Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.21K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бирга китоб ўқиймиз” лойиҳасига марҳамат!

📚 Талаба-ёшлар ўртасида китоб ўқишни тарғиб қилиш ҳамда китобхон ёшларни рағбатлантириш мақсадида "Бирга китоб ўқиймиз" лойиҳасига старт берилди.

📖Китобхонлар ўзлари севиб мутолаа қилган асарларини ушбу лойиҳа орқали видео-интервью кўринишида бошқа китобсеварларга тавсия қиладилар.

🖊Лойиҳада барча иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ўзингиз севиб ўқиган ва бошқаларга ҳам тавсия қилмоқчи бўлган китобингиз ҳақида қуйидаги 👉 сўровномани тўлдиришингиз керак бўлади.

✔️Энг яхши жавоб эгалари лойиҳани суратга олиш жараёнига таклиф қилинади. Иштирокчилар сертификат ва энг яхши изоҳ қолдирган кузатувчилар эса китоблар билан тақдирланади.

☝️Китобхонликни тарғиб қилишга ўз ҳиссангизни қўшинг ва эълонни дўстларингизга улашишни унутманг.

©️Бирга китоб ўқиймиз

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#9_май_хотира

Хотира – муқаддас, қадр – улуғ!

🇺🇿Бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази масъуллари нуронийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш, кўнгилларини шод этиш мақсадида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги қошидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида бўлиб, кекса, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро университет ташкил этилди

🏢 Президент қарори билан Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University) билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Халқаро қишлоқ хўжалиги университети фаолияти йўлга қўйилди.

✔️ Университет Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети томонидан таъсис этиладиган тўлиқ академик ва молиявий мустақил бўлган давлат иштирокидаги олий таълим муассасаси ҳисобланади.

➡️ Таълим грант ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔰 2022/2023 ўқув йилидан университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ташкил этилади:

▫️Ақлли қишлоқ хўжалиги;
▫️Агрономия;
▫️Биотехнология;
▫️Агроиқтисодиёт;
▫️Чорвачиликни ривожлантириш;
▫️Озиқ-овқат хавфсизлиги;
▫️Агрологистика.

🧾 Битирувчиларга ҳамкор университетнинг дипломи берилади.

☑️ Шунингдек, университетда Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилди.
__
👉 @Eduuz
#Хушхабар

⚡️ Талаба жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлди

🏋️‍♂️Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини Самарқанд давлат университетининг 3 нафар талабаси муносиб ҳимоя қилди.

🥇🥈Мусобақа якунига кўра, Самарқанд давлат университети талабаси Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтариш баҳсида олтин, даст кўтариш бўйича кумуш медални қўлга киритиб, Жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлди.

🥈Хожиакбар Олимов эса кумуш медални қўлга киритди.

✔️Университетнинг яна бир талабаси Оғабек Тўхтаев халқаро экспертлар томонидан энг яхши спортчи деб топилди.

Умумҳисобга кўра, Самарқанд давлат университети талабалари 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

💐
Биз сизлар билан фахрланамиз!

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Муносиблар_тақдирланди

Энг катта бойлик — ақл-заковат, энг катта қашшоқлик эса — билимсизликдир

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир Абдуқодир Тошқулов ҳамда «Улуғбек» жамғармаси раиси Оқил Салимов томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари» номли илмий-инновацион ишланмалар республика танлови ғолиблари муносиб тақдирланди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Аппарат_йиғилиши

Вазирлик масъуллари, олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорлари иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги кенгайтирилган Аппарат йиғилишида талабалар ётоқхонларини давлат-хусусий шериклик асосида қуришдаги янги имкониятлар ва мавжуд муаммолар, олий таълим муассасаларида маънавий муҳитнинг ёмонлашиб бораётгани, 1-босқич талабалар учун тўлов-контракт миқдорини ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларда кўтарилган масалалар таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Халқаро_ҳамкорлик

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ирландиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Брайан МакЭлдаф билан икки давлат олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиш мумкин.

🔗
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube