Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.21K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносиблар_тақдирланди

Энг катта бойлик — ақл-заковат, энг катта қашшоқлик эса — билимсизликдир

#Янги_Ўзбекистоннинг_истеъдодли_ёшлари

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан Жаҳонгиров Илимдоржон Жаҳонгиржон ўғли Фарғона политехника институти Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимига тайинланди.

И. Жаҳонгиров 1986 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2007 йилда Фарғона политехника инситути ҳамда 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Илмий даражаси: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари, жумладан, Northwestern университети (АҚШ), Латвия университети, Варшава университети (Полша)да илмий изланишлар олиб борган.

Шу кунга қадар Фарғона политехника инситутининг Ишлаб чиқаришда бошқарув факультети декани лавозимида ишлаган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан Зокир Ражапович Худойқулов Термиз муҳандислик-технология институтининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

З. Худойқулов 1958 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 1979 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган.

Илмий даража ва унвони: техника фанлари номзоди, доцент.

Шу кунга қадар Тошкент давлат техника университети Термиз филиали ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Матбуот_анжумани

📢 ЭЪЛОН!

⚡️12 май куни соат 10:00 да АОКАда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.

➡️ Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов ҳамда мутасаддилар иштирок этади.

✔️Барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

❗️Ўзингизни қизиқтирган саволларни @Rasmiy_aloqabot манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани АОКА ва вазирликнинг Facebook саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга оид қарорига кўра:

⚡️ олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;

➡️ олий таълим муассасаларида талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШАРҲ

Кредит-модуль тизими ОТМнинг қўшимча даромад топиши учун жорий қилинганми?

Ижтимоий тармоқларга кўра Ўзбекистон миллий университетига ўқишини кўчирган талабаларнинг кредит-модуль тизимида фанлар фарқини қайта топшириши учун пул тўлаши асослими?

📌 Ушбу саволларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Иноятилла Неъматов ўз мулоҳазаларини билдирди.

❗️Ҳурматли талабалар ва уларнинг ота-оналарига ушбу суҳбатни кўришларини тавсия этамиз.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Хизмат_сафари

А.Тошқулов: якдиллик бизни мақсадларимизга элтади

Бугун Фарғона давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов бошчилигида Фарғона вилоятидаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда проректорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

#вазир_фарғона
#йиғилиш_танишиш_учрашув

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_конференция

Хорижлик мутахассислар билан тажриба алмашилди

Бугун Бухоро давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси ҳузуридаги Математика институти ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Амалий математика ва ахборот технологияларининг замонавий муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Матбуот_анжумани

📢 ДИҚҚАТ!

⚡️Бироздан сўнг АОКАда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бошланади.

➡️ Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Молия вазирлиги департаменти бошлиғи Адҳам Эшчанов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этади.

❗️Ўзингизни қизиқтирган саволларни @Rasmiy_aloqabot манзилига йўллашингиз мумкин.

📲 Матбуот анжумани АОКА ва вазирликнинг Facebook саҳифалари ҳамда UzReport телеканали орқали тўғридан-тўғри ёритилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Матбуот_анжумани

Энди ётоқхона қурган тадбиркорга мулкнинг 20 фоизигача эгалик ҳуқуқи берилади

Бугун АОКАда Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🎞
Видео форматда кўриш 👈

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube