Edu.uz
152K subscribers
20.6K photos
4.42K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Супер_контракт

⚡️⚡️⚡️Абитуриентлар диққатига !!!

🔥 2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021-йил 1-октябрь куни этиб белгиланди.

💥Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1-октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади.

__________
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Супер_контракт

АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА ❗️

⚡️Абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

🔘 Хабар берганимиздек, 1 октябрь давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати этиб белгиланган эди.

🔥 Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

Ушбу тизим:

ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;

жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

электрон аризаларни автоматик шакллантириш;

тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

‼️Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали Давлат тест маркази базасидан тўғридан-тўғри олиниб, электрон кўринишдаги ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.
__
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
#Супер_контракт|#ариза|#шартнома

⚡️ Хориж ва Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, уларнинг филиалларидан ўқишини кўчиришда белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган талабгорлар ДИҚҚАТИГА!

📹 Энди хориж ва Ўзбекистондаги хорижий олийгоҳлар, уларнинг филиалларидан transfer.dtm.uz тизими орқали рўйхатдан ўтиб, ўқишини кўчиришда белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ҳамда шартномани онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди.

🖥 Талабгорлар онлайн ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнлари ҳақида ушбу 👉 видео йўриқнома орқали батафсил билиб олишлари мумкин.
———
👀👉 Eduuzни кузатишда давом этинг!