Edu.uz
166K subscribers
19.8K photos
4.21K videos
232 files
12K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Паралимпия факультети ташкил этилади

“Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

👉 паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар ва услубчи-йўриқчилар, кўзи ожизлар, кар ва заиф эшитувчилар, ампутантлар билан ишловчи мутахассислар (сурдо, тифло-сурдо ва халқаро-сурдо таржимонлари) ҳамда бошқа кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Паралимпия факультети ташкил этилади;

🎓 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, унинг Нукус ва Фарғона филиаллари ҳамда бошқа тегишли ОТМларда “Паралимпия” кафедраси, шунингдек, “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари

«Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.

Ушбу Қарордан кўзланган асосий мақсад — таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида хорижий тилларга ўргатишни ривожлантириш, соҳага малакали педагогларни жалб қилиш ва аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган мотивациясини ошириш.

▶️ Қарорга кўра 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

🔸 таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

👉 Батафсил

🔹2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМга қабул параметрлари (квота) икки бараварга, давлат гранти эса уч бараварга оширилади.

👉
Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Қонунчилик_янгиликлари
#Талабага_енгиллик

ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди

🔰
Ҳукумат қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔘 Низомга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

ҳарбий хизматни ўташ учун;
саломатлигини тиклаш учун;
ҳомиладорлик ва туғиш учун;
болаларни парвариш қилиш учун;
оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

✔️ Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

Улашинг: 👉 https://t.iss.one/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j
#Қонунчилик_янгиликлари

ТДЮУда Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади

📜Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университетида кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

▪️ Низомга кўра Тошкент давлат юридик университетида Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади.

✔️ Ўқув йили учун таълим дастури бир ёки бир нечта модуллардан иборат бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади.

🔄 Ўқув йили давомийлиги ҳам Кенгаш томонидан белгиланади.

📂 Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқув юкламасига тенг. Ўқув юкламаси бакалавриатда – 40-50% аудитория соати, 50-60% мустақил иш соатига, магистратурада – 30-40% аудитория соати, 60-70% мустақил иш соатига бўлинади.

📊 Кредит соатлари миқдори ва ўқув юкламаси ТДЮУ сайтига жойлаштириб борилади.

🧑🏻‍🎓Талаба бир семестрда 30 кредит, ўқув йилида эса 60 кредит тўплаши лозим.

❗️Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатини сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича кредитни ўзлаштирмаган ҳисобланади.

Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.

🤦🏻‍♂️ Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов қилганидан кейин ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин.

👉 @eduuz
#Қонунчилик_янгиликлари

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда ўқиётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6260-сон, 13.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔘Фармонга кўра:

🔹“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМда таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🔹2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

🔹2021/2022 ўқув йилидан босқичма-босқич умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал ва ОТМда ахборот технологиялари дарслари Кембриж дастури асосида ўтказилади.

———
👀👉 Eduuz ни кузатишда давом этинг!
#Қонунчилик_янгиликлари | #Профессионал_таълим

Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди

🏛 Ҳукуматнинг 2021 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Тошкент тумани хизмат кўрсатиш ва сервис техникумининг Чирчиқ филиали ташкил этилди.

▶️ Қарорга кўра Филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

🔘 Филиалнинг асосий вазифалари этиб:

— ўқувчиларни танланган мутахассислик бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, пухта билим, амалий кўникма ва малакага эга бўладиган, касбий тайёргарликни таъминлайдиган давлат таълим стандартлари асосида ўқитиш;

— битирувчилар амалиётларини, уларни ишга жойлаштиришни Германиянинг “Siemens” компанияси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва бошқа хорижий ташкилотлар билан йўлга қўйиш кабилар белгиланди.

———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!
ПФ-60.pdf
11.7 MB
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди

“Самарқанд давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–188 сон, 01.04.2022 й.) қабул қилинди.

🏛 Қарор билан Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰 Университет таркибида қуйидагилар фаолият юритади:

▫️Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий-тадқиқот институти;
▫️Университетнинг кўп тармоқли клиникаси ва ихтисослашган болалар хирургик клиникаси;
▫️Микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-тадқиқот институти ва унинг клиникаси;
▫️Нейрохирургия ва нейрореабилитатсия ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази;
▫️Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий маркази.

➡️ Шунингдек, Самарқанд вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари Университетга бириктирилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

➡️ Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

🔰Шунингдек, қарорга кўра университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

🔸Нукус кончилик институти;
🔹“Навоий” илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
▪️Кармана политехника техникуми;
▫️Ғозғон политехника техникуми.

☑️ Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.

📌 Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
​​#Қонунчилик_янгиликлари

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди

🏢 Президентнинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Самарқанд ветеринария медицинаси институти Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.

🔰Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси этиб белгиланди.

➡️Шунингдек, қарорга кўра Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки фаолияти йўлга қўйилади.

📌Технопарк таркибида эса қуйидагилар ташкил этилади:

👉Ветеринария лаборатория-диагностика ва профилактика-даволаш клиникаси;
👉Сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция маркази;
👉чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонида парваришланаётган ҳайвонлар учун озуқа етиштириш, жамғариш ва тайёрлаш бўйича уларга амалий ёрдам кўрсатадиган маслаҳат маркази.

🖇Бундан ташқари, қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича “Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси” таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш белгиланди.

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube