Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.22K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​ТАТУнинг Қарши филиали Белорусь давлат технология университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали вакиллари Белорусь давлат технология университетига ташриф буюришди.

Ташриф давомида истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш тўғрисида фикр алмашилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида ҳамкорлик алоқаларини кенг йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент давлат педагогика университети “SMART университет”га айланади

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Туркиянинг Informascope компанияси билан ҳамкорликда “SMART университет” лойиҳаси амалга оширилади.

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни университет ректори Шавкат Шарипов ва Informascope компанияси бошқарув директори Қуванч Чинар иштирокида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Тошкент давлат педагогика университетида замонавий талаблар даражасида “SMART университет” элементларини жорий этиш бўйича бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан,

👉 университетда мавжуд турли хил ахборот тизимлари, компьютер дастурларини ўзаро интеграция қилиш;

👉 фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган жойдан университет ресурсларидан фойдаланишларини йўлга қўйиш;

👉 бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд тизимлардан фойдаланиш географиясини кенгайтириш;

👉 талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш;

👉 битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSc диссертацияларини, “плагиат”га текшириш автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;

👉 “SMART” технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун “мастер-класслар” ташкил қилиш.

Музокаралар якунида Informascope компанияси билан
университетида “SMART университет” элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#хайрия

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Илмга эътибор — келажакка эътибор» номли акцияси доирасида Республикадаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 145 нафар талабага 1 миллиард 244 миллион сўм миқдорида тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#эълон

Тошкент давлат юридик университетнинг янги логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танлов ғолиби 6 000 000 (олти миллион) сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишларии мумкин.

Танлов уч босқичда ўтказилиб, дастлабки босқичда 2018 йилнинг 20 декабрига қадар иштирокчилар ўзларининг ижодий ишларини тақдим этишлари керак.

Батафсил: www.tsul.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Хорижда Ўзбекистон билан ҳамкорликда биринчи институт ташкил этилади

2019 йилда Минск шаҳрида амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбек-белорусь қўшма институти очилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Белорусь давлатига ишчи ташрифи давомида бу борада шартнома имзоланди.

Амалий мутахассисликлар институти
Белорусь миллий техника университети базасида ташкил этилиб, унда асосан иқтисодиётнинг реал секторларида талаб юқори бўлган малакали ишчи мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилади.

Қўшма институтга келгуси ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, унда икки давлат фуқаролари ўқишлари мумкин. Институтда ўқув жараёнлари халқаро стандартлар асосида икки давлат ўқув режаларига таянган ҳолда олиб борилади.

Шунингдек, янги институт базасида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган қўшма марказ ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Эълон

«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларини математика ва физика фанидан ўқувчилар ўртасидаги халқаро олимпиадада иштирок этишга таклиф қилади.

Олимпиада икки босқичда ўтказилади:
- саралаш босқичи;
- якуний босқич.

Сарлаш босқичи 2018 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон миллий университетининг бош биносида математика (соат 9:00дан) ва физика (соат 14:00дан) фанларидан бўлиб ўтади.

Олимпиаданинг якуний босқичи 2019 йилнинг январь-март ойларида ўтказилади (қўшимча маълумот берилади).

Халқаро олимпиада ғолиб ва совриндорларига «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасаси (Россия Федерация)га ўқишга киришда имтиёз берилади.

Батафсил: www.mephi.ru
Масъул: Анваржон Шарипов, ЎзМУ қошидаги тайёрлов курси декани (+99890 9896551).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Вазирлик ахбороти

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Минск шаҳрида Амалий мутахассисликлар институтининг ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур институтга ўзбекистонлик ёшларни кўпроқ қамраб олиш ҳамда юртимизда нуфузли хорижий олий таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида томонларнинг ўзаро келишуви асосида Ўзбек-Беларусь институти Ўзбекистонда ташкил этилади.

Вазирлик кенг жамоатчиликдан мазкур институт билан боғлиқ ахборотдаги ноаниқлик учун узр сўрайди. Ўйлаймизки, мамлакатимизда яна бир нуфузли хорижий олий таълим муассасасининг ташкил этилиши халқимизни, айниқса, ёшларимизни хурсанд қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Олий таълим тизимида "Маънавият соатлари" онлайн тарзда ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Республика Маънавият тарғибот маркази ҳамкорлигида олий таълим тизимида ўтказиладиган «Маънавият соатлари» эндиликда Вебинар технологиялари асосида онлайн ташкил этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги баёнида «Маънавият соатлари»ни ташкил этиш ҳамда ушбу ўқув (малака ошириш курсларини) машғулотларини иннавацион усуллардан фойдаланган ҳолда босқичма - босқич «онлайн» шаклга ўтказиш вазифаси белгиланган эди.

Биринчи онлайн "Маънавият соати" Тошент давлат юридик университети профессори, Самарқанд шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари иштирокида «Ҳаракатлар стратегиясининг Конституциявий-ҳуқуқий асослари» мавзусида Самарқанд давлат университети талабалари учун ташкил этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ Онорбоев Баходиржон Очилбоевич Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори лавозимига тайинланди.

