Edu.uz
151K subscribers
20.6K photos
4.43K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
​​#ОТМ_янгиликлари

ҚарДУда АИФ гранти асосида Масофавий таълим маркази очилди

Қарши давлат университетида Жаҳон банкининг Академик инновациялар фонди грант лойиҳаси доирасида Масофавий таълим маркази иш бошлади.

Ушбу марказнинг асосий вазифаси талабалар билимини ошириш учун on-line ўқитиш технологиясидан кенг фойдаланишдан иборат. Бунда масофадан туриб бошқа ОТМ профессор-ўқитувчилари томонидан видео-маъруза ёки on-line шаклдаги машғулотлар олиб борилади.

Шунингдек, бошқа ОТМлар билан видеоконференция шаклида алоқа ўрнатиш, турли хилдаги “вебинар”лар ташкил қилишдан иборат.

Масофавий таълим маркази томонидан ҳозирги таътил даврида университет талабалари учун фойдали ўқув материаллари тайёрланмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

ТТА Фарғона филиали талабалари COVID-19 профилактикаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришмоқда

Ҳозирги кунда дунёда долзарб бўлган COVID-19 коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича юртимиздаги тиббиёт олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали директори Г.Султанов бошчилигида 28 нафар профессо-ўқитувчилар ҳамда талабалар вилоятнинг аҳоли гавжум, жамоат жойлар ва маҳаллаларда юқумли касалликлар бўйича профилактик тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Ўтказилаётган профилактика ишларида малакалали мутахассислар томонидан аҳолига коронавирус профилактикаси бўйича тарқатма материаллар ҳамда зарур тавсиялар берилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Teledars

"UzReport"
телеканали билан ҳамкорликда академик лицей ва юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Teledars” дастури.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#Teledarslar

Академик лицей ўқувчилари учун теледарслар бошланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан карантин туфайли эълон қилинган таътил мобайнида ўқувчилар ва талабаларга масофадан билим олиш имкониятини йўлга қўйиш мақсадида барча ресурслар ишга солинмоқда.

Навбатдаги лойиҳа "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда ташкил этилиб, “Teledars” кўрсатуви ўқувчиларга уйдан чиқмасдан сифатли таълим олиш имконини беради.

“Teledars” дастурида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “International house-Ташкент” академик лицейининг халқаро тажрибага эга бўлган малакали ўқитувчилари илғор технологиялар асосида республикамизнинг барча ўқувчи-ёшлари учун онлайн видеодарслар тақдим этишади.

“Teledars” дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни:
👉 10:15да география;
👉 11:15да математика;
👉 12:15да физика фанларидан тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Шунингдек, дастурни "UzReport" телеканалнинг facebook саҳифаси ва youtube канали орқали бевосита онлайн эфирда кузатиб бориш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг facebook саҳифаси ва youtube каналида танишиш мумкин.

Ҳозирда вазирлик ЎзМТРК ва ЎзЭОАВМА тизимидаги телеканаллар орқали талабалар ва ўқувчиларга видеодарсларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

Шу ўринда, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни сўраб қоламиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус канал ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

@eduuz_online каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFcgIZJY18m0STmt0A
​​#ОТМ_янгиликлари

АндДУда талабаларни масофадан туриб ўқитиш чоралари кўрилмоқда

Андижон давлат университети талабаларининг таътил вақтида таълимдан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида университетда ўтиладиган фанлар бўйича онлайн ресурслар базасини шакллантирмоқда.

Мазкур жараёнлар асосан тўртта йўналишда амалга оширилиши кўзда тутилган. Хусусан, университет кафедраларида ўтиладиган фанларнинг 3500 дан ортиқ асосий ўқув адабиётлари электрон шаклга келтирилиб, www.kutubxona.adu.uz сайтига жойлаштирилмоқда.

Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида йўналишлар кесимида адабиётлар жамланиб, уларни QR код ёрдамида кўчириб олиш имконияти яратилди. Бундан ташқари, ўқитувчилар томонидан видеодарслар тайёрланиб, университетнинг Youtube.com даги каналига жойлаб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят телевидениясида тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ТВ дарслар ўтказилиши бўйича ҳам ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда, телеграм ижтимоий тармоғида махсус “АДУ масофавий таълим” канали очилиб унга, тўпланган барча материаллар жойлаб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олишини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Шунингдек, "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ва юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Иномжон Мажидов Хоразм вилоятидаги ОТМларда коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича кўрилаётган чораларни бориб кўрди

Бугун, 20 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Хоразм вилоятидаги олий таълим муассасаларига ташриф буюриб, Талабалар турар жойларида яшаётган хорижлик талабаларнинг ҳаёти ва улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Вазир Урганч давлат университети талабалар турар жойига ташрифи давомида бу ерда короновирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, хусусан, дезинфекция ишлари, тиббиёт пунктлари фаолияти, умумий фойдаланиш хоналари, ошхоналар, кутубхоналар, озиқ-овқат ва сут маҳсулотлари савдо шахобчалари иш фаолияти, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича яратилган шароитлар билан танишди.

Иномжон Мажидов талабалар турар жойида яшовчи хорижилик талабалар билан учрашиб, короновирус инфекциясидан сақланиш қоидалари хусусида суҳбат қилди, талабаларнинг таклиф ва истаклари билан қизиқди.

Шу куни Урганч давлат университетида Хоразм вилоятидаги ОТМлар раҳбар-ходимлари билан ўтказилган учрашувда вазир короновирус инфекциясининг тарқалишидан ҳимояланиш чораларини кучайтириш, карантин вақтида талабалар турар жойларида яшаб турган хорижлик талабаларни кунлик озиқ-овқат, гигиена воситалари ҳамда зарур бўладиган дастлабки дори-дармон, шунингдек, маиший эҳтиёжлари учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Вазир, шунингдек, талабалар турар жойларини тиббиёт хонаси ва гигиена воситалари билан таъминлаб, у ерда навбатчи шифокор ва ички ишлар ходими фаолиятини йўлга қўйиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Байрам_табриги

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда вазир ўринбосари коронавирус инфекцияси профилактикаси муносабати билан олий таълим муассасаларида таътил берилиши сабабли фуқаролар томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтарди.

Брифинг "UzReport" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Олий таълим муассасаларидаги тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар карантин муносабати билан контракт пулини тўлашга улгурмаган бўлса, уларга муддат узайтириладими?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- 2019/2020 ўқув йилида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга жорий ўқув йилининг биринчи ярми учун контракт пулини 2020 йил 20 мартга қадар тўлашга рухсат берилган эди. Яъни ушбу муддатга қадар контракт тўлаган абитуриент талабаликка қабул қилинади, акс ҳолда талаба бўла олмайди.

Ўзи шундоқ ҳам бу муддат истисно тариқасида 2019 йил сентябрь ойидан бери мунтазам равишда дарсларга қатнаб турган, айрим сабабларга кўра контракт пулини 2019 йил 31 декабргача тўлай олмаган абитуриентлар учун имконият сифатида берилган эди. Ҳозиргача 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади.

Агар 1 курслардан шундай мурожаат бўлган тақдирда, ушбу масала Давлат қабул комиссияси томонидан ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Талабаликка қабул қилиниб, биринчи семестрни якунлаган 1-босқич ҳамда бошқа барча босқичлардаги талабаларнинг контракт пулини тўлаш муддатлари олий таълим муассасасининг ректори рухсати асосида амалга оширилади.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сонли Қарорига мувофиқ, олий таълим муассасалари ректорларига тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатларини узайтириш ваколати берилган.

Карантин тугаганидан кейин олий таълим муассасалари раҳбарларига тавсия қиламиз улар контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ўзларининг қарорларини қабул қиладилар.

Контракт масаласида муаммо бўлмайди. Ҳар йили ҳам турли сабабларга ўз вақтида тўлай олмаганларга шароит яратиб берилган. Бу йилги ҳолатда қачон ва қандай тартибда тўлов давом эттирилиши мумкинлиги юзасидан навбатдан ташқари таътил тамомланганидан сўнг албатта хабар берамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Укам Европадаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олиш учун грант ютиб олган, ҳужжатларини тайёрлаб апрель ойининг бошларида кетиши керак, лекин ҳозирги коронавирус карантини сабаб таълим олиш учун Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятлари борми?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Бу ва шу каби саволларга бир хил жавоб айтиш мумкин. Аввало, бироз сабр қилиш керак. Чунки биз ўша вақт – апрель ойининг биринчи ўн кунлигига қадар авиақатновлар бошлаш ёки бошламаслигини билмаймиз.

Бу ҳолда фуқаро ўша ўзи ўқимоқчи бўлган таълим муассасаси билан Интернет алоқаси орқали боғланиб, вазиятни аниқлаши керак. Асосан улар бу масалада аниқ, тўғри ва асосли жавоб бера олади. Балки улар ўқиш муддатини кейинроққа кўчириши мумкин. Чунки Европанинг деярли барча давлатларида карантин ва айримларида ҳатто фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Аммо ҳозирда Ўзбекистондан чиқиб кетиш имкониятингиз мавжуд эмаслигини ҳам маълум қиламиз. Чунки йўловчи ташийдиган барча халқаро авиақатновлар тўлиқ тўхтатилган.

Қолаверса, бу масала фақат Ўзбекистон билан боғлиқ иш эмас. Бу ҳозир глобал даражадаги масала бўлиб турибди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўз юртларига чиқиб кета оладиларми?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Хорижлик талабалар ва фуқаролар ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари учун ҳеч қандай таъқиқ ва тўсиқ мавжуд эмас. Ўрнатилган тартибда ўзларининг юртларига чиқиб кетишлари мумкин.

Муаммо шундаки, жуда кўплаб мамлакатлар ҳатто ўзларининг фуқароларини ҳам мамлакат ичкарисига қабул қилишга ўзларининг талаблари мавжуд.

