Edu.uz
164K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

Тавсиянома олиш учун электрон аризалар қандай тўлдирилади?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар қўшимча давлат гранти асосида ОТМга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун тавсиянома олишлари мумкин.

❗️Тавсиянома олиш учун аризалар aziz-ayol.uz веб-сайти орқали жорий йилнинг 8 июнь кунига қадар (8 июнь куни ҳам) қабул қилинади.

🔘Аризаларни aziz-ayol.uz веб-сайти орқали юбориш тартиби қуйидагича:

1. aziz-ayol.uz веб-сайтига кириб, ариза бериш учун алоҳида ҳавола ойнасини очасиз (1-расм);
2. Электрон ариза бланкасида сўралган маълумотлар тўлдирилиб, сақлаш тугмаси орқали амаллар якунланади (2-расм).

* белгили бўш катакларни сўралган маълумотлар билан тўлдиришингиз шарт.

☝️Қайси мезонлар асосида тавсиянома олишга талабгорлигингизни тўғри белгиланг. Нотўғри белгиланган мезон тавсиянома олишни рад этишга сабаб бўлиши мумкин. Чунки Сиз белгилаган мезон асосида тасдиқловчи маълумотлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасининг электрон тизимлари орқали олинади.

✔️Агарда Сиз аризада кўрсатилган мезонларнинг икки ва ундан ортиғига мос келсангиз, уларнинг барчасини белгилашингиз мумкин.

Унутманг! Тавсияномалар сони чекланмаган, белгиланган 6 та тоифага тўғри келадиган барча хотин-қизларга тавсиянома берилади.

❗️Хотин-қизлар диққатига! Тавсиянома олиш учун ариза беришга шошилинг! Бугун ҳужжатлар қабул қилинишининг сўнги куни! Агарда сайт орқали топшириш имконини қила олмасангиз, яшаш жойингиздаги (доимий ёки вақтинчалик бўлишидан қатъи назар) маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат қилинг.

Барчага ҳозироқ улашинг, вақт кам қолмоқда, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар ўз вақтида ариза беришларига сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг.

👉 @eduuz
#Биз_коррупцияга_қаршимиз

Абитуриентлар диққатига! Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги огоҳликка чақиради!

🗓 Айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун тайёргарлик жараёнлари қизғин кетмоқда. Табиийки, бу жараёндан унумли фойдаланиб, пул эвазига бирор олийгоҳга киритиб қўйишни ваъда қилаётган шахслар ҳам учрамоқда.

🟥 Куни кеча Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

🔻 Маълум қилинишича, фуқаро М.О. бошқа бир фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг жиянини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ТДЮУга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари сўраган.

🔻Белгиланган пулни фирибгарлик йўли билан олаётганида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яккасарой тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

✔️Шунингдек, аввалроқ Тошкент ирригация институтига ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс, Фарғонада Кореядаги университетга имтиҳонсиз киритиб қўйишни ваъда қилиб, мактаб ўқувчиларидан жами 20 миллион сўм олган шахслар, Ангренда 3,5 минг доллар эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланган.

▪️Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

☝️‼️Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентларни огоҳликка чақирамиз! Огоҳ бўлинг, алданиб қолманг!

Шу каби ҳолатларга қўл уришни ният қилган шахслар ҳам юқоридагилардан хулоса чиқаришларини хоҳлардик. Зеро, сизнинг ноқонуний ҳаракатларингиз шаънингиз ва озодлигингизга раҳна солишига сабабчи бўлмасин.

📞 Шундай ҳаракатларга дуч келсангиз 1003, (71) 207-03-41, (71) 246-38-57 телефон рақамлари, [email protected] электрон манзилига ёки @EduAntiCorruptionBot телеграм ботига хабар қолдиринг.

👉 @eduuz
📌 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов иштирокида вазирлик ҳузуридаги “Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази”нинг сўнгги йиллардаги фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

👆Унда вазир марказ раҳбар ва ходимларининг ҳар бири билан суҳбат қилиб, сўнги вақтлардаги марказ фаолияти қониқарли ташкил этилмаётгани, белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижроси муддатида ҳамда сифатли таъминланмаётгани, ташкилий-кадрлар контингенти ҳам тўғри шакллантирилмагани сабабли катта ўзгаришларга муҳтож эканлигини билдирди.

Йиғилиш сўнггида марказ директори З.Ҳакимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан марказ директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб Музаффар Хошимович Эсанов тайинланди.

⚠️Вазир томонидан Музаффар Эсановга марказ фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

👉 @eduuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қайси_ОТМга_кирсам_экан🤔

Tanishuv: Toshkent moliya instituti

▪️Xpress.uz ижодкорлари ОТМларга қабул мавсуми арафасида Ўзбекистондаги нуфузли олийгоҳлар ҳақида маълумот бериб боришга қарор қилди.

Илк видео – Тошкент молия институти ҳақида. Кириш баллари, таълим сифати ва “молияни битирган” нуфузли шахслар ТОП-5лиги билан видеода танишишингиз мумкин.
#ЭЪЛОН

Банк-молия академияси Сизни Ўзбекистон бўйича 4-кейс-чемпионатига таклиф этади. Иштирок этинг ва БМАда ўқиш имкониятини қўлга киритинг.