Баходиржон Онорбоев 1971 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат университетини математика мутахассислиги бўйича тамомлаган, техника фанлари доктори.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти Узлуксиз таълим тизимида ислоҳотларни мувофиқлаштириш масалалари шўъбасининг мудири лавозимида ишлаб келган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#муҳим_хабар

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#маълумот_учун

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг тегишли таълим йўналишларига (фанлар мажмуаси мос бўлган) ҳужжат топшириб, тест синовлари натижасига кўра ўқишга тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари 68,0 балл (тўлов-контракт учун 56,7 балл) ва ундан юқори бўлган абитуриентлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикасининг олис –Кегейли, Қораўзак ҳамда Тахтакўпир туманларида доимий яшаётган 50 нафар абитуриентлар (25 нафардан давлат гранти ва тўлов-контракт асосида) тегишли тиббиёт таълим йўналишларига талабаликка қабул қилинди.

Шунингдек, Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига (фанлар мажмуаси мос ва турдош бўлган) ҳужжат топшириб, тест синовлари натижасига кўра ўқишга тавсия этилмаган, бироқ тўплаган баллари истисно тариқасида 56,7 балл ва ундан юқори бўлган абитуриентлар ҳисобидан Мўйноқ туманида доимий яшаётган 25 нафар абитуриентлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалининг тегишли тиббиёт таълим йўналишларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилнди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Талабаларнинг қишки таътили қачон бошланади?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари иштирокида “Тараққиёт стратегияси” марказида Давлат дастури ижросига бағишлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида олий таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил кунлари одатдагидек 2018 йил 28 декабрдан 2019 йил 10 январга қадар давом этиши маълум қилинди.

Жорий йил 27 декабрь ОТМларда охирги ўқиш куни, 2019 йил 11 январдан ўқув жараёнлари бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Xabar.uz 1 ёшда!

Азиз ҳамкасблар!

Илк юбилей санангиз билан самимий муборакбод этамиз.

Рақобат қизғин кечаётган бугунги ўзбек ахборот майдонида турли жанр ва мавзудаги тезкор хабарларингиз билан қисқа фурсатда ўз ўрнингиз ва ўқувчингизни топдингиз. Бу, шубҳасиз, жамоанинг тинимсиз меҳнати ва ҳамжиҳатлиги маҳсулидир.

Ташкил этилганингизга энди бир йил бўлди, лекин шов-шувли воқеалар қилишга улгурдингиз. Синовлар, ўзгаришлар, қийинчиликлар бўлса-да, Xabar.uz ўз йўлидан оғишмай давом этаётгани қувонарли ҳол.

Жамоангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга қут-барака ва ижодий парвозлар тилаймиз. 2019 йилда янгидан-янги сенсацион воқеалар, хушхабарлар кўпаяверсин.
Олий таълим тизимидаги ижобий янгиликларни ёритишдан ҳеч қачон толманг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ахборот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Асосий_кўрсаткичлар

Сўнгги уч йилда ОТМларда докторлик диссертациялари ҳимоя кўрсаткичлари:

👉 2016 йил – 196 та;
👉 2017 йил – 343 та;
👉 2018 йил – 504 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари кимё фани халқаро олимпиадада олтита медални қўлга киритди

Сингапурнинг ChemiCo компанияси томонидан дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 193 нафар ўқувчи иштирокида кимё фани бўйича халқаро олимпиада ўтказилди.

Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган кимё фанлари номзоди Елена Дельяриди раҳбарлигида тайёргарлик кўрган Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчилари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза жами 6 та медални қўлга киритишди.

Жалолиддин Ҳабибуллаев олтин, Маҳбуба Тоирова кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Равшан Носиров, Жавоҳир Акбаров, Жавоҳир Охунов ва Музаффар Матмуродов бронза медалига муносиб бўлишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
​​Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилади

Танловда банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроэкономика, статистика ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар иштирок этиши мумкин.

Асосий мезонлари:
• ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
• давлат тили, рус тили ва камида битта хорижий тилни мукаммал билиш талаб қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилиш – 1-15 февраль 2019 йил, кўриб чиқиш ва танлов – 16 февраль-1 март.

2018/2019 ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 1 февралдан бошлаб тайинланади.

Батасил: https://cbu.uz/uzc/press-tsentr/obyavleniya-i-tendery/2018/12/154682/

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистон ОТМлари Истанбул техника университети билан ҳамкорлик қилади

Истанбул техника университети ректори Мехмет Каража бошчилигидаги Туркия Республикаси делегацияси 2018 йилнинг 18-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳрига илк бор ташриф буюрди.

Музокараларда икки давлат ОТМлари ўртасида ҳамкорликка асос солиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинувини йўлга қўйиш, техника соҳасига ихтисослаштирилган қўшма факультет (Тошкент давлат техника университети билан биргаликда) ҳамда ҳамкорликдаги илғор технопаркларни (техника йўналишидаги олий таълим муассасалари консорциуми асосида) барпо этиш билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Истанбул техника университетида ўқув дастурларининг мутаносиблигини таҳлил қилиш ва таққослаш (қўшма факультет ташкил этиш учун), илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини ўрганиш мақсадида
- Тошкент давлат техника университети,
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
- Тошкент кимё-технология институти,
- Тошкент архитектура-қурилиш институти,
- Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти,
- Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳамда М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институти раҳбарлари, ўқув-услубий бошқарма бошлиқлари, профессор-ўқитувчилари ва олимларини Истанбул шаҳрига яқин кунларда хизмат сафарига юборишга келишилди.

Истиқболда, академик алмашинувни амалга ошириш, қўшма таълим дастурлари ва факультетлар, илғор технопаркларни ташкил этишда қуйидаги йўналишларида ҳамкорлик қилиш режалаштирилди:
👉 нурли терапия (жумладан, протон тезлатгичлари асосидаги тиббиёт асбоб-ускуналарида инсонларни даволаш);
👉 таълим ва ишлаб чиқариш соҳаси (жумладан, муҳандислик физикаси, кимё, микроэлектроника, биотехнология соҳаларида янги ишланмаларни яратиш ва бу орқали яратиладиган маҳсулотнинг локализациясини таъминлаш);
👉 қишлоқ ҳужалиги (генетика ва ген инженерияси);
👉 архитектура ва қурилиш;
👉 дизайн;
👉 ахборот-коммуникация технологиялари
(IT-технологиялари).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#Асосий_кўрсаткичлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги ОТМларда таҳсил олаётган докторантлар:


👉 PhD – 920 нафар;
👉 DSc – 86 нафар;
👉 Мустақил тадқиқотчилар – 1033 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда. Президент ўз маърузасида олий таълим тизимига ҳам тўхталиб ўтди.

«Олий таълим тизимида таҳсил олиш учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришимиз зарур.

Юртимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш ўтган йилларда 9-10% бўлиб келаётган эди. Сўнги 2 йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли биз бу рақамни 15%дан оширишга эришдик. Лекин бу ҳали етарли эмас, чунки дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда ўртача 60-70%ни ташкил этади.

Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини 20%га етказиш ва келгуси йилларда ошириб бориш муҳим вазифаларимиздан биридир.

Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини беришимиз, ўйлайманки, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Олий таълим муассасаларига реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этишимиз керак.

Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишини давом эттириш имкониятларини янада кенгайтиришимиз керак. Чунки жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу таклифлар юзасидан 2 ой муддатда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак».

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ҳар бир давлатга ҳар доим малакали кадрлар керак

Ҳар доим ҳар бир мамлакат учун мутахассислар тайёрлаш, етук кадрларни вояга етказиш муҳим вазифалардан бири сифатида қаралган. Шу боис ҳам олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратиш, педагог кадрларга эътибор бериш, мутахассислар тайёрлашни кучайтиришимиз муҳим. Буни давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистонда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси ўтган даврда 9-10 фоиз эди. Сўнгги икки йилда кўрилган чора-тадбирлар туфайли бу кўрсаткич 15 фоиздан ошди. Лекин дунёдаги ривожланган давлатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак, бу кўрсаткич уларда 60-70 фоизни ташкил этади. Шунинг учун 2019 йилда мамлакатимизда бу рақамни 20 фоизга етказиш, келгуси йилларда бу борадаги ишларни янада изчил ошириш муҳим вазифадир.

Президентимиз мамлакатимиздаги бирорта университет дунё тан олган олий ўқув юртлари қаторига кирмаганини афсус билан айтди. Бу соҳада ишлайдиган биз, мутахассислар учун бу жуда қаттиқ огоҳлантириш деб ҳисоблайман. Шу гапнинг ўзи қиладиган ишимиз, дастурларимиз, амалий ишларимизни ўзгартиришимиз кераклигини кўрсатяпти.

Олий ўқув юртлари нуфузини янада ошириш, нодавлат таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш ва рақобатни кучайтиришдан эндиликда энг асосий вазифамиздир.

Ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш ташаббусининг амалиётга татбиқ этилиши, уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Олий таълим муассасаларига, реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизимини жорий этиш белгиланди. Таълим бериш ва илмий фаолиятни амалга оширишда университет ва институтларимизнинг мустақиллигини кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Жамиятимизда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади. Бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабаларга хорижда ўқишни давом эттириш имкониятлари янада кенгайтириш чоралари кўрилади. Ёшларимиз жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, етук кадр бўлиб, юртимиз ривожига ҳисса қўшиши учун шарт-шароитлар яратилади.

Келгуси йилда ҳам олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни янада ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш кўламини кенгайтириш ҳам эътиборимизда бўлади.

Иномжон Мажидов,​​
Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA