Edu.uz
153K subscribers
20.5K photos
4.42K videos
234 files
12.3K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарор билан, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон давлат хореография академияси ташкил этилди.

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаби Академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилди.

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академия ва мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади.

Рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва бошқалар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Талабаларга_грантлар

Корея Республикасида магистратурада ўқиш учун грант

Корея Республикасининг Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги 2021 ўқув йили учун Фан ва технологиялар соҳасида кадрлар тайёрлаш мутахассислигида магистратурада таҳсил олиш бўйича грант эълон қилди.

Ғолиблар икки йил давомида Корея фан ва технология университети (University of Science and Technology)да таҳсил олади.

Ўқувлар 2021 йилнинг сентябрида бошланади. Ўқиш ва яшаш билан боғлиқ барча харажатлар Корея томонидан қопланади.

Номзодлар суҳбатдан ўтадилар.

Ушбу дастурда иштирок этиш истагини билдирганлар 2020 йил 7 февралига қадар Ташқи ишлар вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Талабага_эслатма

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида бизнес-инкубатор иш бошлайди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида “Young Entrepreneurs Generator” (“YE Generator”) номли бизнес-инкубатор фаолиятини бошламоқда.

Янги лойиҳа университет талабаларига ўз бизнесларини яратиш, йўлга қўйиш ва ривожлантиришда кўмаклашади.

2020 йил 15 февраль куни соат 14:00да
“YE Generator” бизнес-инкубаторининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда вазирлик ва идоралар, хорижий ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, йирик тадбиркорлар ва бизнес соҳаси вакиллари иштирок этади.

Тадбирда ўз инновацион ғоя ёки лойиҳасига эга бўлган талабалар иштирок этиши мумкин.

Манзил: 100003, Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 49-уй. ТДИУ маданият саройи.

Қўшимча маълумот учун: www.tsue.uz, [email protected], [email protected]

Телефон: +99893-395-28-85

P/S: Бизнес-инкубатор янги корхона учун қулай шароитлар яратиб берувчи ва иш бошлаш учун керакли бўлган жой, офис техникаси, бухгалтер, консультант, ҳуқуқшунос, аудитор, маркетологларнинг хизматлари билан таъминлаб берувчи ташкилотдир.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Расман! Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

"Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. (59-сон, 31.01.2020 й)

Унга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари

👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси – 1 811 191 сўм;

👉 Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги давлат стипендиялари – 1 207 461 сўм;

👉 Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун – 513 600 сўм;

👉 Давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стипендия – 428 000 сўм;

👉 1- ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

👉 Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтмоий ҳимояга муҳтож талабаларга белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда стипендия тайинланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Талабаларга стипендиядаги тафовут тўлаб берилади

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар олий таълим муассасаларида давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга (давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) стипендиялар базавий миқдорда (400 минг сўм) тўланган.

Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳолар бўлган талабаларга стипендиялар базавий стипендия миқдоридан қўшимча 15 фоиз миқдорда тўланган.

Давлат гранти асосида таълим олаётган ва “аъло” (рейтинг кўрсаткичи –86 балл ва ундан юқори) ҳамда “яхши” (рейтинг кўрсаткичи – 71 балл ва ундан юқори) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарори асосида тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тўлаб берилади.

Талабаларга тўланадиган стипендиянинг тафовут суммаси тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Фанларни “қониқарли” ўзлаштирган давлат гранти асосида таҳсил оладиган талабаларга стипендия тайинланмайди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 59-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йил 1 февралдан бошлаб, ўқув семестри якуни бўйича фанлардан 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган (рейтинг кўрсаткичи – 71 баллдан кам) давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
ОТМларда Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси тузилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 59-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, олий таълим муассасаларида Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилиб, иқтидорли, фаол ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўшимча рағбатлантирилиб борилади.

Жумладан,

👉 ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида;

👉 Иқтидорли, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга уларга белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча 50 фоизгача миқдорда;

👉 халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолибларига базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш;

👉 олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик моддий ёрдам берилади.

Жамғарма қуйидаги манбалардан шакллантирилади:


👉 стипендия тўлови учун режалаштирилган маблағларнинг 10 фоизи миқдоридаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;

👉 тўлов-контракт бўйича тегишли молия йили учун режалаштирилган тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Қонунчилик_янгиликлари

Талабаларга стипендия тўлашнинг янги тартиби жорий қилинди

Ҳукуматнинг янги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 февралидан бошлаб, талабаларга янги тартиб асосида стипендия тайниланади. Унга кўра:

👉 давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар қатъий белгиланган 428 000 сўм миқдоридаги базавий стипендия билан таъминланади;

👉 ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичига эга (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг стипендияси базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилган ҳолда белгиланади;

👉 ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи – 86 балл ва ундан юқори) бўлган, стипендиясиз тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар стипендия базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;

👉 алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча талабалар белгиланган стипендияларга нисбатан қўшимча равишда 50 фоизгача миқдорда рағбатлантирилади;

👉 халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, шунингдек олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам берилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Ta’lim xabarlari
Каналга уланиш: 👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEj41EMluaY6ty_AYA
​​#Эълон

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Републикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилинади.

Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

👉 фуқаронинг доимий яшаш манзили (олий таълим муассасасининг сиғими ёки ҳудуддаги олий таълим муассасаларида тегишли соҳа бўйича бакалавриат таълим йўналишлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда, истисно тариқасида бошқа вилоятдаги олий таълим муассасасига тавсия этилиши мумкин);

👉 талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишининг ўқиши кўчирилаётган бакалавриат таълим йўналишига мослиги (бундай йўналиш мавжуд бўлмаган тақдирда, турдош эканлиги);

👉 хорижда талаба ўқиётган бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, уларни асосан сиртқи ва кечки таълим шаклларига тавсия этиш;

👉 талабалар ўқишини кўчиришда Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг мавжуд имкониятлари (моддий-техник база, жумладан сменалик коэффициенти, профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси ва бошқалар) инобатга олинади.

