#Илмфан_2020
Олий таълим муассасалари учун “QS рейтинглар услубиёти” мавзусида семинар ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика олий таълим кенгаши ва QS Quacquarelli Symonds компанияси томонидан жорий йил 28-29 июль кунлари ОТМлар учун туркум семинарлар ташкил этилмоқда.
“Илм-фан – 2020” дастури: Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш бўйича QS Quacquarelli Symonds компаниясини билан ҳамкорлик” мавзусидаги семинарларда ректорлар, илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректорлар, ОТМларни халқаро рейтинг агентликлари томонидан тан олинишига тайёрлашни ташкиллаштириш учун махсус гуруҳлар ходимлари, вазирлик вакиллари, рейтинг стратегиялари бўйича экспертлар иштирок этмоқда.
Семинарларда дунё университетлари учун QS рейтинглар натижаларининг 2020 йилдаги якуний хулосаси, Ўзбекистон университетлари репутация кўрсаткичларининг бошқа давлатлар университетлари кўрсаткичларига қиёсий таҳлил натижалари, жорий кўрсаткичлар асосидаги Ўзбекистон университетларининг имкониятлари масалалари муҳокама қилинмоқда.
Бугун ўтказилган семинарлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов, QSнинг Ўрта Осиё ва Шарқий Европа бўйича ҳудуий директори Сергей Христолюбов, бош консультантлар Шади Хиджази, Жак де Шаншенель иштирокида ўтказилди.
Семинар якунлари бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасаларини энг яхши университетлар халқаро рейтингига киритиш стратегияси бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg

Ёш тадқиқотчилар учун хушхабар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг "Uzbekistan Research Online" платформасида чоп этилган инглиз тилидаги мақолалар хорижий илмий нашрларда эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси ҳамкорлигида 2018 йилдан амалга оширилаётган “Илм-фан – 2020” дастури доирасида ишлаб чиқилган "Uzbekistan Research Online" рақамли платформасидаги журналларда инглиз тилида эълон қилинган мақолалар хорижий илмий нашрларда чоп этилган илмий мақолаларга тенглаштирилди.
Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2020 йил 30 июлдаги қарори қабул қилинди.
Эндиликда “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатида”ги фан тармоқлари бўйича Digital Commons платформаси негизидаги "Uzbekistan Research Online" рақамли платформаси (https://uzjournals.edu.uz/)га киритилган республика олий таълим муассасаларининг 41 та журналида етакчи хорижий олим-мутахассислар тақризидан ўтказилган ҳолда инглиз тилида чоп этилган мақолалар диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган хорижий илмий нашрларда эълон қилинган илмий мақолаларга тенглаштирилади.
Мазкур имконият юртимиз ёш олимлари ва тадқиқотчилари ўз илмий ишлари натижаларини эълон қилишда йиллар давомида тўқнаш келган қийинчиликларни бартараф этади ҳамда ОТМлар илмий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшади, республикамиз илм-фан ютуқларини жаҳон илмий ҳамжамиятига тақдим этиш ва халқаро илмий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
"Uzbekistan Research Online" платформасида юртимиз ОТМларининг 41 та илмий журнали бирлаштирган бўлиб, унда икки марта аноним рецензиядан ўтказиш (double-blind peer review) конфигурациясини қўллаш имкони мавжуд ва халқаро стандартларга жавоб беради.
Uzjournals.edu.uz`даги журналлар рўйхати билан танишиш