Edu.uz
151K subscribers
20.6K photos
4.43K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирокида брифинг ўтказилиб, унда коронавирус инфекцияси профилактикаси муносабати билан ОТМларда таътил берилиши сабабли фуқаролар томонидан берилаётган саволларга жавоб қайтарилди.

Брифингда қуйидаги ва бошқа саволларга ойдинлик киритилди:

👉 Контракт пулини тўлашга улгурмаган талабаларга қўшимча муддат бериладими?

👉 Карантин даврида талабаларга стипендия тўланадими?

👉 ОТМ ўқитувчиларининг барчаси меҳнат таътилига чиқишлари мумкинми? Карантин даврида уларга ҳақ тўланадими?

👉 Талабаларга ўқиш қачон бошланади? Карантин туфайли берилган таътил сабаб ёзги таътил муддати қисқарадими?

👉 Хорижий давлатлар ОТМларида ўқиш учун грант ютиб олганларга кетишга рухсат бериладими?

👉 Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўз юртларига чиқиб кета оладиларми?

💾 Видео ҳажми 64.5 МБ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инглиз тили ва психология йўналишлари бўйича масофавий таълим

Бугундан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Менинг Юртим" телеканали ҳамкорлигида янги лойиҳа бошланади.

“Менинг юртим” телеканалида душанбадан жумагача соат 10:30 дан 12:00 гача инглиз тили ва психология йўналишида теледарслар эфирга узатилади.

📌 Қўшимча маълумотлар учун:
👉 https://t.iss.one/tvauditoriya
👉 https://www.instagram.com/tvauditoriya
👉 https://www.facebook.com/tvauditoriya
👉 https://www.mover.uz/channel/tvauditoriya

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар вазирлик томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилди.

Шунингдек, "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус видеопортал ишга туширилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида TAS-IX тамоғида https://tube.edu.uz видеопортали ишга туширилди.

Мазкур видеопорталга мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеодарслар мунтазам жойлаштириб борилади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар вазирлик томонидан таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида видеодарслардан иборат махсус @eduuz_online канали ишга туширилди.

Шунингдек, "UzReport" телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда академик лицей ўқувчилари учун “Teledars” кўрсатуви эфирга узатилмоқда.

Қолаверса, 23 мартдан вазирлик ва "Менинг Юртим" телеканали ҳамкорлигида инглиз тили ва психологиядан теледарслар бошланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​Онлайн ҳамкорлик: Ўзбекистонда япон университети филиалини очиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди

Бугун, 24 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида япониялик ҳамкорлар билан видеомулоқот ташкил этилди.

Унда вазир ўринбосари У.Бегимқулов раҳбарлигида вазирлик мутахассислари Япониянинг Digital Knowledge Co. Ltd компанияси Президенти жаноб Хага Хироаки бошчлигидаги делегация билан онлайн музокаралар олиб боришди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган музокараларда 2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети базасида Япония рақамли университети филиалини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Хусусан, юртимизда Япония рақамли университетини ташкил этишнинг шартлари, амалга ошириш механизмлари ва истиқболдаги режалар кўриб чиқилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Таянч докторантлар учун грантлар

Таянч докторантура таҳсил олувчилар учун All Data AI, булутли инфратузилма, махфий ҳисоблаш, ўйин интеллекти, тиббий таҳлил, биологик ҳисоблаш мавзулари бўйича тадқиқот олиб бориш учун мукофот эълон қилинди.

Мукофот миқдори – 15,000 АҚШ доллари.
Онлайн ариза топшириш муддати – 2020 йил 1 апрель .

Батафсил маълумот учун - @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг БАЁНОТИ

Ижтимоий тармоқларда таътил эълон қилиниши ортидан контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатилаётганлиги ҳамда талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.

2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинди.

Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган ТАЛАБАларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон Қарори.

Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган “сўнгги муддат – 20 март” талабаларга эмас, балки 2019/2020 ўқув йилида бакалавриат ва магистратуранинг биринчи курсига тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган АБИТУРИЕНТЛАРга тааллуқли (ОТМда ўқув машғулотларига қатнаган, тўлов-контрактни 1-семестр учун тўламаганлар ҳам – абитуриент мақомида ҳисобланади).

Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 февралдаги 13-сон баёни билан белгиланган бўлиб, ҳозиргача вазирликка 20 мартга қадар тўлай олмаганлик ва муддатни узайтириш ҳақида мурожаат келиб тушмади.

