Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Ахборот 24 | Тошкент давлат транспорт университетида профессор-ўқитувчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#OTM_янгиликлари

Республика ОТМларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиздаги ОТМларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари ҳамда Касбий таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари учун икки кунлик ўқув-семинари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган ўқув семинари ОТМларда ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномасини кенг тарғиб қилиш мавзуcига бағишланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида жорий йилда олий таълим тизимидаги устувор вазифалар қайд этилди. Мазкур жараёнларда, аввало, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлар жонбозлик кўрсатишлари керак.

Республикамиздаги олий ўқув юртлари проректорлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарида ана шулар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига институт профессор-ўқитувчилар, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон халқ ҳофизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари томонидан тайёрланган кенгайтирилган концерт дастури намойиш этилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Президент қарори асосида Нукус ДПИ ҳузурида математикага ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш мақсадида 2020 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Қарор асосида, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Амударё академик лицейи негизида Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги математика фанига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

Математика фанига ихтисослаштирилган мактабга бу йилги ўқув йилида математика, физика ва инглиз тили фанлари бўйича умумтаълим мактабларининг 7-, 8- ва 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Ўқувчилар ётоқхона ва тушлик овқат билан таъминланади.

Ҳозирги вақтда ихтисослаштирилган мактабга ўқувчиларни қабул қилиш давом этмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ҚарДУ докторантининг монографияси тўққизта тилга таржима қилинди

Қарши давлат университети “Ўзбекистон тарихи” кафедрасининг III босқич докторанти Маҳфуза Маматова “Чой йўли ва унинг ўзбек халқи ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётидаги аҳамияти” мавзусидаги диссертация устида тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Ушбу тадқиқот доирасида “Евросиё халқларининг чой тарихи” (“Чай в истории народов Евразии”) номли монографиясини Lap Lambert Academic Publishing халқаро нашриётида рус тилида нашр эттирди.

Монография рус тилидан ташқари, Германиянинг нуфузли таржимон компанияси билан ҳамкорликда яна 8 тилда - инглиз, француз, немис, испан, португал, италян, поляк, голланд тилларига ҳам таржима қилинди. Бу эса ушбу монография аудиториясини кенгайтириш йўлидаги катта қадам бўлиб, энди Европа, Шимолий ва Лотин Америкаси, Россия ва бошқа мамлакатларнинг аҳолиси ҳам китобни ўз тилларида ўқиш имкониятига эга бўлдилар.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Мардлар қўриқлайди ватанни

Республикамиз бўйлаб олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари, ҳарбийлар иштирокида кўргазмали чиқишлар ташкил этилмоқда.

Термиз давлат университетида вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда байрам муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Ватанпарварлик руҳидаги мазкур тадбирда парад ташкил этилиб, унда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси, жанговар ва спорт чиқишлари намойиш қилинди.

Ички ишлар ходимлари ва университет талабалари томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. Ташкил этилган мазкур тадбир талаба-ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилиши билан янада аҳамиятли бўлди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида элчилар ва талабалар учрашуви бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

ТДИУ талабаси QVANT журнали мукофоти билан тақдирланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси Мадина Қаҳҳорова QVANT илмий-оммабоп журнали томонидан “Энг истиқболли ўзбек стартапи” мукофоти совриндори бўлди.

Мадина Қаҳҳорова соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда “Eyecaria” лойиҳаси орқали кўз касалликларини эрта ташхислаш жараёнига замонавий технологияларни татбиқ этгани учун ушбу мукофотга муносиб деб топилди.

Талабанинг “Eyecaria” номли лойиҳаси ёш болалар кўз тўр пардасида учрайдиган саратон касаллигини диагностика қилиш учун инновацион платформага асосланади.

Мукофот QVANT илмий-оммабоп ва амалий журналининг тўртинчи сони тақдимотига бағишланган тадбирда топширилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Термиз давлат университети жамоасига янги ректор таништирилди

Бугун, 16 январь куни Термиз давлат университетида вилоят ҳокими Тўра Боболов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Дастлаб вилоят ҳокими олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимга тайинланган Абдуқодир Тошқуловни табриклади. Шундан сўнг, университет жамоасига янги ректор Авазжон Мараҳимов таништирилди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Янгиликлар 24 | Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Инсон ресурсларини бошқариш” номли янги дарслик тақдимоти бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OTM_янгиликлари

Жаҳон банки Ўзбекистон олий таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун ресурслар ажратади. Жаҳон банки вакиллари Тошкент давлат техника университетида кўрсатилган молиявий таъминот асосида харид қилинган замонавий техникалар ва яратилган имкониятлар билан танишди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Венгрия университети билан ҳамкорликда геоинформатика бўйича халқаро GI 2021 конференцияси ўтказилади

Халқаро конференция 2021 йил 27 январь соат 13:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Венгриянинг Обуда университети ҳамкорлигида ўтказилади.

Халқаро конференция Zoom платформаси орқали ташкил ўтилади. Унда иштирок этиш - бепул.

📋 конференция дастури 👉 https://bit.ly/3oaZ6jr
📄 пресс-релиз (ўзбек) 👉 https://bit.ly/2YapY8r
📄 пресс-релиз (инглиз) 👉 https://bit.ly/3iKzSHf
📄 пресс-релиз (рус) 👉 https://bit.ly/3c9ykFt

👉Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш: https://bit.ly/2XsGjFc

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
​​#OTM_янгиликлари

Афғонистонлик талабаларнинг Тошкентдаги ўқиши қизғин ўтмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорликда афғонистонлик хотин-қизларнинг Ўзбекистонда таҳсил олиши учун махсус грантлар ажратилган эди.

Лойиҳага кўра, 50 нафар аёлга Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таълим олиш имконияти берилади.

Грант ғолиблари орасидан 10 нафар афғонистонлик хотин-қиз Тошкент давлат аграр университети талабасига айланган.

Афғонистонлик талабалар катта иштиёқ билан ўзбек тилини ўрганишмоқда. Уларнинг қизиқишларига қараб тўгараклар, спорт машғулотлари олиб борилмоқда, маданий-маърифий тадбирлар, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурциялари ташкил этилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g