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:

👉 ариза (жойида тўлдирилади);

👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;

👉 паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Мурожаат учун телефонлар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 71-246-38-57
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 71-241-16-91.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

2020 йил 7 февраль куни соат 15:00да
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори шарҳига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Молия вазирлиги мутахассислари, олий таълим муассасаси ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Матбуот анжуманига мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Маънавият ва маърифат» маркази қошидаги «Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани»

Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, собиқ «Фудзиама» овқатланиш маскани биноси

Қўшимча маълумот учун: (71) 246-19-22, 246-11-18

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
“Йил талабаси-2019” республика танлови ғолиблари аниқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган “Йил талабаси-2019” республика танловининг ғолиблари аниқланди.

“Йил талабаси - 2019” танлови ғолиблари:

“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси”

Элмурод АСТАНАЛИЕВ, Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти

2️⃣- Қурбонали Зокиров, ТерДУ талабаси
3️⃣- Муҳаммадаюбхон Бобоев, АнДТИ талабаси

“Йилнинг энг фаол ташаббускор-тарғиботчи талабаси”

Фируз САИДАЗИМОВ, Тошкент давлат стоматология институти

2️⃣- Барно Кушбакова, ЖизПИ талабаси
3️⃣- Дилноза Маткурбонова, ТТА талабаси

“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси”

Нодира РЕЖАПОВА, Наманган муҳандислик-технология институти

2️⃣- Билолиддин Эргашев, АДУ талабаси
3️⃣- Мухриддин Ёқубов, БухМТИ талабаси

“Йилнинг энг фаол спортчи талабаси”

Сапура ҚАЙЫПНАЗАРОВА, Қорақалпоқ давлат университети

2️⃣- Жавлонбек Ҳамдамов, ТПТИ талабаси
3️⃣- Ирода Жуманова, ТДПУ талабаси

“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси”

Шохиста ГУЛБОЕВА, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

2️⃣- Муштарийбегим Қурбонова, ФарДУ талабаси
3️⃣- Шаҳзодбек Абдубанноев, МРДИ талабаси

“Йилнинг энг фаол блогер талабаси”

Шахло ХАЛИЛОВА, Бухоро давлат университети

2️⃣- Фурқатбек Нодирбеков, АДУ талабаси
3️⃣- Атабек Рахимбаев, ҚҚДУ талабаси

“Йилнинг энг намунали тадбиркор талабаси”

Дильназ АДИЛЬЧАЕВА, Қорақалпоқ давлат университети

2️⃣-Гулнисо Яндашова, НавДПИ, талабаси
3️⃣- Латофат Худойбердиева, ЖизПИ талабаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Эълон

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!

Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!!

Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.

Кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар қўйилмайди.

Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг.

Сизда турли савол ва тушунмовчиликлар юзага келса бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
👉
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Edu.uz pinned «#Эълон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОГОҲЛАНТИРАДИ !!! Қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш бўйича мурожаат қилаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!! Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва…»
​​#ОТМ_янгиликлари

Давлат статистика қўмитаси раиси талабаларга очиқ дарс соати ўтказди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси иштирокида очиқ дарс соати ўтказилди.

Унда Давлат статистика қўмитаси масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар, “Статистика” таълим йўналишида таҳсил олаётган ва соҳага қизиқувчи иқтидорли талабалар иштирок этди.

Тадбир аввалида Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов талабаларга миллий статистика соҳасида олиб борилаётган очиқлик сиёсати, статистика ахборотларининг ҳаққонийлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган фаолият ҳақида гапириб берди.

Очиқ дарс давомида Давлат статистика қўмитаси томонидан макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, таҳлил этишнинг янги методикалари, ахборот коммуникацион технологиялар ҳамда жорий йилда амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар хусусида ҳам маълумот берилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Давлат статистика қўмитаси раисига саволлар билан мурожаат қилдилар ва улар юзасидан атрофлича маълумотга эга бўлдилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​Гулистон давлат университетида Ҳудудий ишчи гуруҳ иш бошлади

Аввал хабар берганимиздек, бугундан бошлаб республиканинг барча ҳудудида қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан уларнинг ўқишини кўчириш бўйича аризалар қабул қилувчи Ишчи гуруҳлар иш бошлади.

Гулистон давлат университетида Сирдарё вилояти бўйича ўқишни кўчириш тўғрисидаги ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ манзили:

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 4-мавзе. Гулистон давлат университетининг “Ёшлар маркази” биноси.

Телефон: (+998) 67-225-03-50

Аризалар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади ва суҳбатлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, номзодлар томонидан Ҳудудий ишчи гуруҳларга зарур ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган ҳолатда тақдим этилганда, сўзсиз қабул қилинади.

Ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовлар бўлмайди.

Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларидан эҳтиёт бўлинг!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz
#Эълон

2020 йил 7 февраль куни соат 15:00да
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори шарҳига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, Молия вазирлиги мутахассислари, олий таълим муассасаси ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Матбуот анжуманига мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади.

Манзил: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Маънавият ва маърифат» маркази қошидаги «Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани»

Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, собиқ «Фудзиама» овқатланиш маскани биноси

Қўшимча маълумот учун: (71) 246-19-22, 246-11-18

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