Edu.uz
167K subscribers
19.8K photos
4.2K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Мирзо_Улуғбек_ворислари

Вазир: Ёшларга кузатувчанлик эмас, иштирокчи бўлиш ярашади

Бугун «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловининг финал босқичида ғолибликни қўлга киритган креатив ва инновацион ғояларга эга иқтидорли ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолибликни қўлга киритган 100 нафар инноватор ёшлар 5 400 000 сўм миқдорида пул мукофоти, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Энг қувонарлиси, ғолиблар ичида кўпчиликни талаба-ёшлар ташкил этди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1,5 мингдан ортиқ ташаббускорлар тадбири“Талабалар фестивали” бўлиб ўтди

🖐 Тошкент давлат юридик университетида “Ёшлар ҳаётида беш муҳим ташаббус” шиори остида ташкил этилган фестиваль доирасида 23 та лойиҳа, танлов ва ҳуқуқий акция ўтказилди.

🙋🏻‍♀️🙋🏻‍♂️ Ундаги лойиҳа ва танловларни ўтказиш бўйича талабаларнинг ўзи ташаббускор бўлди ҳамда уларда 1 минг 546 нафар талаба иштирок этди.

🎁 Якунда 244 нафар талаба диплом ва пул ютуқлари билан, 32 нафар талаба ташаккурнома билан тақдирланди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Профессор_минбари
#16—22.05.2022

Профессор-ўқитувчиларнинг фикр ва мулоҳазалари марказий нашрларда

Таълим ватан тараққиётининг муҳим кафолати — Р.Раҳмонов, Тошкент шаҳридаги Вебстер университети ижрочи директори;

Ихтиологи готовятся к большому улову — А.Хамрақулов, исполнительный директор филиала Астраханского государственного технического университета в Ташкентской области;

Хориждаги маънавий дурдоналаримиз — Г.Холлиева, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори;

Знание иностранных языков — ключ к карьерному и личностному росту — Қ.Сиддиқов, декан Наманганского государственного университета;

Енгил саноат учун замонавий мутахассис-кадрлар тайёрлаш — бугунги кун талаби — М.Расулова, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти кафедра мудири, техника фанлари доктори;

Подготовка кадров в эпоху цифровизация: современные стандарты и новые решения — О.Рўзибоев, декан Ташкентского университета информационных технологий;

Илм-фан, таълим-тарбия — тараққиётнинг тамал тоши — Ғ.Абдулакимов, Тошкент давлат педагогика университети бошқарма бошлиғи;

Хоксорлик тимсоли — Ш.Сирожиддинов, филология фанлари доктори, профессор.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
— Мана шунақанги танловлар атрофида бирлашинг. Бефарқ, лоқайд бўлманг. Бугун Ўзбекистонни дунё танимоқда. Унга сиз ҳисса қўшувчи бўлинг, кузатувчи бўлманг.

📹 Вазир А.Тошқулов “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ғолибларини табриклади

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#ХУШХАБАР

Талабамиз Марказий Осиёда мутлақ ғолиб бўлди

👏 Қозоғистонда 25-маротаба ўтказилган '“Япон тили нотиқлик санъати” танловида Марказий Осиё давлатларидан, хусусан, Ўзбекистон номидан Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари ҳам иштирок этди.

🥇 Натижаларга кўра Жавоҳир Шаҳобов 1 ўринни эгаллаб, Марказий Осиёнинг мутлақ ғолиби бўлди.

💐 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабамизни бундай муваффақияти билан табриклайди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистонда олийгоҳлар сони яна биттага ортди

🏛 Ҳукумат қарори билан «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилди.

🔰 Университет Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (Агентлик) муассислигида ташкил этилган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади.

🗓 Университетда таълим жараёни Агентлик гранти ва тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

Буюк Британиянинг Де Монтфорт (De Montfort University) ва Сандерленд (University of Sunderland) ҳамкор университетлари билан келишилган ҳолда:

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул қилиш шартлари, таълим олиш шакли ва таълим тили аниқланади;

ўқув дастурлари давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлаштирилади;

тўлов-контракт қиймати ва уни тўлаш муддатлари белгиланади.

✔️ Шунингдек, Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳамкор университетларнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_форум

Юздан ортиқ давлат таълим масъуллари Лондонда

🔰 Бутунжаҳон таълим форуми – бутун дунёдаги таълим вазирлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг йирик йиғилиши ҳисобланиб, бу гал 25 майга қадар “Таълим: биргаликда кучлироқ, дадилроқ, яхшироқ олдинга интиламиз” мавзусида олиб борилмоқда.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Вазир_ёшлар_учрашуви

Амаллар ниятларга боғлиқ

🔰 Вазир бугун нодавлат олий таълим муассасалари кампусида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш, талабалар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни қизиқтираётган масалалар, таклиф ва эътирозларни ўрганиш мақсадида пойтахтимиздаги “Cambridge International University”га борди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube