аудитория соати, 50-60% мустақил иш соатига, магистратурада – 30-40% аудитория соати, 60-70% мустақил иш соатига бўлинади.

📊 Кредит соатлари миқдори ва ўқув юкламаси ТДЮУ сайтига жойлаштириб борилади.

🧑🏻‍🎓Талаба бир семестрда 30 кредит, ўқув йилида эса 60 кредит тўплаши лозим.

❗️Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатини сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича кредитни ўзлаштирмаган ҳисобланади.

Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.

🤦🏻‍♂️ Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов қилганидан кейин ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин.

👉 @eduuz
#Қонунчилик_янгиликлари

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔘Фармонга кўра:

🔹“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🔹2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

🔹2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва ОТМда ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилади.

———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қонунчилик_янгиликлари | #Профессионал_таълим

Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди

🏛 Ҳукуматнинг 2021 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди.

▶️ Қарорга кўра Филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

🔘 Филиалнинг асосий вазифалари этиб:

— ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

— битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг “Siemens” компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш кабилар белгиланди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
ПФ-60.pdf
11.7 MB
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди

“Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–188 сон, 01.04.2022 й.) қабул қилинди.

🏛 Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰 Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

▫️Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
▫️Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;
▫️Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
▫️Нейрохирургия ва нейрореабилитатсия ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;
▫️Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

➡️ Шунингдек, Самарқанд вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари Университетга бириктирилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

➡️ Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

🔰Шунингдек, қарорга кўра университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

🔸Нукус кончилик институти;
🔹“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▪️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

☑️ Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

📌 Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

➡️Шунингдек, қарорга кўра Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

📌Технопарк таркибида эса қуйидагилар ташкил этилади:

👉Ветеринария лаборатория-диагностика ва профилактика-даволаш клиникаси;
👉Сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция маркази;
👉чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонида парваришланаётган ҳайвонлар учун озуқа етиштириш, жамғариш ва тайёрлаш бўйича уларга амалий ёрдам кўрсатадиган маслаҳат маркази.

🖇Бундан ташқари, қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш белгиланди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️ Ипотека ва таълим кредитлари фоизлари жорий йилда ўзгармайди

🔰Президент "Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида"ги қарорга имзо чекди.

➡️Унга кўра:

✔️Молия вазирлиги банкларга ажратадиган ипотека ва таълим кредитлари учун фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар амалдаги фоизлар, яъни ипотека бўйича 13 фоиз, таълим кредити бўйича 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинади.

▪️Бунда, 10 фоиздаги кредитлар кредит олувчига 14 фоиздан ажратилади.

✔️Ипотека ва таълим кредитлари бўйича фоизларни камайтириш Марказий банк асосий ставкаси 14 фоиздан пасайганда қўлланилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Талабалар турар жойи қуриш учун субсидия ажратилади

🔰 Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан “Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

💰Низомга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия ТТЖни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

❗️ Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.

📋 Низомга кўра, ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

☑️ Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

📁 Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.

Хусусий шерикка ТТЖ қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда ТТЖ умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.

⚠️ Маълумот учун: 2022–2025 йилларда республика бўйича жами 228 та (жорий йилда 47 та) талабалар турар жойлари (400 ўринли) барпо этиш назарда тутилган.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга оид қарорига кўра:

⚡️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;

➡️ олий таълим муассасаларида талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистонда олийгоҳлар сони яна биттага ортди

🏛 Ҳукумат қарори билан «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди.

🔰 Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

🗓 Университетда таълим жараёни Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Буюк Британиянинг Де Монтфорт (De Montfort University) ва Сандерленд (University of Sunderland) ҳамкор университетлари билан келишилган ҳолда:

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили аниқланади;

ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади;

тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатлари белгиланади.

✔️ Шунингдек, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Хусусий ОТМ сони биттага кўпайди


🔰 Ҳукумат қарори (297-сон, 01.06.2022 й.) билан “IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди.

🏛 Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

💻 Унда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

🆕 Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

☝️Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

👨🏻‍💻 Университетда ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

👨‍🎓Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

🔰 Ҳукуматнинг 2022 йил 1 июндаги 296-сон “Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

➡️ Унга кўра:

👉 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимлари узлуксиз равишда ўз малакаларини ошириб борадилар;

👉 малака ошириш кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

👉 малака ошириш жараёнларини узлуксиз назорат қилиш ва шахсий ҳисобни юритиш имкониятини таъминловчи электрон платформа тизими яратилади;

👉 малака оширилганлик ҳақидаги сертификатларни электрон бериш тартиби жорий қилинади;

👉 ўқишга юборилган тингловчилар учун уларнинг ишдан ажралган ҳолда бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

✔️ Шунингдек, малака оширишда уч ёшга тўлмаган боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидагилар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун курслар масофавий шаклда ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Олий таълим муассасалари сони 165 тага етди

🔰 Президент қарори (269-сон, 06.06.2022 й.) билан Олий спорт маҳорати институти фаолияти йўлга қўйилди.

🏛 Институт профессионал таълим тизимини тамомлаган битирувчилар учун ўқиш давомийлиги уч йил бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🤼‍♂ Унда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрланади.

🆕 Таълим фаолияти 2023/2024 ўқув йилидан бошланиб, талабаларни қабул қилиш Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчиларининг спорт натижалари асосида амалга оширилади.

☝️Институтга олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоси бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

👨‍🎓 Битирувчиларига танланган спорт тури бўйича “тренер”, “ҳакам”, “селекционер” ва бошқа мутахассисликлар берилади.

👨🏻‍💻 Институт талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади.

📍Институт Самарқанд шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 17а-уй манзилидан жой эгаллайди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Водийда яна бир чет тилига ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этилди

🔰 Президент қарори (ПҚ–275-сон, 09.06.2022 й.) билан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти ташкил этилди.

🔛 Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

🗓 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:

чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
чет тили бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.

🔹 Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.

🔸 Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

➡️ 2023 йилдан бошлаб Институтга докторантура бўйича қабул квоталари ажратилади.

🗓 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассислар жалб қилиниши ташкиллаштирилади;
Институт талабаларининг ўқув ва илмий амалиётлари хорижий давлатларда ташкил этилади.

✔️ Шунингдек, Институт Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг таълим ҳамкори этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги
қарор қабул қилинди.

➡️ Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади;

бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;

магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

🔖 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади.

🔰 Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

➡️ Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро
талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Педагогика соҳасида 8 та институт ва 2 та университет ташкил этилди

🔰Президентнинг "Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022
йил 21 июндаги ПҚ–289-сон қарори қабул қилинди.

➡️Унга кўра:

Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Тошкент давлат педагогика университетига молиявий ва академик мустақиллик берилади

🔰 “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–290, 21.06.2022 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, 2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

❗️2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.

▪️Бунда:

дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.

➡️ 2024 йил 1 январга қадар:

🔹Университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизимини тўлиқ жорий этилади;
🔸Университетнинг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

⚡️Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади

➡️Президентнинг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

✔️2022/2023 ўқув йилидан бошлаб кундузги таълим шаклидаги 2–4-босқич талабалар учун ҳафталик ўқув машғулотлар “4+2”, жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилади.

🗓2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

👉
14 та таълим йўналишида сиртқи таълим шаклига қабул бекор қилинди;

👉14 та таълим йўналишидан ташқари сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлганлар қабул қилинади.

👉педагогик ОТМнинг қўшма таълим дастурларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиш даври учун тўлов-контракт қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади;

👉тажриба тариқасида педагогик таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларга қабул икки босқичли саралаб олиш тизимиёзма имтиҳон ҳамда тест синовлари асосида ташкил этилади.

🔖
Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ўртасида академик мобиллик тизими йўлга қўйилади.

📎Ҳар йили камида 5 фоиз профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юборилади.

◾️Шунингдек, қарор билан таълимнинг барча босқичларида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида Педагогик таълимни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги негизида 2023 йил 1 январдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилaди.

Унга кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таркибига ўтказилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тугатилиб, вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube