Edu.uz
149K subscribers
20.8K photos
4.48K videos
234 files
12.4K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Расман

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Магистратурага ва ўқишни кўчириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан ҳужжат топширилади

Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

Магистратурага ҳужжатлар 2020 йил 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, қарор билан Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Математика таълим соҳаси бўйича магистрлар тўлиқ давлат гранти асосида таҳсил олади

2020/2021 ўқув йилидан
бошлаб:

👉 "130 000–Математика" таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади;

👉 давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4749-сон, 12.06.2020 й.).

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги
таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент

Президент Шавкат Мирзиёев куни кеча Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашувда жорий йилда олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 25 фоиздан 36 фоизга етишини маълум қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

👉 Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇
👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар контракт миқдорини ўзи мустақил белгилайди

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларига ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш миқдоридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректорлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича белгиланган тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни бир ҳафта муддатда оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида эълон қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Спорт фаолияти бакалавриат таълим йўналишида ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди

Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Расман

Келгуси ўқув йилидан фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланади. Тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди.

Президент қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

👉 олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

👉 тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим;

👉 иқтидорли талабаларни нодавлат олий таълим ташкилотларида ҳам давлат гранти асосида ўқитиш;

👉 алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартибини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга асослантирилган таклифларни киритади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Forwarded from Edu.uz
#Расман

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги
таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
#Қабул2020

Янги ўқув йилидан ЎзМУ, СамДУ ва УрДУда математик инжиниринг таълим йўналишида кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4708-сон қарори вазифалари юзасидан республика саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг техник-технологик масалалари ечимини математик усуллар ва моделлаштириш орқали ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги университетларда "Математик инжиниринг (ишлаб чиқариш соҳалари бўйича)" таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланади:

👉 Ўзбекистон Миллий университети;
👉 Самарқанд давлат университети;
👉 Урганч давлат университети.

Мазкур йўналиш битирувчиларига "муҳандис-математик" ва "математика-механика ўқитувчиси" қўш (дуал) квалификациялари берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қабул2020

Янгиликлар 24 | 2020-2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг
олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг
давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"
ги ПҚ-4749-сонли қарори.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg
Bakalavr kunduzgi (@eduuz).pdf
4.8 MB
2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатининг КУНДУЗГИ таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари (тўлиқ).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg