Edu.uz
149K subscribers
20.8K photos
4.47K videos
234 files
12.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
June 10, 2020
Forwarded from Edu.uz
June 10, 2020
June 10, 2020
June 11, 2020
June 11, 2020
June 11, 2020
​​#Тайинлов

“Ипак йўли” туризм халқаро университети биринчи проректори лавозимига Элтазаров Жулибой Данабоевич тайинланди.

Ж.Элтазаров 1960 йилда туғилган. Ушбу тайинловга қадар Самарқанд давлат университети филология факултети декани вазифасида ишлаган.

Ж.Элтазаров 1999-2000 йилларда Пусан университети (Корея республикаси) Марказий Осиё тадқиқотлари кафедраси профессори сифатида ишлаган. 2003-2005 йилларда Гумбольтд номидаги Берлин университетида ўзбек, турк, рус ва уйғур тилларидан дарс берган.

2007-2014 йилларда Япония ва Туркиянинг нуфузли университетларида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Aзиз Aбдуҳакимов бир вақтнинг ўзида мазкур университет ректори ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 11, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

Битирувчиларнинг онлайн ҳимоялари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон давлат консерваторияси
“Мақом чолғу ижрочилиги” кафедраси битирувчи талабалари ҳам республикадаги бошқа ОТМ талабалари каби якуний давлат аттестациясини онлайн тарзда топширишди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев бошчилигидаги давлат аттестацияси комиссияси аъзорлари 25 нафар битирувчиларининг ижросини баҳолашди.

Талабалар дастурда белгиланган барча туркумли асарларни: мақом чолғу куйлари, халқ йўлларидан ва бастакор ижодидан намуналарни тўлиқ ижро этдилар.

Барча жараёнлар карантин талабаларига қаътий риоя қилган ҳолда ва масофадан онлайн тарзда амалга оширилди.

Талабалар ижролари ва битирув малакавий иши ҳимояси алоҳида баҳоланди. ва ДАК раиси томонидан умумий балл қўйилди. Баҳолаш 100 баллик тизимда ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 11, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
June 11, 2020
​​#Ректор_минбари

Тошкент молия институтида кредит-модуль тизимини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари

Улуғбек АЗИЗОВ, профессор, Тошкент молия институти ректори:

Кредит – таълимнинг ўлчов бирлиги бўлиб, талаба учун ўзлаштириладиган таълим дастури ҳамда у билан боғлиқ меҳнат харажатлари ҳажмини ифодалайди. Яъни, талаба маълум фанни ўзлаштириши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини бажаради ҳамда олган билим, малака ва кўникмасига асосан маълум кредитларни қўлга киритади.

Тошкент молия институтида 1 (бир) кредит таълим дастури учун меҳнат ҳақи харажатлари миқдори республикамиздаги амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи (ҳозирги кунда 679330/2 = 339665 сўм) даражасида белгиланиши режалаштирилмоқда.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2137

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 11, 2020
Ma'rifat mobil ilova.apk
26.9 MB
June 11, 2020
June 11, 2020
June 11, 2020
June 11, 2020
June 11, 2020
June 11, 2020
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат педагогика университетида “Битирувчи – 2020” онлайн тадбири ўтказилди

Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогика ва психология факультети томонидан 2019-2020 ўқув йилида университетни муваффақиятли тамомлаган битирувчи бакалавр талабаларни қутлашга бағишланган онлайн “Битирувчи – 2020” тадбири ўтказилди.

Тадбирда карантин даврида битирувчиларга давлат намунасидаги дипломларни тақдим этиш тартиби, олий таълимни давом эттириш мақсадида бўлган талабалар учун магистратура ва иккинчи олий таълим ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, онлайн тадбир давомида битирувчилар учун турли ташкилотлар томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари бўйича маълумот берилди.

Битирувчилар, ўз ўрнида тўрт йил мобайнида билим бериб келган азиз устозларнинг ҳар бир ўгити, берган билим ва таълим-тарбияси қалбларида умрбод муҳрланиб қолишини изҳор этиб, уларга ташаккур билдирдилар.

Тадбир сўнггида ўқув йили мобайнида жамоат ишлари ва турли кўрик-танловларда фаол иштирок этган бир гуруҳ талабалар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 12, 2020
​​ТДИУ базасида Туркия иқтисодиёт ва технология университети филиали ташкил этилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февраль ойида Туркия Республикасига расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва шу асосда Тошкент шаҳрида Туркия иқтисодиёт ва технология университети филиалини ташкил этиш белгилаб берилган эди.

Шу муносабат билан, жорий йил 4-7 март кунлари Ўзбекистон делегацияси Туркия иқтисодиёт ва технология университетига ташриф буюриб, мазкур олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалини очиш юзасидан ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Мазкурга келишувга кўра, Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида кадрлар тайёрлаш, олий таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, электрон ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда инглиз тилида ўқитишни йўлга қўйиш каби вазифалар белгилаб олинган эди.

Ушбу масала юзасидан ўтказилган онлайн конференцияда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда ҳар икки мамлакатнинг ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конференция давомида ТОВВ ЕТU бренди, веб-сайти, платформа ва бошқа материаллардан университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалини ривожлантириш учун фойдаланиш, қолаверса ТОВВ ЕТU дипломини бериш, талабаларнинг қабул қилиш шартлари ва муддатларини келишиш ва кутубхона фондини, шунингдек таълим соҳасидаги ўқув, илмий ва услубий қўлланмаларни шакллантиришга кўмаклашиш каби ишларни тезкор амалга оширилиш масалаларини томонлар муҳокама қилишди ва мазкур масалалар бўйича ижобий тўхтамга келинди.

Бундан ташқари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш, таълим жараёнларини тўлақонли жорий этиш ҳамда шу соҳага Туркиянинг етакчи ўқитувчи-профессорларини жалб қилишга келишиб олинди.

Маълумот учун, Туркия иқтисодиёт ва технология университети 2002 йилда Туркия савдо палаталари ва биржалари уюшмаси томонидан ташкил этилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 12, 2020
​​#Президент

Математика институти барча олимлар учун маърифат маркази бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

- Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда таълим соҳаси мутасаддилари, ректор ва математик олимлар билан мулоқот бўлди.

– Кечаги дарс бериш услуби билан математикани жадал ривожлантириб бўлмайди. Шу боис аввал амалда яхши натижа берган хорижий методика асосида таълим дастурлари яратиб, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш зарур. Методика шундай бўлиши керакки, у болаларда математикага муҳаббат уйғотсин. Бунинг учун ўқувчилар бу фан ҳаётда, ҳар бир соҳада ўзига кераклигини англаши зарур. Ёшлар имтиҳондан ўтиш учун эмас, билимли мутахассис бўлиш учун ўқиши лозим, – деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Батафсил: https://edu.uz/uz/news/view/2142

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 12, 2020
​​#Президент

Шавкат Мирзиёев: Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди

Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди.

Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.

Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

Давлатимиз раҳбари бугун мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

- Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан.

Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
June 12, 2020
June 13, 2020