Карантин даврида талабаларга БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА СТИПЕНДИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши, нақд пул кўринишида олаётганларга стипендия пули талабанинг пластик картасига тушириб берилади.

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида талабаларга жорий йил март ойи учун стипендиялар тўлаб берилган. Шу билан бирга тўлов-контракт пулини тўламаганлиги, академик қарздорлиги, тегишли буйруқ расмийлаштирилмаганлиги ёки банк пластик картаси берилмаганлиги учун стипендия тўлашда кечикишларга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Аксарият ҳолларда талабалар томонидан тўлов-шартнома шартларининг кеч бажарилгани стипендия тайинлаш ва банк пластик караталарини очишнинг кечикишига асосий сабаб бўлган.

Ҳозирда вазирлик томонидан республика миқёсида стипендия тўланмаган талабалар ҳақида маълумот умумлаштирилмоқда. Уларга:

👉 нақд пул кўринишида тўланмай қолган стипендиялар талабанинг доимий яшаш жойига почта орқали юборилади ёки туманлардаги банк филиаллари орқали рўйхат асосида тарқатилади;

👉 банк пластик карталари орқали тўланади, пластик карталар очилмаган талабаларга янги карталар очилиб, банк муассасасининг ҳудудий бўлими орқали етказилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шуни расман маълум қиладики, олий таълим муассасаларида карантин даврида тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаганлар ТАЛАБАЛАР сафидан чиқарилмайди!

Шунингдек, барча талабаларга таълим шакли ва ўзлари танлаган тўлов туридан келиб чиқиб, белгиланган тартибда стипендиялар тўлиқ тўлаб борилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муaссaсaлaри фaолиятини мувофиқлaштириш бош бошқaрмaси бошлиғи Абдували Холиқов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Мен Тожикистонда ўқийман, ўқишимни кўчиришга ҳужжатларимни топширганман. Самарқанд давлат тиббиёт институтига тавсия этилдим. Бугунги кунда Тожикистондаги олий таълим муассасаси томонидан хужжатларимни бермаслик ҳолати мавжуд. Бундай ҳолатда менга Элчихона ёрдам бера олмади. Визамнинг муддати яқин кунларда тугайди. Мен каби ўзбекистонлик бошқа талабаларда ҳам шундай муаммолар бор. Олий таълим вазирлиги томонидан амалий ёрдам берилишини сўрайман.

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Қўшни давлатлардан республикамиз олий таълим муассасаларига ўқишларини кўчириш истагида бўлган 50 мингдан ортиқ фуқароларимиздан аризалар қабул қилинган.

Қўшни давлатларнинг таълим вазирликларига жорий йилнинг 10 мартида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хат билан республикамиз фуқароларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Тиббиёт институт талабалари 16 мартдан амалиёт ўтиши керак эди, аммо таътил сабабли қолдирилди. Агар таътил давом этса, талабалар ҳам жалб этилиши мумкинми?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Талабалар бундай тадбирларга жалб этилмайди. Зарурат бўлганда ҳам магистратура талабалари жалб этилиши мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Магистратура битирувчилари стажировкага чиқарилган. Битирувчиларнинг стажировкаси ва магистрлик диссертацияси ҳимоялари қандай тартибда амалга оширилади?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Олий таълим муассасалари битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланганлигини инобатга олиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (он-лайн тест синовлари) ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, магистратура битирувчи курс талабаларига вазиятга қараб июль ойида дипломларини бериш амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#Онлайн

Олий ўқув юртимиз аттестациядан ўтиш керак эди. Аттестация қолдириладими?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқaрмa бошлиғи:

- Олий таълим муассасаларининг режали аттестациядан ўтишлари карантинни тугашига қараб кечиктирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Edu.uz pinned «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг БАЁНОТИ Ижтимоий тармоқларда таътил эълон қилиниши ортидан контракт пулини тўламаган талабалар ўқишдан четлатилаётганлиги ҳамда талабаларга стипендия берилмаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.…»
#ОТМ_янгиликлари

ҚарМИИ жамоаси ҳам хайрия акциясига қўшилди

Коронавирус пандемиясига қарши курашиш, инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш йўлида Ҳукумат томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда.

Эътиборлиси, неча минг йиллардан буён қийин кунларда елкама елка туриб, бир-бирини қўллаб-қувватлаган халқимиз бугун яна бир синов олдида жипслашмоқда.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти жамоаси ҳам коронавирусга қарши давлат ва жамоат ташкилотларини эзгу мақсад йўлида бирлаштирган хайрия акциясига қўшилди.

Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари ихтиёрий равишда ўзларининг бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
UZTELECOM bepul foydalanish mumkin bo‘lgan ta’lim manbalari ro‘yхatini boyitdi.

Kompaniya o‘z abonentlari uchun O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining quyida keltirilgan resurslaridan bepul foydalanish imkoniyatini taqdim etadi:

🔹O‘quv fanlari bo‘yicha videodarslarhttps://tube.edu.uz;

🔹O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta‘lim vazirligining elektron ta‘lim platformalarihttps://dist.edu.uz va https://mt.edu.uz;

🔹Bosh ilmiy-metodik markazi veb-portalining manbalari: Oliy va o‘rta maxsus ta‘lim muassasalarida faoliyat ko‘rsatayotgan pedagoglarning elektron portfolio tizimi (https://pf.bimm.uz), elektron kutubxonasi (https://lib.bimm.uz) va monitoring elektron tizimi (https://mt.bimm.uz).

@eduuz_online каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFcgIZJY18m0STmt0A
​​#ОТМ_янгиликлари

АндМИ талабалари 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар

Андижон машинасозлик институти
кўнгилли талаба-қизлари ва ходимлари карантин пайтида хайрли ишга қўл урдилар.

Институтнинг 1-сон талабалар турар жойида фаолияти йўлга қўйилган тикув тўгараги бугун даромад топиш учун эмас, балки хайрли иш учун ишламоқда.

Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўгарак аъзолари томонидан ниқоблар тикилиб, карантин ҳудудларидаги эҳтиёжманд фуқароларга бепул етказиб берилди.

Талабалар уч кун мобайнида 1000 дона ниқоб тикиб, оз бўлса-да, инсонлар саломатлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#ОТМ_янгиликлари

Тошкент давлат техника университетида масофавий таълим дастурлари шакллантирилмоқда

Олий таълим муассасаларида навбатдан ташқари таътил давомида талабаларга билим олишлари учун масофавий таълим дастурлари яратилмоқда.

Тошкент давлат техника университетда 57 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 923 та фан, 71 та магистратура мутахассисликлари бўйича жами 324 та фан мавжуд бўлиб, фанлардан талабаларга масофавий ва мустақил таълим олиш орқали ўқув дастурларини ўзлаштиришлари учун шароит яратилмоқда.

Университет сайтида MOODLE тизими жорий қилинган бўлиб, профессор-ўқитувчилар томонидан барча фанлар бўйича тегишли ўқув материаллари ушбу тизимга киритилмоқда ва талабалар фойдаланишлари учун шароит яратилмоқда. Профессор-ўқитувчилар томонидан фан доирасида тегишли мавзулар бўйича видеодарслар тайёрланиб, тизимга жойлаштирилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар талабалар билан турли масофавий кўринишларда, жумладан MOODLE тизими, телеграмм каналлари ва бошқа тизимлар орқали мулоқотга киришиб, тегишли мавзулар бўйича талабаларга on-line тарзда маслаҳатлар бериб бормоқдалар.

Ушбу тизим орқали 2019/2020 ўқув йилининг баҳорги семестридаги фанлар бўйича ўзлаштирилиши керак бўлган мавзулар юзасидан талабаларга тегишли билим ва кўникмалар берилиши ҳамда якунида on-line тарзда талабаларнинг фан доирасида баҳоланиши режалаштирилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
#ОТМ_янгиликлари

Чирчиқ ДПИ ректори талабаларига мурожаат билан чиқди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори Ғофуржон Муҳамедов институт талабаларига мурожаат қилиб, уларни бутун дунё аҳлини ташвишга солган коронавирус инфекциясининг оқибатидан огоҳ бўлишга, шу билан бирга ваҳимага тушмасликка чақирди.

- Вазият давлатимизнинг тўлиқ назоратида эканлигини унутманг! Турли ижтимоий тармоқлардаги коронавирус – СOVID-19 инфекциясининг хавфи ва таъсирига доир ваҳимали хабар ва ёлғон маълумотларга ишониш ўринсиз эканлигини, хавотирга тушиш учун асос йўқлигини, барчамиз коронавируснинг олдини олиш, унга қарши курашиш орқали халқимизни ҳимоя қилишда Ўзбекистон давлатининг назорати мустаҳкамлигини ҳис қилишимиз зарур.

Шундагина бу касалликка қарши тура оламиз. Акс ҳолда бошимизга тушган бундай синовли вазиятда ёлғон маълумотларга ишониш, сохта кўрсатмаларга эргашиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини онгли тарзда тушунишимиз зарур
, дея қайд этилади ректор мурожаатида.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинган.

Ҳозирда вазирлик томонидан талабаларнинг уйдан туриб, билим олишлари учун қатор имкониятлар яратилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Иқтидорли хотин-қизларга Швейцарияда магистратурада таҳсил олиш учун грант эълон қилинди

Швейцарияда жойлашган IMD бизнес олийгоҳи ривожланаётган мамлакатларнинг иқтидорли талабаларини хотин-қизларга мўлжалланган грант дастури (Stewart Hamilton Scholarship for Women)да иштирок этишга таклиф этмоқда.

Ушбу грант дастури олийгоҳнинг 2020/21-ўқув йилда бошланадиган бизнесни бошқариш йўналишидаги (МБA) бир йиллик магистратура курсларига қабул қилинган/қилинадиган иқтидорли қизларга мўлжалланган.

Грантни ютиб олган талабага МБA курси (1 йиллик) учун 50 000 Швейцария франки (тахминан 50 890 AҚШ доллари) миқдорида стипендия ажратилади.

Батафсил: @uzbbenelux

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
​​#Professor_minbari

Коронавирус пандемиясидан кучли бўлиб чиқиш мумкинми?

Қудратулла ОМОНОВ,
Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори, филология фанлари доктори:

Таниқли экспертлар таҳлилларига кўра, коронавирус пандемиясидан сўнг дунё тартиботи ўзгаради. Ривожланиш тенденциялари қайта кўриб чиқилади. Тўғрироғи, коронавирусдан кейинги янгича дунё бошланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилларига қараганда, Жанубий Корея, Хитой, Тайван, Сингапур сингари шарқ мамлакатлари коронавирусга қарши энг самарали курашаётган мамлакатлар сирасига киради.

Бу ўринда ушбу мамлакатлардаги тиббиётнинг ривожланганлиги аҳамиятини пасайтирмаган ҳолда вирусга қарши курашда, энг асосийси, аҳолининг менталитети муҳим роль ўйнаганлигини, яъни қонунлар (таъқиқлар)га итоаткорлик, ўзаро тушуниш, ўзаро ҳурмат катта натижа берганлигини эътироф этиш керак.

Ҳозирги тарихий шароитда эл-улус миллат ўлароқ бирлашадиган, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қиладиган вақт келди. Бундай кезларда маърифатли миллат фожеадан, инқироздан кучли, бақувват бўлиб чиқади. Ана шундай эллар қаторида ўзбекнинг ҳам бўлиши сизу бизга боғлиқ.

Бугуннинг ёшларига ҳозирги воқелик билан боғлиқ қулоққа олиши керак бўладиган бир гапимиз бор: Агар келажакда – сочу соқолингиз оқариб, бобо бўлганингизда набирангиз “Бобожон, мен Марсдан сизга ёқадиган дўппи келтирдим” дейишини истасангиз, бугун уйда қолинг, тинмай ўқинг, уқинг, ўзлаштиринг!

Батафсил:
https://edu.uz/uz/news/view/2020

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАТУ талабалари камералар ёрдамида ниқобсиз фуқароларни аниқловчи дастур яратишди

Талабалар томонидан яратилган ушбу дастур карантин пайтида қоидабузарларни аниқлаш ва эпидемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

Дастур ёрдамида йўлларда ўрнатилган кузатув камералари орқали шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз ҳайдовчи ва йўловчиларни аниқлаш мумкин.

Ўзбекистон ҳукумати махсус комиссияси ўрнатган тартибга биноан 2020 йил 27 мартдан бошлаб фуқаролар жамоат жойида шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз бўлса, маъмурий жавобгарликка тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробаригача миқдорда – 1 млн 115 минг сўм жарима белгиланиши мумкин.

Мазкур тартиб автомобиль бошқарувидаги ҳайдовчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Талабалар ўзлари яратган дастурни фойдаланиш учун бепул тақдим этиш билан коранавирус инфекцияси профилактикасига ҳисса қўшиш ниятида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg