Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
@otm_info magistr2020.pdf
42.5 MB
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаЁрдам
❗️Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар диққатига:
✅Абитуриентларга тегишли мутахассислик бўйича олий таълим муассасасини танлашда қулайлик яратиш учун 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши олий таълим муассасалари бўйича гуруҳланди.
Марҳамат, фойдаланинг! ⬆️
Ушбу маълумотни абитуриент танишларингизга улашинг 👉 @otm_info

Хориждаги математик ватандошлар билан вебинарлар бошланди
Бугун, 6 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги В.И.Романовский номидаги Математика институти билан ҳамкорлигида ОТМларда фаолият юритаётган математика соҳасидаги кафедра мудирлари ҳамда профессор-ўқитувчилар учун Калифорния штати университети (California State University, Fullerton – CSUF) профессори Заир Ибрагимов иштирокида малака ошириш дарслари вебинар шаклида ташкил этилди.
Вебинарда АҚШда математика фани ва унинг ривожи учун яратилган шароитлар, университетларда математика таълим йўналишдаги ва бошқа йўналишдаги талабаларига математика фанини ўқитиш методологияси, режалари ва дастурлари ҳамда илмий фаолиятларнинг қандай ташкил этилганлиги тўғрисида маълумот берилди.
✅ Навбатдаги вебинарлар:
👉 2020 йилнинг 7 июль куни соат 14:00 да – Исомиддин Рахимов, MARA технологияси универститети, Малайзия (Universiti Teknologi MARA -UiTM) профессори;
👉 2020 йилнинг 8 июль куни соат 14:00 да – Фаррух Мухаммедов, Бирлашган Араб Амирликлари университети, БАА (The United Arab Emirates University, Abu Dhabi) профессори.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg

#Қабул2020
Қабул-2020: 469 582 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди
2020 йил 6 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 469 582 нафар (жорий йилги битирувчилар 252 611 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.
▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:
▪️ кундузги – 299 620 нафар;
▪️ сиртқи – 162 555 нафар;
▪️ кечки – 7 407 нафар.
✅ Ҳудудлар миқёсида:
1️⃣ Тошкент шаҳри – 125 860 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 50 363 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 43 409 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 33 904 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 30 124 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 28 281 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 27 383 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 26 071 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 21 694 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 21 407 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 17 043 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 16 2868 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 14 359 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 13 416 нафар.
▶️ Тиллар кесимида:
▪️ ўзбек тилида – 411 395 нафар (87.7 %)
▪️ рус тилида – 46 022 (9,8 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 10 804 нафар (2.3 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 361 нафар (0.2 %).
▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:
▪️ Самарқанд давлат университети – 28 167 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 24 037 нафар;
▪️ Тошкент давлат педагогика университети – 18 379 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 18 356 нафар;
▪️ Термиз давлат университети – 17 891 нафар.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

#Қабул2020 #DoubleDegree
Тошкент давлат педагогика университетининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Тошкент давлат педагогика университетининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
#Қабул2020 #DoubleDegree
Андижон машинасозлик институтининг
2020/2021 ўқув йили қабули учун хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш бўйича тўлов-контракт асосида қабул кўрсаткичлари ⬆️
@otm_info

