Edu.uz
164K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Ҳар йили ТДЮУнинг 5 нафар талабаси Гданск университетида таълим олади

▪️Тошкент давлат юридик университети ва Польша Республикасининг Гданск университети ўртасида “Чет элда ўқиш тўғрисида” ва “Талабалар ва ўқитувчиларнинг академик алмашинуви тўғрисида”ги шартномалар имзоланди.

✔️Ушбу шартномаларга кўра ТДЮУ талабалари ва ўқитувчилари Гданск университетида 1 ёки 2 семестр давомида таълим олиши ва тажриба алмашиши мумкин. Ҳужжатларга асосан бир ўқув йилида 5 нафар талаба ва 4 нафар профессор-ўқитувчилар ушбу дастурда ҳеч қандай тўловсиз иштирок этиш имкониятига эга.

Маълумот учун, Польшанинг Гданск университети ва ТДЮУ ўртасида 2019 йилда ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтга қадар қатор қўшма лойиҳалар, Erasmus дастури доирасида алмашинув ва талабалар академик мобиллик дастурлари амалга ошириб келинмоқда.

Бундан ташқари, 2020-2021 ўқув йилида, Гданск университетининг 4 нафар профессор-ўқитувчиси ТДЮУда “Visiting Professor” дастури доирасида тажриба алмашишди.

Манба: ТДЮУ Ахборот хизмати
@eduuz
#Талаба_фикри
#Сўровнома

Термиз давлат университети талабалари орасида сўровнома

🗓 Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи амалга оширилди.

✔️ Ушбу ташриф доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирокида вилоятнинг бир қатор олийгоҳларида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

▪️Сўнгги йилларда олий таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича Термиз давлат университети талабалари фикрини ўрганиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати томонидан сўровнома ўтказилди.

🔘 Унинг натижалари инфографик шаклда тақдим этилмоқда. 👆👆👆

Улашинг 👉 @eduuz
#Талаба_фикри | #Сўровнома

🗓 Жорий йилнинг 30-31 май кунлари Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити видеоанжуман шаклида бўлиб ўтди.

▪️Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида нутқ сўзлади.

🔘 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети магистратура босқичида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу саммитда кўтарилган масалалар бўйича сўровнома ўтказди. Унда 65 нафар тингловчи иштирок этди.

⬆️ Юқорида унинг натижаларини тақдим қиламиз.

👉 @eduuz
Forwarded from Glocals Bookshop (Sardorbek Usmanov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Келажагини режалаштираётган ёшларимиз олдида турган энг қийин масалалардан бири – бу бугун “зудлик билан қилиниши” керак бўлган вазифалар ва ҳозирча кўзга кўринмайдиган, аммо истиқболда “муҳим” бўлган вазифалар орасидаги фарқни англашдан иборат. 📋

🔸 One of the greatest challenges our young people are facing is to realize the difference between what is urgent today and what is important tomorrow. 📋
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 7 июндаги буйруғи билан Мохирух Музаффаровна Хошимхўжаева Термиз давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Мохирух Хошимхўжаева 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

👉 Шу кунга қадар Термиз давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаган.

👉 @eduuz
#Тайинлов

▪️Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 7 июндаги буйруғи билан Рустамжон Вохобжонович Муллажонов Андижон давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Рустамжон Муллажонов 1983 йил Андижон вилоятида туғилган.

2006 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган.

Физика-математика фанлари номзоди, доцент.

👉 Шу кунга қадар Андижон давлат университетининг ўқув-услубий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

👉 @eduuz
Жорий йилда юридик техникумларга 3180 нафар ўқувчи қабул қилинади

❗️2021/2022 ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича қабул параметрлари тасдиқланди.

Жорий йилда республикадаги 14 та юридик техникумга жами 3180 нафар ўқувчи қабул қилинади. Шундан кундузги таълим шаклига 1950 та ва сиртқига 1230 та ўрин ажратилган.

Юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ягона портал (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали амалга оширилади.

☝️Маълумот учун, техникумларга умумтаълим мактабининг 11-синфини ёки ўрта махсус (академик лицей), касб-ҳунар таълим муассасаси (коллеж)ни тамомлаган фуқаролар ҳужжат топширишлари мумкин.

👉 @eduuz