БМАда таълим олишингиз учун 10 та сабаб:

🔺 Ўқитувчилар – бизнес бўйича эксперт;
🔺 Мартабангиз ўсишида Сизни қўллаб-қувватлайди;
🔺 Энг кучли тенгдошларингиз билан бирга ўқиш;
🔺 Банк раҳбарлари билан ҳар ой юзма-юз учрашувлар;
🔺 Банк ва молия-технологиялари йўналиши бўйича ягона МВА;
🔺 Ўз стартапингизни яратишга имконият;
🔺 Амалиёт ва назария – иккиси бирда;
🔺 Уч хил тилда таълим олиш;
🔺 Ўқитувчиларни танлаш имконияти.

✔️Сизнинг шартномангизни иш берувчи тўлаши мумкин.
✔️ 3-курс талабалари 4-курсдан БМАга ўтишлари мумкин.

📍Бакалавр битирувчилари магистратурага ўқишга кирадилар.

Ариза топшириш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг 👉 🌐 https://qabul.bfa.uz

⌛️ Рўйхатдан ўтиш муддати 2021 йил 10 июнгача.

☎️ Мурожаат учун: 71-237-53-16, 71-237-54-09

👉 @eduuz
#Сўраган_эдингиз

Аризани топширганимиздан кейин тавсияномани қаердан оламиз?

▪️Ҳукуматнинг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсияномаларни расмийлаштириш ва эгаларига етказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1️⃣ 🏃🏻Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларида тегишли ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳлар тузилади;

2️⃣ 🏃🏻аризалар ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқилади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилади;

3️⃣ 🏃🏻сўнгги натижалар буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади;

4️⃣ 🏃🏻талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади;

5️⃣ 🏃🏻туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди.

👉 @eduuz
Forwarded from Glocals Bookshop
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸 Гарвард университетининг собиқ ректори Дрю Фаустнинг (2007-2018) сўзларини диққат билан тингланг. Ҳаёлан ўзингизга савол беринг: мен шу уч каҳрамондан қайси бирига тўғри келаман? Танлаган йўлингизда лидер бўлиб шаклланишингиз ушбу саволга берган тўғри жавобингизга боғлиқ. ‼️

🔸 Dig deeper into the words of the former Harvard president Drew Faust (2007-2018). Ask yourself: which of these three heroes do I look like? Your leadership in the chosen field depends on your honest answer to this question.‼️

Read in more details:

https://www.harvardmagazine.com/breaking-news/three-stonecutters-the-future-business-education
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқда Қўқон боғи

🏝 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона филиали талаба-ёшлари
ташаббуси билан 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида 100 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, “Қўқон боғи” ташкил этилган эди.

✔️Айни пайтда бу ердаги мевали дарахтлар ҳосилга кирди. Саҳролар бағрида ташкил этилган ушбу боғ ҳудуд экологиясини яхшилаш билан бирга, Мўйноқ инфратузилмасига ўзгача қиёфа касб этган.

Батафсил видеолавҳада 👆

👉 @eduuz
#Абитуриентга_енгиллик

2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бунга имкон берувчи 2021йилги давлат бюджети қонунига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуэлга_тайёрмисан?🤜🤛

Сен ўзингда кашф этган истеъдод ва билим ўзгаларда ҳам бўлиши мумкин

▪️Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика ёш ижодкорлар кенгаши мукофот жамғармаси 500 000 000 сўмлик «Duel» Республика ёш ижодкорлари танловини эълон қилди.

Лойиҳа орқали барча ҳудудлар, хусусан, чекка ҳудудлардаги назм, наср, бадиий таржима ва тасвирий санъат соҳаларида ижод қилаётган ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш режа қилинган.

🗣🔊Азиз талаба-ёшлар, ҳозироқ рўйхатдан ўтинг. Ким кучлироқ, ким устун эканлигини исботлаш вақти келди.

Батафсил: @dueluzb_bot

👉 @eduuz
Профессор-ўқитувчилар ва ёш илмий тадқиқотчилар ДИҚҚАТИГА!

▶️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ОТМ профессор-ўқитувчилари ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича яратилган “Энг яхши дарслик”, “Энг яхши ўқув-услубий қўлланма” республика танловига старт берилди.

▪️Танловнинг мақсади олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг коррупцияга қарши курашиш, жамият ва ёшлар ўртасида бу иллатга қарши иммунитетни шакллантиришдаги ижодий ишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

✔️Танловда иштирокчилар ўзларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича яратилган адабиётлари (дарслик, ўқув-услубий қўлланма) билан қатнашишлари мумкин.

👉 @eduuz
#ОТМ_Маҳалла

Маҳаллалар учун янги маънавият маскани

▪️Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Фарғона давлат университети томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Шодиёна”, “Машъал”, “Ш.Рашидов”, “Ифтихор” маҳаллалари аҳолиси учун кутубхона ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

🔸Мазкур янги кутубхона фонди 4000 дан ортиқ бадиий-адабий китоблар билан бойитилди. Бу ерда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолининг барча қизиқишларини ўзида жам эта олган китобларни учратиш мумкин.

🔸Кутубхонанинг очилиш маросимида сўз олган Фарғона давлат университети ректори в.б. Раҳматилло Шукуров фойдаланишга топширилаётган бу каби кутубхоналар аҳоли ўртасида китоб мутолаасини такомиллаштириш, китобхонлар сафининг кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.

🔸Китоб мутолаа қилишга шошилаётган маҳалла ёшлари мазкур хайрли ишдан хурсанд эканликларини яширишмади. Кутубхонанинг очилиши барчага катта қувонч улашгани ҳолда байрам тадбирига айланиб кетди.