Edu.uz
151K subscribers
20.6K photos
4.43K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Талабага_эслатма

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган ҳамда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга ўқув йилининг 1-ярми учун тўлов ҳақини ўтказишнинг сўнгги муддати:

15 октябрь – базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун;

1 ноябрь – табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун.

Мазкур муддат Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 17 сентябрдаги 7-сонли баёни билан тасдиқланган.

❗️Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган 2- ва ундан юқори курс талабалари учун ўқитиш ҳақини тўлашнинг белгиланган муддатларини узайтириш олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) ваколатида.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Талабага_эслатма

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида бизнес-инкубатор иш бошлайди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида “Young Entrepreneurs Generator” (“YE Generator”) номли бизнес-инкубатор фаолиятини бошламоқда.

Янги лойиҳа университет талабаларига ўз бизнесларини яратиш, йўлга қўйиш ва ривожлантиришда кўмаклашади.

2020 йил 15 февраль куни соат 14:00да
“YE Generator” бизнес-инкубаторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, йирик тадбиркорлар ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.

Тадбирда ўз инновацион ғоя ёки лойиҳасига эга бўлган талабалар иштирок этиши мумкин.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. ТДИУ маданият саройи.

Қўшимча маълумот учун: www.tsue.uz, [email protected], [email protected]

Телефон: +99893-395-28-85

P/S: Бизнес-инкубатор янги корхона учун қулай шароитлар яратиб берувчи ва иш бошлаш учун керакли бўлган жой, офис техникаси, бухгалтер, консультант, ҳуқуқшунос, аудитор, маркетологларнинг хизматлари билан таъминлаб берувчи ташкилотдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