Edu.uz
165K subscribers
19.8K photos
4.23K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 ноябрдаги қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович тайинланди.

Сарвархон Бузрукхонов 1969 йилда туғилган, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 924-сонли қарори билан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифалари этиб, спорт фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт менежменти, мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт, психология (спорт) таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

👉 Спорт фаолияти: бадиий гимнастика;
👉 Спорт фаолияти: дзю-до;
👉 Спорт фаолияти: баскетбол;
👉 Спорт фаолияти: волейбол;
👉 Спорт фаолияти: эшкак эшиш;
👉 Спорт фаолияти: эркин кураш;
👉 Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт;
👉 Психология (спорт).

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Спорт фаолияти: бокс;
👉 Спорт фаолияти: сузиш;
👉 Спорт фаолияти: кураш;
👉 Спорт фаолияти: футбол.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Спорт фаолияти: енгил атлетика;
👉 Спорт фаолияти: оғир атлетика;
👉 Спорт фаолияти: қўл тўпи;
👉 Спорт фаолияти: юнон-рум кураши йўналишида мутахассислар тайёрланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Нукусда Навоий давлат кончилик институтининг филиали очилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 925-сонли қарори билан Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Филиалнинг асосий вазифалари этиб электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, кончилик иши, кончилик электр механикаси, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш, кимёвий технология йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

👉 Кончилик иши (фаолият турлари бўйича);
👉 Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича).

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
👉 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича).

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Кончилик электр механикаси;
👉 Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
Нукусда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ҳам филиали иш бошлади

Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 926-сонли қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ташкил этилди.

Меҳнат бозорининг эҳтиёжига мувофиқ ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги ва замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш ва бошқалар Филиалнинг асосий вазифасига киради.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга қуйидаги йўналишларда
50 нафар талаба қабул қилинади:

👉 Зооинженерия: йилқичилик ва туячилик;
👉 Зооинженерия: балиқчилик;
👉 Ветеринария медицинаси (йирик шохли моллар касалликлари).

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари;
👉 Ветеринария медицинаси (парранда касалликлари);
👉 Зооинженерия: қорамолчилик.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим йўналишларига қўшимча равишда:

👉 Зооинженерия: қоракўлчилик;
👉 Ветеринария санитария экспертизаси;
👉 Ветеринария медицинаси (майда шохли моллар касалликлари) йўналишларида мутахассислар тайёрланади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
​​#Иштирок

2018 йилнинг 13-15 ноябрь кунлари Қозоғистонда Юнесконинг Олмаота бюроси ва БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида халқаро семинар ўтказилади.

“Марказий Осиё давлатларида таълим орқали зўравонлик эктремизимининг олдини олиш: минтақавий салоҳиятни ошириш” мавзусидаги анжуманда вазирлик бош мутахассиси Умидулла Сатторов иштирок этмоқда.

Семинарда минтақада зўравонлик экстремизмининг олдини олиш учун таълим соҳасида ислоҳотлар олиб бориш, бунда янги воситалар ва инновацион ёндашувларни татбиқ этиш самарали ва ишончли восита сифатида кўриб чиқиломоқда.

Бу борада қўшни давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ёшларга ўз иқтидори ва имкониятини намоён қилиш бўйича қўшма дастурлар амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsU274vnAfc0Q
#Асосий_кўрсаткичлар

ОТМларга қабул квоталари (йиллар кесимида):

👉 2016/2017 ўқув йили учун – 57 907 та;
👉 2017/2018 ўқув йили учун – 66 316 та;
👉 2018/2019 ўқув йили учун – 102 741та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Муқобил энергия бўйича мутахассислар тайёрлашда
Европа иттифоқи билан ҳамкорлик кенгайтирилади

Шу йилнинг 14 ноябрь куни Италиянинг Л`Аквила университетида “RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси қайта тикланувчи энергия манбалари мутахассислигидаги кадрларни тайёрлашда Европа давлатлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича музокаралар олиб борди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ERASMUS+ дастурининг
“RENES: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси доирасида:

👉 2018 йилда юртимиздаги 6 та ОТМда “Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси” мутахассислиги бўйича магистратура очилиб, талабалар ўқишга қабул қилинди;

👉 қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф муҳит бўйича Европа стандартларига мос келадиган 12 та курсдан иборат магистратура тўлиқ ўқув дастурлари ишлаб чиқилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўткир Розиқов Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси этиб сайланди

Бутунжаҳон фанлар академияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритувчи йирик халқаро илмий муассаса ҳисобланади. Бугунги кунга қадар ҳамюртларимиздан уч нафари ушбу тузилма аъзолигига сайланган эди. Ўткир Розиқов эса уларнинг тўртинчиси бўлди.

Олим дунёнинг ўнлаб мамлакатлари олийгоҳларида маърузалар ўқимоқда, монографияси дунёнинг 200 дан ортиқ университет ва илмий марказлари кутубхоналаридан ўрин эгаллаган.

Айни кунда илмий натижалари жаҳон миқёсида эътироф этилган, иқтидорли олим Ўткир Розиқов Бухоро давлат университетида 5 ноябрдан 17 ноябрга қадар Математика кафедраси педагог ўқитувчилар учун маъруза ўқимоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
#маълумот_учун

2018 йил 1 ноябридан ОТМ талабаларига қуйидаги миқдорда стипендиялар тўланмоқда:

“5” учун – 684 минг сўм;
“4” учун – 513 минг сўм;
“3” учун – 342 минг сўм.

Талабаларга стипендиялар “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда 1339-рақами билан рўйхатдан ўтказилган) асосида берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Тошкент давлат педагогика университетида Ўзбек-Беларус қўшма факультети ташкил этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети таркибида Ўзбек-Беларус қўшма “Инновацион педагогика” факультетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Инновацион педагогика ўзбек-беларус қўшма факультетида дефектология, психология, мактабгача таълим йўналишларида мутахассис тайёрланади.