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ректорлар_минбари
Коррупцияга йўл йўқ! Ректорлар ота-оналарга мурожаат билан чиқишмоқда
Рустам ХОЛМУРОДОВ, Самарқанд давлат университети ректори:
- Яшириб нима қилдик, шу кунларда ўқишга киритиб қўйиш учун пора сўровчи “уддабуронлар” фаоллашиб қолди. Улар сизнинг ишончингизга киришдан, алдаб-сулдаб пулингизни олишдан тоймайди. Аянчлиси, ҳали-ҳануз орамизда “тест ёки ижодий имтиҳони мавжуд йўналишларга пора эвазига ўқишга кирса бўлар экан” дея, чучварани хом санаб юрганлар ҳам топилади...
Университетнинг бирорта профессор-ўқитувчиси ёки ходими ижодий имтиҳонда иштирок этмайди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига кўра, имтиҳонлар республикамизнинг бошқа ОТМлар профессор-ўқитувчилари таркибидан тузилган махсус комиссия томонидан қабул қилинади.
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига имтиҳон жараёни тўлиқ видеокузатувга олинади. Видеоёзувлар сақлаб қўйилади. Мухтасар қилиб айтганда, фирибгарларнинг ва уларга ишониб ўқишга кирмоқчи бўлганларнинг йўли бутунлай тўсилади.
Шавкат ШАРИПОВ, Жиззах давлат педагогика институти ректори:
- Коррупциянинг ҳар қандай кўринишларини содир этган институт жамоаси аъзоси – у ким ва қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар, унга нисбатан “Қонун устувор – жазо муқаррар”лиги таъминланади.
Институтнинг қабул жараёнларида ёки ўзингизнинг ва фарзандларингизнинг таълим олишининг барча босқичларида турли найранг ва фирибгарликлар қурбонига ёки аъзосига айланиб қолманг.
Ҳеч қачон сабабсиз оқибат бўлмаслигини ёддан чиқарманг. Фақат ва фақат ёшларнинг билимига ишонинг ва шунга таянинг.
Чунки бугун ўз йўлини мустақил танлай оладиган, касбини ҳурмат билан муносабатда бўладиган кадрларни тайёрлаш ҳар биримизнинг асосий вазифамизга айланмоғи керак.
Орифжон БОЗОРОВ, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори:
- Бугун замон ўзгармоқда. Ёшларнинг илм даргоҳларига ҳалол ва пок киришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилди. Афсуски, товламачилар ва фирибгарларнинг дунёқараши ўзгармаяпти. Улар ҳамон эскича ўй-хаёлларда, қинғир йўллар билан мўмай даромад топиш илинжида юрибдилар. Уларнинг тузоғига илиниб қолманг.
Халқимизда “қарс икки қўлдан чиқади” деган нақл бор. “Коррупция тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли бандларига кўра пора берган ҳам, пора олган ҳам, улар ўртасида воситачилик қилган ҳам қонун олдида тенг жавобгар саналади ва муқаррар жазога тортилади.
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг!

Қабул-2020: Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 500 мингдан ошди
2020 йил 7 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 517 409 нафар (жорий йилги битирувчилар 272 586 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.
▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:
▪️ кундузги – 326 536 нафар;
▪️ сиртқи – 182 591 нафар;
▪️ кечки – 8 282 нафар.
✅ Ҳудудлар миқёсида:
1️⃣ Тошкент шаҳри – 138 344 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 54 680 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 46 830 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 37 910 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 32 830 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 31 783 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 30 300 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 28 627 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 24 443 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 23 853 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 19 227 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 18 098 нафар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 15 579 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 14 905 нафар.
▶️ Тиллар кесимида:
▪️ ўзбек тилида – 453 595 нафар (87.7 %)
▪️ рус тилида – 50 189 нафар (9,7 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 12 174 нафар (2.3 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 451 нафар (0.3 %).
▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:
▪️ Самарқанд давлат университети – 30 580 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 25 895 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 20 380 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 20 107 нафар;
▪️Қарши давлат университети – 19 706 нафар.

2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриати бўйича янги очилган таълим йўналишлари
👉 @otm_info
👉 @otm_info
Forwarded from Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari
#Қабул2020 #Магистратура #АбитуриентгаТавсия
📚Магистратурага ўқишга ҳужжат топшираётган абитуриентлар диққатига:
📆 "Математик иқтисодиёт", "Маълумотлар илми (Data Science)", "Сунъий интеллект", "Уникал биноларни лойиҳалаштириш ва қуриш", "Сунъий йўлдошли алоқа тизимлари", "Органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги"...
⚠️ Яқин келажакда қайси мутахассисликларга талаб юқори бўлади?
😇 Келгусида касбий фаолиятингизни қайси соҳада тасаввур этяпсиз?
❗️Диққат! Сиз учун махсус 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратураси бўйича янги очилган мутахассисликлар тўғрисида маълумотни тайёрладик ⏫
Магистратурага ўқишга ҳужжат топширмоқчи бўлган дўстларингизга улашинг: 👉 @otm_info

#5muhim_tashabbus
АндДУ талабалари жонли ижродаги онлайн концерт берадилар
Юртимизда карантин талаблари амалда бўлишига қарамай бешта муҳим ташаббус доирасидаги ишлар янгича кўринишда давом этмоқда.
Андижон давлат университетининг Санъатшунослик факультети талабалари янги ташаббус билан чиқдилар. Факультетнинг иқтидорли талабалари карантин шароитидан келиб чиқиб жонли ижрода онлайн концертлар беришни режалаштирдилар.
Биринчи концерт дастури, бугун, 8 июль куни соат 10:00 да Мусиқа таълими йўналиши талабаси, умидли хонанда Абдумажид Абдужалилов иштирокида ташкил этилади.
"Устозлар эккан ниҳол бугун гуллади" номли концерт дастури Андижон давлат университетининг Youtube ҳамда Facebook ижтимоий тармоқлари орқали онлайн равишда намойиш этилади.
Шу ўринда, жонли ижро ихлосмандлари ва санъатсевар ҳамюртларимизни онлайн концерт дастурига таклиф этамиз.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
АндДУ талабалари жонли ижродаги онлайн концерт берадилар
Юртимизда карантин талаблари амалда бўлишига қарамай бешта муҳим ташаббус доирасидаги ишлар янгича кўринишда давом этмоқда.
Андижон давлат университетининг Санъатшунослик факультети талабалари янги ташаббус билан чиқдилар. Факультетнинг иқтидорли талабалари карантин шароитидан келиб чиқиб жонли ижрода онлайн концертлар беришни режалаштирдилар.
Биринчи концерт дастури, бугун, 8 июль куни соат 10:00 да Мусиқа таълими йўналиши талабаси, умидли хонанда Абдумажид Абдужалилов иштирокида ташкил этилади.
"Устозлар эккан ниҳол бугун гуллади" номли концерт дастури Андижон давлат университетининг Youtube ҳамда Facebook ижтимоий тармоқлари орқали онлайн равишда намойиш этилади.
Шу ўринда, жонли ижро ихлосмандлари ва санъатсевар ҳамюртларимизни онлайн концерт дастурига таклиф этамиз.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Ректорлар_минбари
Қарс икки қўлдан! Филиаллар директорлари ҳам жамоатчиликка юзланишмоқда
Фазлидин ХУДОЙБЕРДИЕВ, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори:
- Афсуски, олий таълим тизимини коррупциядан ҳоли соҳага айлантиришда ҳамма бирдек фаоллик кўрсатяпти, дея олмаймиз. Ҳамон яқин ўтмиш иллатларидан қутила олмаётган, ҳалиям эски давр руҳи билан яшаётган ҳамкасбларимизни учратишимиз барчамизни ранжитади.
Тизимга самарали бошқарув механизмларини, жумладан, кучли жамоатчилик назоратини, таълим жараёнининг барча жабҳаларида самарали ва адолатли мезонларни жорий этиш вақти келди.
Юртимиз ва ёшларимиз келажагига дахлдор касб эгалари сифатида коррупция иллатига муросасиз муносабатда бўлиш, унинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот ишларини кучайтириш ва пировардида жамиятимизда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни қарор топтириш асосий бурчимиз бўлиб қолаверади.
Алишер САМАДОВ, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали директори:
Қўлида китоб ушлаб, тунни тонгларга улаётган ёш дўстим!
- Ҳаётингизни нопок ўй ва ҳаракатлар билан бошламанг, катта-катта ваъдалар бераётган ваъдабозларнинг гапларига учманг! Қабул ва келажакда таълим жараёнида фақат ва фақат ўз кучингизга, билим ва салоҳиятингизга ишонинг.
Минг афсуски, олий таълим тизимида коррупцион хатти-ҳаракатлар батамом бартараф этилмаганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Нопоклик аралашган ҳар қандай ишнинг файзи, баракаси бўлмайди, алалоқибат жазо билан тугашини ҳар биримиз яхши биламиз. Ҳаётингизни қинғир ишлар билан эмас, маърифат ва комиллик билан безанг.
Шамсиддин УСМОНОВ, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали директори:
Ҳурматли ота-она, сиздан ушбу жараёнлар учун таъмагирлик йўли билан пул ундирмоқчи бўлган шахслардан эҳтиёт бўлинг. Хусусан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда ишчи-ходимлари бугунги кунда тўлиқ таътилга чиқарилган бўлиб, институт ҳудудига киритилмайди ва имтиҳон жараёнларига қатнашмайди.
Кириш имтиҳонини оладиган комиссия таркиби вазирлик томонидан белгиланган ҳамда бу таркиб имтиҳон кунигача сир сақланади. Институт ҳудуди тўлиқ видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Бинонинг ички қисми: йўлаклар, имтиҳон бўлиб ўтадиган хоналар иккитадан кузатув камералари орқали кузатилади ва бўлаётган жараёнлар тўлиқ ёзиб олинади.
Унутманг, сизнинг фарзандингиз ўзи қизиққан соҳада чуқур билимга эга бўлиб, жамиятда ўз ўрнини эгаллаши учун, унинг ҳаётини аввал бошдан шаффофлик асосида барпо этиш зарур.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОТМ_янгиликлари
Янгиликлар 24 | Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида онлайн учрашув ташкил қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Янгиликлар 24 | Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида онлайн учрашув ташкил қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратураси: биринчи йил сарҳисоби ва ривожланиш истиқболлари
https://proacademy.uz/uz/posts/0481
—
Магистратура Академии Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан: итоги первого года и перспективы развития
https://proacademy.uz/ru/posts/0481

#Профессионал_таълим
Янги профессионал таълим тизими – шахс, жамият ва иқтисодиёт манфаатлари интеграцияси
2020-2021-ўқув йилида профессионал таълим тизимида Республика бўйича жами 726 та таълим муассасалари, яъни, 339 та касб-ҳунар мактаблари, 211 та коллежлар ва 176 та техникумлар фаолият кўрсатади.
Ушбу уч тоифадаги профессионал таълим муассасаларида Халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган таълим дастурлари асосида оилавий бизнес, томорқа бизнеси, қурилиш, хизмат кўрсатиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик каби иқтисодиётимизда муҳим ўрин эгаллаган 200 дан ортиқ ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрланади.
1️⃣-тоифа – КАСБ-ҲУНАР МАКТАБЛАРИда таълимнинг Халқаро стандарт таснифлагичининг 3-даражасига мос келувчи икки йиллик таълим дастурлари асосида 9-синф битирувчилари бошланғич профессионал таълим олади.
Камбағалликка қарши кураш доирасида энг аввало, кам таъминланган оилалар фарзандларида тадбиркорликка, бизнесга, пировард натижада даромад олишга йўналтирувчи билим, малака ва кўникмалар шакллантирилади.
2️⃣-тоифа – КОЛЛЕЖЛАРда таълимнинг Халқаро стандарт таснифлагичининг 4-даражасига мос келувчи, касбларнинг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, икки йилгача бўлган муддатлар ўқитишга мўлжалланган таълим дастурлари асосида аниқ иш ўринларига йўналтирилган ўрта бўғин мутахассислари тайёрланади.
Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар тасарруфида фаолият кўрсатадиган ва шу соҳадаги инвестиция лойиҳаларии ҳисобига ташкил этилаётган аниқ иш ўрни учун мутахассислар тайёрлайдиган ушбу коллежларга мактабларнинг 11-синф битирувчилари қабул қилинади.
3️⃣-тоифа – ТЕХНИКУМЛАРда таълимнинг Халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос келувчи, бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган, кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида камида икки йил муддатга мўлжалланган таълим дастурлари асосида 11-синфни тугатган ёшлар ўқитилади.
Икки йиллик таҳсилдан сўнг битирувчилар олий таълим муассасасида ўқиган касби бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2182

