Edu.uz
134K subscribers
22.9K photos
4.89K videos
232 files
13K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006, 712306464

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/edu.uz/
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduu
📲https://twitter.com/eduuz
Download Telegram
#Қабул2019

31 июлда ўтказилган тест синовлари натижалари маълум қилинди

Бакалавриат таълим йўналишларида энг юқори баллар қуйидаги ОТМларда қайд этилди:

кундузги таълимда:
Навоий давлат педагогика институтининг 5110100 – Математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 179,4 балл;

сиртқи таълимда:
Андижон давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши – 133,4 балл;

кечки таълимда:
Ўзбекистон Миллий университетининг 5130200 – Амалий математика ва информатика таълим йўналиши – 131,3 балл.

Маълумот учун, абитуриентлар cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетига кириб ўзларининг, mandat.dtm.uz сайти орқали эса тестда иштирок этган барчанинг баллари билан танишишлари мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Самарқанд давлат университетида Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Самарқанд давлат университетида юртимиз тарихида илк маротаба хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим бериладиган Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.

Факультетда қуйидаги нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:

👉 Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси университетлари;
👉 Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети;
👉 Исроилнинг Холон технология институти;
👉 Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети;
👉 Германиянинг Киел университети;
👉 Франциянинг Инжинерия мактаби;
👉 Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар ва Санкт-Петербург университетлари.

Факультетда материалшунослик, саноат математикаси, мехатроника ва робототехника, географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш, муҳандислик, ахборот технологиялари, тарих, мактабгача таълим, психология каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.

Бакалавриатнинг 1- ва 2- босиқичлари ва магистратуранинг 1-босқичини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.

Абитуриентлардан ҳужжатлар Самарқанд давлат университети Физика факультети биносининг 1-қаватида қабул қилинмоқда.

Маълумот учун телефонлар: +998 97 611 34 77, +998 97 391 27 16

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат техника университетида Россия, Хитой ва Беларуснинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида 11 та таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун: 71 246-47-25

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

- Ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (асли кўрcатилади);
- Паспортдан нусха (асли кўрсатилади);
- Тиббий маълумотнома (форма 086-У шаклидаги);
- Ариза (рус тилида, қабул комиссиясида тўлдирилади);
- 6 дона 3.5х4.5 фотосурат.

Таълим тури: кундузги (тўлов-контракт асосида).

Таълим рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Телефон: (+99866) 237-43-87;
e-mail: [email protected]
Телеграм: @samgasi_websayti

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Тошкент тиббиёт академиясида Россиянинг Қозон давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурида «Даволаш иши» таълим йўналишида кадрлар тайёрланади.

Ўқишнинг дастлабки уч йили Тошкент тиббиёт академиясида, қолган уч йили Қозон давлат университетида давом этади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августигача Тошкент тиббиёт академияси («Шифокор» спорт мажмуаси)да қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун: (93) 002-56-79

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида АҚШ, Германия, Голландия ва Словакиянинг нуфузли университетлари билан ҳаморликдаги қўшма таълим дастурларида магистрлар тайёрланади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар қабул қилинади.

Батафсил: (71) 237-19-78, (90) 330-11-14

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019 #Абитуриент

Абитуриентлар диққатига!!!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4413-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қурбон ҳайитининг жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилганлиги маълум қилинади (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):
Қашқадарё вилоятида - 12 август куни;
Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида -13 август куни;
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида - 14 август куни;
Бухоро вилоятида – 15 август куни ўтказилади.

К сведению абитуриентов!

Во исполнение Постановления Президента Республики Узбекистан
«О праздновании Курбан хайита» №ПП-4413 от 2 августа 2019 года и в связи с проведением Курбан хайита на местах на высоком уровне, в соответствии с национальными и религиозными ценностями нашего народа, тестовые испытания, запланированные на 11 августа текущего года переносятся на следующие даты (время прибытия и место сдачи тестирования, согласно пропускам абитуриентов, остаются без изменений):
в Кашкадарьинской области – 12 августа;
в Ферганской, Джизакской и Навоийской областях – 13 августа;
в Республике Каракалпакстан, Андижанской, Хорезмской и Самаркандской областях – 14 августа;
в Бухарской области – 15 августа.

@eduuz
#Қабул2019

2019 йил 7 август куни ўтказилган тест синовларининг натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, бакалавриат таълим йўналишларида энг юқори баллар қуйидагича:

а) кундузги таълим шакли бўйича:

- Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши – 232,1 балл (176,1 балл тест синовлари натижаси, 56 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Tошкент давлат юридик университетининг 5240100 – Юриспруденция таълим йўналиши – 189,0 балл;
- Бухоро тиббиёт институтининг 5510100 – Даволаш иши (Бухоро) таълим йўналиши – 189,0 балл.

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

- Tошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 5111200 – Ўзбек тили ва адабиёти таълим йўналиши – 214,9 балл (167,9 балл тест синовлари натижаси, 47 балл касбий (ижодий) имтиҳон натижаси);
- Tошкент давлат шарқшунослик институтининг 5120300 – Tарих (мамлакат ва минтақалар) таълим йўналиши – 170,3 балл.

в) кечки таълим шакли бўйича:

- Tошкент давлат шарқшунослик институтининг 5120700 – Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича) таълим йўналиши – 167,4 балл.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 11 август, якшанба куни юртимизда Қурбон Ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан, шу кунга белгиланган тест синовлари бошқа кунга кўчирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AugchSaUWF3dw
#Қабул2019

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 17 августдаги 683-сонли қарорига мувофиқ 2019/2020 ўқув йили учун Қўқон университети жорий йилнинг 5 сентябридан ўз фаолиятини бошлайди.

Университетда қуйидаги таълим йўналишларда бакалаврлар тайёрланади:

👉 Иқтисодиёт;
👉 Менежмент;
👉 Молия;
👉 Тадбиркорлик;
👉 Мактабгача таълим;
👉 Бошланғич таълим;
👉 Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили;
👉 Меҳмонхона ва туризимни бошқариш.

Қўқон университетида талабалар кундузги таълим шаклида, тўлов-шартнома асосида ўқитилади.

Битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 5 сентябридан 20 сентябрига қадар қабул қилинади (якшанба кунлари ҳам).

Университет қабул комиссияси абитуриентларни қуйидаги ҳужжатлар асосида махсус база орқали рўйхатдан ўтказади:

1. Паспорт (туғилганлик тўғрисида маълумотнома) асли;
2. Умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан) асли;
3. Чет тили сертификати (агарда мавжуд бўлса) асли ва нусхаси.

Ҳужжатлар Қўқон сервис ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи (Қўқон шаҳри, Туркистон кўчаси, 28-а уй) да қабул қилинади.

Мўлжал: Қўқон марказий стадиони.

Иқтисодиёт, Менежмент, Молия, Меҳмонхона ва туризимни бошқариш ва Тадбиркорлик таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлардан тест топширадилар:

- Математика (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
- Инглиз тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
- Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).

Мактабгача таълим:
- Биология (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
- Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
- Тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).

Бошланғич таълим:
- Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
- Математика (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
- Инглиз тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).

Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили:
- Инглиз тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл);
- Ўзбек тили ва адабиёти (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл);
- Тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл).

Хорижий фуқаролар университети томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат асосида қабул қилинади.

Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар учун ўқиш 2019 йилнинг 2 октябрь кунидан бошланади.

Мурожаат учун телефонлар (Call center): +998 73 545-55-55, +998 73 545-44-44

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#Қабул2019

Қўқон университетига қабул бўйича қўшимча маълумотлар

1️⃣ Университетга ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли ва ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида камида 10 нафар абитуриентлар грант асосида ўқишга қабул қилинади;

2️⃣ Барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг инглиз тили учун - миллий сертификат В2 ва C1 ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 ва ундан юқори), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72 ва ундан юқори) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаларига эга бўлган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади;

3️⃣ Тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг инглиз тили учун - миллий сертификат B1 ёки International English Language Testing System (IELTS 4,5-5,0), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42-71) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан кириш имтиҳонларисиз белгиланган максимал балл берилади;

4️⃣ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ғолиблари тегишли таълим йўналишлари доирасида кириш имтиҳонларисиз грант асосида ўқишга қабул қилинади;

5️⃣ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий ОТМларида таҳсил олаётган талабаларга Қўқон университетига ўқишларини кўчириб давом эттириш ёки ўқишдан четлатилган талабалар учун ўқишга қайта тиклаш имконияти берилади.

Тўлов-контракт миқдорлари:

➡️ Иқтисодиёт
– 18.411.520 сўм
➡️ Менежмент 18.411.520 сўм
➡️ Молия – 18.411.520 сўм
➡️ Тадбиркорлик – 18.411.520 сўм
➡️ Меҳмонхона ва туризимни бошқариш 18.411.520 сўм

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (634880 сўм) 29 баробари).

➡️ Мактабгача таълим – 17.141.760 сўм
➡️ Бошланғич таълим – 17.141.760 сўм
➡️ Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили – 17.141.760 сўм

(Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (634880 сўм) 27 баробари.)

❗️Хорижий фуқаролар учун – 2500 АҚШ доллари.

Батафсил:
Call марказ: +998 73 545 55 55, +998 73 545 44 44
Веб-сайт: www.kokanduni.uz
Телеграм канали - @kokanduni
Facebook: facebook.com/kokanduni
Инстаграм: instagram.com/kokanduni

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-Av5EnAinUQIFw
#абитуриент #қабул2019 #эълон
Республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йуналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 бараварида (ҳар ўқув йили учун) белгиланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

Кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олиб, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун топширган тест синовлари натижаси бўйича танловда иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентларга, рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи ёки учинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилди.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан талабаликка қабул килиш, танлов буйича биринчи бакалавриат таълим йўналишида эълон килинган тест синовлари натижаларига кўра, абитуриентларнинг тўплаган балини асос сифатида қабул қилиб, мурожаат этган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ, тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди.

Тўлов-контракт асосида таълим олаётган юқори курс талабалари учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
⚠️ #абитуриент #қабул2019 #эълон

2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди (рўйхат қуйида илова этилади). ⬇️

Бунда, 2019/2020 ўқув йили учун:
табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан ҳисобланиши;

тўловчиларнинг ўз ҳоҳишига кўра стипендияли тўловлар, яъни, табақалаштирилган тўлов-контракт суммасига (бир ўқув йили учун 4800,0 минг сум) қўшимча тўланиши;

табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ойларга бўлиб тўланганда ҳам, ўқув йилининг биринчи ярми учун камида 50 фоизи жорий йилнинг 1 ноябридан ҳамда иккинчи ярми учун 2020 йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тўланиши белгиланди.

3-5 хатбошиларида қайд этилган тартиб, тўплаган баллари 56,7 баллдан кам бўлмаган ва асосий қабул чегараларига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун белгиланган тартибда тўлов-контракт миқдорларини белгилаш ва тўлаш учун ҳам жорий этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
eduuz_superkontrakt.pdf
16.4 MB
#Қабул2019 #Диққат #ТезкорХабар #Абитуриент

⚠️ 2019/2020 ўқув йили қабулида кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда ўрнатилган миқдорга нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (рўйхатни юклаб олинг - *pdf форматда) ⬆️

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
Forwarded from Edu.uz