Edu.uz
134K subscribers
25.2K photos
5.23K videos
240 files
13.6K links
Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Manzil: Toshkent sh., Olmazor t., Universitet k., 7-uy. Ishonch Tel.: 1006 (2)

📲https://gov.uz/edu
📲instagram.com/eduuzofficial
📲facebook.com/eduuzofficial
📲https://youtube.com/c/eduuz
Download Telegram
​​#Долзарб_мавзу

Ином Мажидов: Олий таълим ижтимоий-иқтисодий тараққиёт локомотивига айланиши керак

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, барча олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирок этди.

- Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган,
ўқув режаларида номутахассислик фанлари улуши юқорилигича қолмоқда, бу эса талабаларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқармоқда, - деди Иномжон Мажидов.

Вазир олий таълим муассасалари ҳамда кадрлар буюртмачилари ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар қониқарсиз аҳволдаги экани танқид қилди ва иш берувчилар кадрлар тайёрлаш жараёнига қизиқмаса, ОТМ ректорлари ташаббус кўрсатиши кераклигини қайд этди.

- Чунки халқимиз ва Президент олий таълимдан жамият тараққиёти локомотиви бўлишини талаб қилмоқда, - деди вазир. – Ишга ҳозиргидек муносабат билан мақсадга эришолмаймиз. Замон шиддат билан ривожланяпти, биз тараққиёт ортидан эмас, балки уни белгилаб беришимиз керак.

Шунингдек, янги тузилган республика олий таълим кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, унинг истиқбол-режалари ҳам муҳокама қилинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
​​#Долзарб_мавзу

Ўзбекистонда кимё ва биология фанларини тараққий эттириш – озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини ривожлантиришнинг муҳим шарти

Бугун, 27 август куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда кимё, биология фанлар, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантиришнинг аҳамияти” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

Унда Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилёр Хакимов, Копенгаген университети профессори Бекзод Хакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимкулов ва бошқалар иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарорида кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Шу сабаб халқаро тажрибани ўрганиш ва чет элдаги етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимиздаги соҳага оид илмий муаммоларни ечишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Олий таълим муассасалари бу жараёнда нафақат фаол иштирок этиши балки, уни ташкил этиши ҳамда самарали юритиши лозим, – деди вазир ўринбосари У.Бегимқулов.

Конференцияда кимё, биология фанлар, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларини ривожлантириш бўйича ЎзМУ, Тошкент кимё-технология институти ва кимё-биология ихтисосликларида олий малакали мутахассислар тайёрловчи ОТМлар ҳамда Даниянинг Копенгаген университети олимлари, жумладан мазкур университет профессори, ҳамюртимиз Бекзод Ҳакимов билан ҳамкорликда кимё ва биология фанлари соҳасидаги илмий-тадқиқот лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Европа Иттифоқининг «ERASMUS+» дастурида қатнашиш учун тайёрланган «Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида олий таълим салоҳиятини ошириш» мавзудаги «EUROCAMPUZ» лойиҳа доирасида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида келишиб олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-At_x0dG7MLtiw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Студия 24 | Талабаларни турар жой билан таъминлаш мавзусида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бошқарма бошлиғи Отабек Бозоров билан суҳбат.

📹 Вазирликнинг Youtube каналида томоша қилиш.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Долзарб_мавзу

Вазир: Ҳар биримиз ўз вазифамизга виждонан ёндашсак, ишимизда барака бўлади

Бугун, 19 январь куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов вазирлик марказий аппарати барча ходимларининг тўлиқ таркибдаги иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Унда вазирлик фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича муҳим вазифалар жамоа иштирокида батафсил муҳокама қилинди.