#Ректор_минбари
Бугун ўзгармасак, эртага кеч бўлиши мумкин.
Авазжон МАРАҲИМОВ, Ўзбекситон Миллий университети ректори:
- Бу йилги қабулда абитуриентлар учун қабул квоталари қарийиб икки баробар ошди. Ўқишга хоҳиши бор ёшлар учун кенг имкониятлар очилмоқда.
Қабул жараёнидаги очиқлик, шаффофлик учун борки имкониятларимиздан фойдаланаётган бир вақтда, афсуски, коррупция ҳолатларининг учраётгани, бунда, ОТМда фаолият олиб борган шахсларнинг таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилгани ачинарли ҳолат.
Ачинарлиси, коррупция деган иллат туфайли биз анча вақтгача дипломи бор малакасиз кадрларни етиштирдик. Минглаб малакали кадрларни бой бердик. Энди бунга ҳаққимиз йўқ. Бугун ўзгармасак, эртага кеч бўлади.
Илҳом ТЎХТАСИНОВ, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори:
- Айни кунларда ОТМларга ўқишга қабул қилиш жараёнлари давом этмоқда. Бу вазиятда “Ётиб қолгунча, отиб қол” қабилида иш тутаётган айрим нафсига қул бўлган кимсалар ўзларича ғимирлаб, ҳаракатга тушиб қолишган. Бундайларга алданиб, исканжасига тушиб қолмаслигимиз керак.
Нега энди биз таълим соҳасини коррупция қўлига бериб қўйишимиз керак, нега биз ўз оиламиз ва халқимизни ҳимоя қилмаслигимиз керак? Таълим соҳасида ишлаб турган барча мутасаддилар яхши билади, коррупцияни қаерда ва қай кўринишда турганини. Бунга кечиктириб бўлмайдиган кескин чоралар кўриляпти.
Агар биз коррупцион ташқи ҳужумларга бир амаллаб чидаб берсак, бу иллат ўз-ўзидан йўқолади. Бу борада, таълим муассасасида фаолият олиб бораётган жамоага талабалар ота-оналарининг ҳам ёрдами сув ва ҳаводек зарур.
Муҳиддин ПЎЛАТОВ, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ректори:
- Шу кунларда барчанинг нигоҳи олий таълим муассасаларига қаратилган. Кимдир ўзи, кимдирнинг фарзанди ва яна кимнингдир яқини талаба бўлиш истагида олий ўқув юртларига ҳужжат топширмоқда.
Сир эмаски, айни ёз кунларида “фалончи ўқишга киргизар экан”, “фалон йўналишга танкам бор ”, “тестда ёрдам бераман” ва шу каби ваъдаларни бергувчи “уддабурон”, “чўрткесар”лар навбатдаги “ўлжа”ларининг қидирувида.
Огоҳ бўлинг! Сиз ва фарзандингиз ана шу қаллоблар қўлига тушиб қолманг. Сизни ОТМга киргизиб қўйишига ишонманг. Чунки ҳозирда барча тест жараёнлари онлайн тарзда тўғридан-тўғри намойиш этилиб, видеокузатув ёзувлари сақлаб қўйилади. Турли алдовлар ва рӯёларга алданиб қолманг!

Қабул-2020: 566 387 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди
2020 йил 8 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 566 387 нафар (жорий йилги битирувчилар 291 891 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.
▶️ Шундан, таълим шакли бўйича:
▪️ кундузги – 353 562 нафар;
▪️ сиртқи – 203 549 нафар;
▪️ кечки – 9 276 нафар.
✅ Ҳудудлар миқёсида:
1️⃣ Тошкент шаҳри – 151 321 нафар;
2️⃣ Самарқанд вилояти – 59 040 нафар;
3️⃣ Aндижон вилояти – 50 315 нафар;
4️⃣ Фарғона вилояти – 42 075 нафар;
5️⃣ Сурхондарё вилояти – 35 654 нафар;
6️⃣ Қашқадарё вилояти – 35 316 нафар;
7️⃣ Наманган вилояти – 33 156 нафар;
8️⃣Тошкент вилояти – 31 215 нафар;
9️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси – 27 423 нафар;
🔟 Жиззах вилояти – 26 312 нафар;
1️⃣1️⃣ Бухоро вилояти – 21 450 нафар;
1️⃣2️⃣ Хоразм вилояти – 19 928 афар;
1️⃣3️⃣ Сирдарё вилояти – 16 887 нафар;
1️⃣4️⃣ Навоий вилояти – 16 295 нафар.
▶️ Тиллар кесимида:
▪️ ўзбек тилида – 496 547 нафар (87.7 %)
▪️ рус тилида – 54 591 нафар (9,7 %)
▪️ қорақалпоқ тилида – 13 707 нафар (2.3 %)
▪️ бошқа тилларда – 1 542 нафар (0.3 %).
▶️ Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:
▪️ Самарқанд давлат университети – 32 961 нафар;
▪️ Aндижон давлат университети – 27 847 нафар;
▪️ Наманган давлат университети – 22 385 нафар;
▪️Тошкент давлат педагогика университети – 21 890 нафар;
▪️Қарши давлат университети – 21 873 нафар.

#Ахборот_хати
Замонавий психология ва педагогика: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар
2020 йил 20 июль, соат 15:00 “Замонавий психология ва педагогика: муаммолар, таҳлиллар ва натижалар” мавзусида халқаро миқёсида илмий рецензияланган онлайн-конференция бўлиб ўтади.
Ушбу конференция педагогика ва психология йўналишларида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифат даражасини ошириш ва амалиётга тадбиқ этилишига қаратилган.
🔻Олий аттестация комиссия раёсатининг 2020 йил 30 июндаги 281/11.2- сон қарорига мувофиқ, конференция материаллари тўпламида чоп этилган илмий мақолалар диссертациялар асосий илмий натижаларни чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатидаги хорижий журналларда чоп этилган илмий мақола сифатида қабул қилинади ва тўпламдаги барча мақолалар халқаро Google Scholar тизимида индексацияланади
🌐 Конференцияда иштирок учун ҳавола:
https://us02web.zoom.us/j/88339966449
➡️ Батафсил: https://t.iss.one/researchsupportcenter

#Соҳа_ислоҳотлари
Коррупцияга қарши курашда ОТМ юрисконсультлари фаоллиги янада оширилади
Бугун, 8 июль куни Тошкент давлат педагогика университетида Aдлия вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМлар юрисконсультлари учун "Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш ва 2020 йил ОТМларга қабул жараёнларида коррупция ва бошқа қонун бузилишларини олдини олиш" мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.
Онлайн конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юридик бошқарма бошлиғи Румия Сулейманова, маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров, Адлия вазирлиги тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўлими бош маслаҳатчиси Тимур Сафаров ҳамда қатор ОТМлар вакиллари қатнашдилар.
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров ОТМларда юридик хизматларнинг ташкил этилиши, тизимда коррупция ва қонун бузилиши ҳолатларига қарши курашда юридик хизматларнинг тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.
Конференция мобайнида ОТМларда йўлга қўйилган юридик хизмат сифатини ошириш, давом этаётган қабул жараёнларида коррупция ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. Масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.