#Абитуриентга_енгиллик
ТДЮУ қошидаги академик лицей битирувчилари ДИҚҚАТИГА!
📜Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида тасдиқланган низомга кўра:
🔸ТДЮУ бакалавриатига абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари ТДЮУ томонидан белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида ўқийди;
🔸ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
🔘 Бунда:
- ТДЮУ академик лицейи битирувчилари ҳар йили 20 июндан кечикмасдан махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади;
- Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини 20 июндан бошлаб 5 иш кунида кўриб чиқади (жорий йил учун 21 июндан бошлаб);
- ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан суҳбат комиссияси тузилиб, якка тартибдаги суҳбат 10-20 июль кунлари ўтказилади.
📊 Суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган (0 дан 100 гача оралиқдаги) баллар асосида аниқланади.
📹 Суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.
☑️ Натижалар ТДЮУ расмий веб-сайтида суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида эълон қилинади.
🚫 ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
🗓 Академик лицей томонидан берилган тавсиянома икки йил давомида амал қилади.
#қанийдибизҳамсуҳбаторқалиталабабўлсак😂