- Вазирликдаги дастлабки уч кунлик фаолиятимдан келиб чиқиб, қисқача хулосамни айтадиган бўлсам, афсуски, таассуротлар кишини хурсанд қилмайди, –деди вазир ўз сўзида. - Жамоада эркин ва ижодий муҳит йўқдай, ходимлар ҳорғин ва ташаббус кўрсатмайди. Сабаби иш тартиби тўғри ташкил этилмаган. Назаримда, инсон ресурслари нотўғри тасарруф қилинмоқда. Ходимлар ишда кўп вақт қолиб кетиши натижасида жисмонан ва руҳан чарчаган кўринади. Оиласига, фарзандлар тарбиясига эътибор қаратишга улгурмаса керак. Ходимларга, аввало, иш жойида эркин ишлаш, ижодий фикрлаш, қолаверса дам олиш учун қулай шароит яратиб бериш ва ундан кейин иш унумдорлигини талаб қилиш мумкин.

Шунингдек, вазир йиғилишда айрим структуралар фаолиятига ҳам тўхталиб, уларнинг қониқарсиз фаолият юритаётгани, бугунги кун талабларига жавоб бермаслигини қайд этди. Бундан буён ҳар бир бошқарма ва бўлим фаолияти натижадорлиги мониторинг қилиниши, самарали фаолият юритган мутахассислар муносиб тақдирланиши, аксинча ўз функционал вазифаларини бажармайдиган ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши айтилди. Жумладан, вазирлик ахборот хизмати фаолияти ҳам танқид қилинди.

– Ахборот хизмати вазирликнинг юзи бўлиши керак. Бугунги ахборот асрида тезкор ва профессионал ёндашув талаб этилади. Ижтимоий тармоқларда соҳага оид танқидий материаллар эълон қилиниб, жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинаётган бир вақтда, ахборот хизмати томошабин бўлиб туришини қандай изоҳлаш мумкин? – дея эътироз билдирди Абдуқодир Тошқулов. – Соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган мавзуларда тезкор ахборот бериш, ОАВ билан доимий ижодий ҳамкорлик қилиш ва танқидий-таҳлилий материалларга ўз вақтида муносабат билдириш орқалигина аҳолининг ишончини қозониш мумкин.

Қолаверса, учрашувда бошқарувда ва ахборот алмашишда замонавий АКТ имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлиги, ОТМларга юборилаётган топшириқларни мувофиқлаштириш, бир-бирини такрорлайдиган вазифаларни қисқартириш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш лозимлиги айтиб ўтилди.

– Бугундан бошлаб жамоа янгича иш тартибига ўтсак: қоғозбозликни имкон қадар камайтириш, ортиқча мажлисбозликка чек қўйиш ва ўз ишимизга меҳр билан муносабатда бўлиб, ундан завқланиб ишлайлик. Агар ҳар биримиз зиммамиздаги вазифаларга масъулият билан ёндашиб, бир тану бир жон бўлиб, ҳамжиҳатликда ишласак, ишимизда албатта унум бўлади. Шунда халқимиз ва давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган ишончни оқлаймиз ва соҳа олдига қўйилган вазифаларни бажарамиз.

Таълим муассасалари билан ишлаш принципларида ҳам қайта кўриб чиқиладиган жиҳатлар мавжуд эканлигига йиғилиш иштирокчиларининг алоҳида эътибори қаратилди. Вазирлик олдида таълим сифатини таъминлашдек ўта масъулиятли вазифа турибдики, бу вазифани олий таълим муассасалари билан ишчанлик ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни йўлга қўйибгина амалга ошириш мумкинлиги қайд этилди.

- Олий таълим муассасасида мавжуд бўлган муаммони кимга айтишини билмай юрган раҳбарларнинг дардини биринчи навбатда вазирлик, биз тинглашимиз ва уни ҳал қилиб бериш чораларини кўришимиз керак. Олдин тизимдаги раҳбарлар, профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун етарли шарт-шароит яратишимиз, ундан кейингина улар олдига вазифаларни қўйсак, тўғри бўлади, - деди Абдуқодир Тошқулов.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g