Edu.uz
164K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида

👉Ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

Ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉1. кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
👉2. талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
👉3. паспортнинг нусхаси.

Батафсил: https://lex.uz/docs/3244181#3245762

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​​​Расман: Халқаро Пресс клуби раҳбари Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ректор этиб тайинланди.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ Марказ касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Марказ тизимига қуйидаги ташкилотлар киради:
👉 ҳудудий касб-ҳунар таълими бошқармалари;
👉 Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;
👉 Метрологик назорат хизмати;
👉 идоравий касб-ҳунар коллежлари;
👉 нодавлат касб-ҳунар коллежлари.

Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунар таълими жараёнини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш ҳам Марказ вазифалари қаторига киритилган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.
#Биласизми?!
❗️Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин 12 ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан 6 ой муддатга озод этилади.
(Солиқ кодексининг 375-моддаси)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
#Биласизми?!
Абитуриент тест синовларига қатнашиш куни ва вақтини қандай билиб олади?

👉 Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади. Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, унга бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди. Абитуриент тест синовига қатнашиш вақти ва кунини Давлат тест марказининг расмий веб-сайти https://dtm.uz орқали ҳам билиб олиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Ўзбекистон Миллий университетида Хитойнинг Гонг-Конг университети қошидаги профессионал ва олий таълимдан кейинги таълим олий мактаби билан ҳамкорликда «Бир макон бир йўл лойиҳаси инвестиция имкониятларини тадбиқ этиш» мавзусида конферинция бўлиб ўтди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
Masofaviy ta’limni yo‘lga qo‘yishdagi tashkiliy jarayonlar qanday amalga oshiriladi?

O‘zbekiston Respublika Oliy va O‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2018 yil 21 mayda “Maxsus sirtqi ta’limda o‘quv jarayonini elektron ta’lim resurslari asosida qo‘llab-quvvatlashni tashkil etish to‘g‘risida”gi 447-sonli buyrug‘iga asosan yangi o‘quv yilidan boshlab pedagogika yo‘nalishidagi maxsus sirtqi bo‘lim talabalari o‘quv jarayonini tashkil etishda masofadan turib mustaqil ta’lim olishi belgilangan.
O‘zbekistonda elektron ta’limni ilk bor oliy ta’lim tizimida amaliyotga joriy qilinishi rasman e’lon qilindi. Elektron darslarni tashkil etish bilan bog‘liq jarayonlar oliy ta’lim tizimi amaliyotida ilk bor qo‘llanilayotgani sababli, tizimni yo‘lga qo‘yish bilan bog‘liq qator savollar paydo bo‘lishi tabiiy.
Xo‘sh elektron ta’limni yo‘lga qo‘yishdagi tashkiliy jarayonlar qanday amalga oshiriladi?
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
Масофавий таълимни йўлга қўйиш қандай амалга оширилади?
Батафсил: https://e-edu.uz/masofaviy-talimni-yolga-qoyishdagi-tashkiliy-jarayonlar-qanday-amalga-oshiriladi/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи
3 июнь (2014 йил)
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади.

Шунингдек низом билан олий ҳарбий таълим муассасалари рўйхати белгилаб берилган.
Хусусан,
Мудофаа вазирлиги:
👉 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси;
👉 Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
👉 Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
👉 Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти;
👉 Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультети;
Ички ишлар вазирлиги:
👉 Ички ишлар вазирлиги Академияси;
👉 Ҳарбий-техника институти;
👉 Ёнғин хавфсизлиги институти.
Миллий хавфсизлик хизмати:
👉 Миллий хавфсизлик хизмати институти.
Давлат божхона қўмитаси:
👉 Олий ҳарбий божхона институти.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Elektron ta'lim markazi
​​O‘zbekistonda ijtimoiy xarajatlarning 58,7 foizi ta’limga ajratildi

O‘zbekiston Davlat byudjetining ijtimoiy ta’minot xarajatlari tarkibidan 2017 yil hamda 2018 yilning birinchi choragi natijalariga ko‘ra, ta’lim tizimi uchun uchun 58,7 foizi, sog‘liqni saqlash sohasi uchun 26,9 foizi miqdorida mablag‘ sarflandi.

Bu haqda O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi axborot xizmati ma’lum qilmoqda.

Qonunchilik palatasining bo‘lib o‘tgan navbatdagi majlisida deputatlar O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan taqdim etilgan O‘zbekiston Respublikasi Davlat byudjetining va davlat maqsadli jamg‘armalari byudjetlarining 2017 yilgi hamda 2018 yilning birinchi choragidagi ijrosi to‘g‘risidagi hisobotlarni ko‘rib chiqdilar.

Kanalga ulanish 👇👇👇
https://t.iss.one/tmetjem
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида махсус сиртқи бўлими талабалари учун дарслар масофадан туриб онлайн тарзда ўқитилади.
2018/2019 ўқув йили учун қабул квоталари эълон қилинди.

👉2018/2019 ўқув йилида умумий қабул квотаси деярли 8500 нафарга ортди – 78701 (2017/2018 ўқув йилида давлат гранти бўйича-19725, шартнома асосида-58976) дан 87165 нафаргача (давлат гранти бўйича-19240, шартнома асосида-67925) ортди

👉Бакалавриатнинг кундузги бўлимларида ўтган йилгига нисбатан 1714 нафар кўпроқ талаба қабул қилинади - 69460 (2017/2018 ўқув йилида-67746), шу жумладан давлат гранти бўйича - 17669 (2017/2018 ўқув йилида-18154), шартнома бўйича - 51791 (2017/2018 ўқув йилида-49592)

👉Шунингдек, магистратурага босқичига қабул квотаси 1000 нафарга ортиб 5940 тани (2017/2018 ўқув йилида-5000) ташкил этади, шу жумладан давлат гранти бўйича - 1556 (2017/2018 ўқув йилида -1556) шартнома бўйича 4384 (2017/2018 ўқув йилида-3444) талаба қабул қилинади

👉Бакалаврларни махсус сиртқи бўлимига квоталар сони деярли икки баравар ошди, яъни 11765 нафар талаба (2017/2018 ўқув йилида-5955), шу жумладан бюджет – 15 та (2017/2018 ўқув йилида-15) контракт - 11750 (2017/2018 ўқув йилида-5940) талаба қабул қилинади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сон қарори 2-иловасига асосан 2018/2019-ўқув йили учун "Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси" йўналиши бўйича бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилувчи олий таълим муассасалари рўйхати.

👉Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сон қарори 2-иловасига асосан 2018/2019-ўқув йили учун "Мусиқа таълими" йўналиши бўйича бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилувчи олий таълим муассасалари рўйхати.

👉Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 261-сон қарори 2-иловасига асосан 2018/2019-ўқув йили учун "Жисмоний маданият" йўналиши бўйича бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилувчи олий таълим муассасалари рўйхати.

👉Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
#Биласизми

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/900

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
​​Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарор лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/ru/documents/2565) порталига жойлаштирилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz
#Саволжавоб

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/eduuz