Мақсад оддий: фуқаролар коронавирус инфекциясининг давлатлараро ташувчисига айланиб қолишларининг олдини олишдан иборат, холос.

Хорижлик талабалар ўз юртига жўнаб кетгунга қадар ётоқхонада қолса бўладими, чиқариб юборилмайдими?

- Ўзининг доимий яшаш жойига чиқиб кетиш имкониятига эга бўлмаган хорижлик талабалар учун олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги талабалар турар жойларидан жой ажратилган. Уларга зарур бўладиган барча шароитлар яратиб берилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Германияга грант ютиб олганман, у ерга диплом нусхасини июль ойининг охиригача топшириш керак. Агар топширмаса грант куйиб кетади. Карантин туфайли қолдирилган дарслар кейинчалик диплом ҳимояси ва диплом олиш вақтларига таъсир қиладими?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Маълумки, ҳозирда барча талабалар таътилда. Шундай бўлса ҳам дарсларни он-лайн маърузалар ва мустақил таълимга мўлжалланган электрон ресурслар асосида ўзлаштириш имкониятини яратганмиз.

Қолдирилган дарсларни ўзлаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилади, диплом ишини ҳимоя қилиш учун ҳам ташкилий чоралар белгиланади.

Гарчи муддатлар узайтирилса, шуни ҳам айтиш керакки, нафақат Германия, балки бошқа давлатлардаги таълим муассасалари ҳам ушбу ҳолатни инобатга олишга қаратилган қарорлар қабул қилади деб ўйлаймиз.

Коронавирус туфайли қолдирилган дарслар ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нима бўлади?

- Биринчидан, шуни айтиш керакки, дарслар ҳаммаси ҳам қолдирилаётгани йўқ. Биз олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув дастурларимиздаги мавзуларни онлайн ўтказиб бориш тизимини йўлга қўйдик.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида ҳам @eduuz_online лойиҳасини йўлга қўйди.

Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

Менинг юртим (MY5) телеканалида ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар соат 10-30 дан 12-00 га қадар олий таълим муассасалари талабалари учун Психология ва инглиз тили фанларидан маъруза машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.

Маълумки, олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари одатда август ойида ўтказилади. Ўша вақтга келиб вазият барқарорлашади деган умиддамиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Карантин даврида магистратура ва бакалавриат босқичи талабаларига стипендия тўланадими?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Талабалар учун тўлаб бериладиган стипендиялар аввалги ҳолатида давом этаверади. Фақат тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин. Яъни кимдир ҳозиргача стипендиясини нақд пул кўринишида олиб келган бўлса, таътилда эканини инобатга олиб, уларнинг розилиги асосида пластик картасига тўлақонли тушириб берилади.

Стипендия тўлашда ҳаммага бир хил қаралади: бакалаврлар, магистратура, таянч докторантура ва докторантура босқичларида ўқиётганларнинг барчаси белгиланган тартибда стипендияларини олишда давом этадилар. Яъни стипендияли ва стипендиясиз контракт асосида ўқиётганига қаралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

ОТМ ўқитувчиларининг барчаси меҳнат таътилига чиқишлари мумкинми? Карантин даврида уларга ҳақ тўланадими?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- 23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчи ва ходимларининг аксарият қисми белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилади, қолган ходимларнинг фаолияти максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Талабаларга ўқиш қачон бошланади? Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзда таътил берилмайдими?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Талабаларга ўқиш бугунги кундаги коронавирус инфекцияси хавфи пасайиб, дарс ўтиш ва жамовий тадбирларни ўтказишга доир хавф-хатарлар бартараф этилганидан кейин бошланади. Бу жараён албатта оммавий ахборот воситалари орқали тегишли вазирлик ва идоралар томонидан эълон қилинади.

Карантин сабаб ёздаги таътил муддати қисқариши табиий, унинг муддати карантин сабабли берилган таътилнинг қанчалик давом этишига боғлиқ.

Ҳозир навбатдан ташқари таътил неча кунга чўзилишидан қатъий назар, биз талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришларига имконият яратиб бераяпмиз.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Сиртқи таълимдагилар, қайта тайёрлаш ва малака оширишдагиларга ҳам таътил бериладими? Апрель ойида бизда дарслар бошланиши керак эди?

У.Бегимқулов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари:

- Таътил барчага тегишли. Нафақат кундузги ёки сиртқи таълимдаги, балки қайта тайёрлаш ва малака оширишда ўқиётган ва ўқиши лозим бўлганларга ҳам тегишли.

Апрель ойида карантиннинг давом этиш ёки этмаслиги ҳозирча бизга номаълум. Шунинг учун апрелга қадар вазиятга қараб яна қўшимча хабар бериб борилади.

Шу билан бирга, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида масофавий таълим тўлиқ жорий этилган, сиртқи таълим учун ҳам етарли электрон ресурслар мавжуд.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Channel name was changed to «Edu.uz rasmiy kanali | Uyda qoling!»