Жорий ўқув йили учун қўшма факультетга уч йўналиш бўйича жами 150 нафар талаба шартнома асосида қабул қилиниши режалаштирилган:

👉 Дефектология (логопедия) – 75,
👉 Психология – 50,
👉 Мактабгача таълим – 25.

Қўшма факультетда ўқиш шакли кундузги бўлиб, таълим рус тилида амалга оширилади.

Факультет талабалари уч йил Тошкент давлат педагогика университетида ва бир йил Беларус давлат педагогика университетида таълим олишади.

Шунингдек, Беларус давлат педагогика университети профессор-ўқитувчилари томонидан факультет талабаларига онлайн дарслар йўлга қўйилади.

Факультет битирувчиларига ҳар икки олий таълим муассасасининг бакалавр дипломи берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади.

Бунда 2018/2019 ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига “5510100-Даволаш иши”, “555510200-Педиатрия иши” таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топширган,

кириш тест синовларида иштирок этиб белгиланган квота асосида ўқишга кира олмаган ва кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган натижага эришган,

Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи (қабул вақтидаги яшаш жойи асосида) абитуриентлар таркибидан баллар кетма кетлигини қатъий ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент, 25 нафар давлат гранти ва 25 нафар тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади.

Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда беш йиллик ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Edu.uz pinned «Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишда берилган топшириқлар…»
#асосий_кўрсаткичлар

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий таълим олиш имконияти кенгайтирилмоқда:

👉 кечки таълим9 та ОТМда;
👉 махсус сиртқи таълим22 та ОТМда;
👉 сиртқи таълим52 та ОТМда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистон Германия билан техника соҳасида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Берлин техника университети ижрочи директори Арнолд Штернгарсни қабул қилди.

Музокараларда Германия таълим тизимининг ижобий жиҳатлари қайд этилиб, ундаги илғор тажрибаларни юртимиз олий таълим тизимига жорий этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкент давлат техника университетида Берлин техника университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга қаратилган амалий тадбирларни кенгайтиришга келишиб олишди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича қабул квоталари икки баробар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрда “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги ихтисоcлик йўналишларида олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш юзасидан қабул квоталарини камида икки баробар ошириш кўзда тутилган:

👉Иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш”;
👉 “Агрокимё ва агротупроқшунослик”;
👉 “Ўсимликларни ҳимоя қилиш”.

Мазкур Қарорда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бу борада тегишли таклифларни киритиши белгиланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистонда биринчи марта энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар тақдирланади

Юртимизда илк маротаба Scopus илмий-таҳлилий маълумотлар базаси версияси бўйича энг самарали фаолият кўрсатаётган олимлар тақдирланади.

Тантанали тақдирлаш маросими шу йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентда QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари директорлари, Elsevier компанияси раҳбарлари ва хорижлик мутахассислар иштирокида бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Биринчи илмий форум ҳам ўтказилиб, унда мақола ёзиш, илмий журналларни индексациялаш ва халқаро рейтингларга кириш методологиясини ўргатиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.

Маълумот учун, шу йилнинг 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Elsevier илмий компанияси ўртасида «Илм-фан 2020» ҳамкорлик дастури имзоланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​Ўзбекистонда Халқаро модалар академияси билан ҳамкорликда факультет ташкил этилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов Париждаги Халқаро модалар академияси Президенти Жан-Филлип Ваклюэр раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда факультет очиш ҳамда 2019/2020 ўқув йилидан қабулни амалга ошириш режалаштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
Ўзбекистон олий таълим муассасалари нима сабабдан халқаро рейтингларда ўрин олмаган? Рейтинг тузувчи компания вакили жавоб берди

👉 https://edu.uz/uz/news/view/1033
​​«Scopus Award-2018»: Йилнинг энг фаол олимлари тақдирланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номларини эълон қилди.

“SCOPUS AWARD-2018” тақдирланганлар:

👉 “Researcher of the Year” («Йил олими») номинацияси – Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);

👉 “High Performance award” (Энг сермаҳсул ОТМ) номинацияси – Ўзбекистон Миллий университети;

👉 “Outstanding Research Impact Award” (Тадқиқотларда эришган улкан натижаси учун) номинацияси – Ўзбекистон Фанлар академияси;

👉 “Growth of the Year” (Йилнинг энг муваффаққиятга эришган ОТМ) номинацияси – Тошкент педиатрия тиббиёт институти;

👉 “Breakthrough of the Year” (Йил кашфиёти) номинацияси – Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;

👉 “Library of the Year” (Йил кутубхонаси) номинацияси – Самарқанд давлат университети;

👉 “Contribution to Science” (Илм ривожига қўшган ҳиссаси учун) номинацияси – Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

👉 “Энг ёш олим” номинацияси – Мираббаос Хўжамбердиев;

👉 “Women in Science” (Йил олимаси) номинацияси – Шахло Турдиқулова.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA
​​«Scopus Award-2018»: Йилнинг энг фаол олимлари тақдирланди

Тақдирлаш маросимида олтита фан категорияларида ҳам энг яхши муаллифлар аниқланди:

👉 Иброҳим Абдураҳмнов (қишлоқ хўжалиги);
👉 Олим Рўзимуродов (инжиниринг ва технология);
👉 Рауфхон Салаходжаев (гуманитар фанлар);
👉 Улуғбек Абдуфаттоев (тиббиёт);
👉 Баҳром Умиров (табиий фанлар);
👉 Хегай Татьяна (ижтимоий фанлари).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AuKug59Z6AKLA