Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Онлайн

Коллежларда битириш имтиҳонлари қандай ташкил этилади?

Иномжон МАЖИДОВ,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Якуний имтиҳонларни онлайн ўтказиш бўйича таклиф киритилган. Касб-ҳунар коллежларида 2019/2020 ўқув йили учун истисно тариқасида, Якуний давлат аттестациясини онлайн тарзда ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга малакавий ишни бажарган битирувчилар ўз тақдимотларини интернет тармоғи орқали касб-ҳунар коллежларига тақдим этишлари мумкин бўлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Академик лицейларда якуний давлат аттестациялари имтиҳонлари қай тарзда ўтказилади?

Иномжон МАЖИДОВ
, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Якуний давлат аттестацияларини ўқув режага мувофиқ қуйидагича ўтказиш режалаштирилмоқда:

давлат имтиҳонлари шаклида 60 та тест (Ўзбекистон тарихи фани, йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган фанлар)дан иборат тестлар тўплами блокларга ажралган ҳолда, кўп вариантлилик принципи асосида ишлаб чиқилади ва ўқувчилар масофавий тарзда интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда имтиҳон топширадилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига талабаликка қабул қилиш жараёнларида ўзгаришлар борми?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжатлар топшириш муддатларига ўзгартиришлар киритилмаган.

Ўтказиладиган имтиҳонларни соддалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Абитуриентлар ижодий имтиҳонга фақат бир марта келиб кетади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Мен март ойида малака ошириш курсига ўқишга борган эдим, 16 мартдан ўқишларимиз масофавий шаклга ўтказилди. Масофавий курсни тугатганман. Энди чиқиш тестлари ва аттестация жараёнлари қачон ва қандай шаклда бўлади?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари томонидан 1,2,4,5 май кунлари онлайн тест ҳамда 6,7,8,9 май кунлари аттестация жараёнлари ўтказилиши белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
#Онлайн

Олий таълим муассасаси битирувчи курс талабаларига контракт пулларини тўлаш керак демоқда. Агар тўланмаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди деб эшитдим. Шу тўғрими?

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Олдин ҳам айтганимиздек, карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли.

Ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, контрaкт тўлови муддатини мустақил узайтириш ваколатига эга.

Юқоридагилардан келиб чиқиб тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда истисно тариқасида якуний назоратларга киритилиши мумкин, лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
​​#Онлайн

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов, халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашмоқдалар.

Қолган мутасадди раҳбарлар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган аудиториядан иштирок этмоқдалар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Онлайн

Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади

Айни пайтда АОКАда карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг давом этмоқда.

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади. Лекин бу имтиҳонларнинг давомийлиги ва сифатига таьсир килмайди. Яъни бундай имтиҳонлар 20 кун давом этади.

Ҳужжат топшириш масалалаларида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Таълимнинг барча шакллари учун ҳужжатлар онлайн тарзда топшириляпти.

Ўқиш масаласига келсак, бунда шароитдан келиб чиққан ҳолда бир қарорга келинади. Сиртқи ва кечки таълим шакли масофавийга, кундузги таълимда эса ахборот технологиялари жорий этилган тарзда олиб борилади.

Ҳозирча янги ўқув йилининг бошланиши бўйича анъанавий шаклни режалаштиряпмиз. Лекин масофавий таълим жараёнларига ҳам тайёрмиз.

Бунда баҳорда йўлга қўйилган ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилган таълим шакллари янада такомиллаштирилади. Бу борада шароитдан келиб чиққан ҳолда, якуний қарорга келамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Онлайн

Контракт миқдорида ҳеч қандай ўзгариш йўқ

Айни пайтда АОКАда карантин даврида қабул жараёнини ташкил этиш масалаларига бағишланган брифинг давом этмоқда.

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

- Контракт миқдорида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Бу меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланган. Бу миқдор ўз-ўзидан ўзгармайди. Ҳозирги базавий контракт миқдори шартли равишда қўйилган. Бу таълим харажатларини қопламайди.

Ўзини ўзи молиялаштирадиган олий таълим муассасалари аслида харажатларга мувофиқ бу тўловларни ошириши керак эди. Лекин улар ҳам контракт миқдорларини ўзгартирмасликка қарор қилишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОНЛАЙН_ФАН_ОЛИМПИАДА_2021

Талабалар ўртасида Республика онлайн фан олимпиадаси ўтказилмоқда

🔘Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ҳамда Олий таълим муассасалари ҳамкорлигида Республика онлайн фан олимпиадаси ўтказилмоқда.

▪️Жорий йилда ОТМ талабалари ўртасида Республика онлайн фан олимпиадасининг ижодий шаклдаги имтиҳонларини ўтказиш тартиби ҳамда вақти тасдиқланди.

🔹Республика онлайн фан олимпиадаси ҳақидаги сўнгги янгиликларни Марказнинг веб-сайти ва @deveduuz расмий телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин!

Батафсил 👉 https://t.iss.one/deveduuz/249

Бизни кузатишда давом этинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Онлайн_консультация

СамДТИда «Онлайн поликлиника» иш фаолиятини бошлади

🔰Самарқанд давлат тиббиёт институтида ташкил этилган «
Онлайн поликлиника» пандемия вақтида аҳолига масофадан туриб керакли маслаҳатлари, тавсиялари ҳамда мутахассисларга йўналтириш орқали сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

👨‍⚕️👩🏻‍⚕️Мазкур поликлиникага тиббий хизматни фақатгина умумий амалиёт шифокорлари эмас, балки оилавий шифокор, терапевт, эндокринолог, пульмонолог, фтизиатр, кардиолог, акушер-гинеколог, педиатр, неонатолог, реаниматолог, инфекционист каби 27 нафар малакали профессор-ўқитувчилардан иборат мутахассислар гуруҳи ҳам жалб қилинган.

🔸Айни вақтда онлайн поликлиника хизматидан хорижда бўлиб турган ёрдамга муҳтож юртдошларимиз ҳам фойдаланиши мумкин.

🔸«Онлайн поликлиника»нинг телеграм гуруҳи ҳам ташкил этилди, унда юртдошларимиз ўзини қийнаб келаётган саволларга ишончли ва керакли тавсияларни олишлари мумкин.

📱Гуруҳга қўшилиш учун: 👉 https://t.iss.one/joinchat/dKZG2CHn1Jk3MDMy
———
👀 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Онлайн
#Халқаро_учрашув

Шу кунларда Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар (Эrol Özvar) бошчилигида кенгаш аъзолари ва нуфузли олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Айни вақтларда делегация билан илк учрашув икки мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда таниқли ва юқори илмий салоҳиятга эга академик ва профессор-ўқитувчилар ўртасида давра суҳбати билан бошланди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов кириш сўзи билан очиб берди.

Шунингдек, тадбирда Туркия Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар ўз нутқлари билан иштирок этишмоқда.
___
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube