Edu.uz
164K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан:
👉 Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, унинг Бухоро филиали ва академик лицейлари билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказилди;
👉 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Институт ва унинг Бухоро филиалида қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳаси магистратура мутахассисликларига қабул Ўзбекистон фуқаролари учун тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.
❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.

Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.

2018/2019 ўқув йилида Институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.

Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.

❗️ Мазкур канал маълумотларидан фойдаланишда унга ҳавола қилиниши шарт.

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEMoJtNiGR--_0xQ9A
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ Марказ касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Марказ тизимига қуйидаги ташкилотлар киради:
👉 ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармалари;
👉 Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;
👉 Метрологик назорат хизмати;
👉 идоравий касб-ҳунар коллежлари;
👉 нодавлат касб-ҳунар коллежлари.

Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунар таълими жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш ҳам Марказ вазифалари қаторига киритилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (682-сон 17.08.2019 й.) билан Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Физика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича иқтидорли ўқувчиларни танлаш, уларга замон талабларига мос чуқур билим бериш ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактабнинг 7-синфига физика-математика йўналиши бўйича 60 нафар, кимё-биология йўналиши бўйича 60 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.

Мактаб директори Самарқанд давлат университети ректори тавсиясига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ветеринария соҳаси учун кадрлар тайёрлайдиган ОТМ филиали иш бошлайди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида Ҳукумат қарори (840-сон, 03.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиали институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Филиалда қуйидаги бакалавр йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади:
👉 Зооинженерия;
👉 Ветеринария медицинаси;
👉 Ветеринария-санитария экспертизаси;
👉 Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари.

Филиалда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва қабул қилинадиган талабалар сони республика ОТМларига қабул қилиш параметрларидан келиб чиқиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Филиал Президентнинг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ–4254-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Манба: Huquqiy axborot

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Андижон давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.

Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.

🔘 Шунингдек, Институт таклифи асосида ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

❗️2021/2022 ўқув йилидан Андижон давлат университетида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Бухоро давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилди.

Халқаро баҳолаш дастурлари (PISA, TIMSS, PIRLS) ва STEAM стандартларидан фойдаланиш, аниқ ва табиий фанларни ўқитиш ва баҳолашнинг замонавий шакллари, методлари, технологияларини жорий этиш ҳамда ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган педагогларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Институтда ўқув жараёни 2021/2022 йилидан бошланади.

Институтда ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштирган ҳолда битирувчиларга иккита квалификация бериш йўлга қўйилади.

🔘 Шунингдек, Институт таклифи асосида ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Бухоро вилоятидаги етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

❗️ Шунингдек, 2021 йил 1 декабрга қадар Мактабгача таълим инновацион кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади;

Университетнинг “Мактабгача таълим” бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг ўқув жараёни ва амалиёти Бухоро вилоятидаги Мактабгача таълим инновацион кластерида ташкил этилади.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

🎶 Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🗓 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

🔄 Филиалга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул қилиш кўрсаткичлари ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланади.

❗️Филиалнинг 2021/2022 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлари Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.

Шунингдек, Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилади.

Бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолияти Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этилади.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Андижонда хорижий ОТМ филиали ташкил этилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Collegium Humanum” Варшава менежмент университети Андижон филиали ташкил этилди.

🏛 Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Филиалда ўқитиш 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, кундузги таълим шаклида, инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🔘 Филиалда дастлабки босқичда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинади:

✔️ “Молия ва бухгалтерия ҳисоби”;
✔️ “Транспорт ва логистикада менежмент”;
✔️“Халқаро бизнес ва маркетинг”;
✔️“Туризм, меҳмонхона иши ва умумий овқатланишда менежмент ва маркетинг”;
✔️ “Кичик ва ўрта бизнесни бошқариш”;
✔️“Ахборот-коммуникация технологиялари”.

🧾 Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

☑️ Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

➡️ Шунингдек, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган талабаларга тўлов-контракт миқдорига нисбатан 50 фоизгача чегирма берилади.

🇵🇱 Филиалда таълим бериш учун малакали хорижий профессор-ўқитувчилар Польша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида педагогик таълим инновацион кластери фаолияти йўлга қўйилади

Ҳукумат қарори (213-сон, 14.04.2021 й.) билан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди

Қуйидагилар Институтнинг 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) ҳисобланади:

-таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жихатидан тубдан такомиллаштириш;
-илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
-Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;
-хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;
-Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда:

- ўқув дастурлари узаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими;
- ҳамда Педагогик таълим инновацион кластери фаолияти йўлга қўйилади.

Қарор билан, Институт қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди:

-Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;
-иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;
-хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош тўлаш.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Қўқон давлат педагогика институтида ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибаси қўлланилади

Ҳукумат қарори (212-сон, 14.04.2021 й.) билан Қўқон давлат педагогика институтини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди

🔘Қуйидагилар Институтни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) ҳисобланади:

● таълим соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини сифат жихатидан тубдан такомиллаштириш;
● илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
● Институт педагог кадрларининг билим ва малака, касбий тайёргарлик даражасини ҳозирги кун талаблари асосида ошириш;
● хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Институтнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;
● Институт моддий-техника базасини ривожлантириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтда ўқув дастурлари узаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади.

🔘Қарор билан, Институт қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди:

● Институт ҳузуридаги техникумнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, унинг тузилмасини, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини белгилаш;
● иш берувчилар талабларини инобатга олган ҳолда ўқув режаларидаги амалий машғулотлар ҳажмини ошириш, ҳафтада бир кунлик амалиёт тажрибасини қўллаш;
● хорижий мутахассисларни консультант, маслаҳатчи ва ўқитувчилар сифатида жалб қилиш ва уларга Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маош тўлаш.

Шунингдек, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан “Технологик таълим” бакалавриат таълим йуналиши учун замонавий ускуналар, жиҳозлар, ва етарли хомашё билан таъминланган ўқув устахона ҳамда ўқув лаборатория ташкил этилади.

@EDUUZ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори (408-сон, 29.06.2021 й.) билан Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти негизида Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ташкил этилди.

📌 Институт давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Педагогика соҳаси бўйича тарбия ва ўқитиш усуллари, таълим жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш кўникмаларига эга профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Институтнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔘 Институтда ўқув жараёни:

● Финляндия таълим дастурлари ва технологиялари асосида ташкил этилади;
● 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

➡️ Шунга кўра, Университетда педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

🗓 2021/2022 ўқув йили учун Институтга кундузги, сиртқи ҳамда кечки таълим шакли бўйича қабул параметрлари давлат комиссияси қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан эса ҳар йили тасдиқланадиган республика ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.