☀️ 28 июль. Самарқандда ҳарорат бироз пасаяди
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метрдан 25-30 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метрдан 25-30 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-31 даража иссиқ бўлади.

Forwarded from Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:
🔸Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоятидаги ваколатли офиси:
—Бошлиқ ўринбосари-йиғма бўлим бошлиғи.
🔸Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси:
—Бошқарма бошлиғи ўринбосари;
—Бошқарманинг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи.
🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бошқарманинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси мудири;
— Бошқарманинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси Бош мутахассис;
— Бошқарманинг Ички аудит, пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш мониторинги шўъбаси Етакчи мутахассис.
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 28 июлдан 6 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Telegram| Instagram | Facebook | Twitter

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Татьяна Хеккер, профессиональный теле-радио журналист, ведущая и модератор теле-радио эфиров, член Союза журналистов Германии рассказала и поделилась своими впечатлениями от путешествия по Самарканду
Forwarded from SamDavAktiv
Самарқанд вилоятида савдода турган 1494 та тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиб олинг!
▪️ Самарқанд шаҳридан 1 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон шаҳридан 69 та (кўриш)
▪️ Оқдарё туманидан 105 та (кўриш)
▪️ Булунғур туманидан 207 та (кўриш)
▪️ Жомбой туманидан 144 та (кўриш)
▪️ Иштихон туманидан 160 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон туманидан 67 та (кўриш)
▪️ Қўшработ туманидан 168 та (кўриш)
▪️ Нарпай туманидан 59 та (кўриш)
▪️ Пайариқ туманидан 58 та (кўриш)
▪️ Пастдарғом туманидан 57 та (кўриш)
▪️ Пахтачи туманидан 113 та (кўриш)
▪️ Самарқанд туманидан 5 та (кўриш)
▪️ Нуробод туманидан 207 та (кўриш)
▪️ Ургут туманидан 72 та (кўриш)
▪️ Тойлоқ туманидан 2 та (кўриш)
Расмий сахифаларимиз 👇
✅ Telegram | Facebook | Samdavaktiv.uz
▪️ Самарқанд шаҳридан 1 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон шаҳридан 69 та (кўриш)
▪️ Оқдарё туманидан 105 та (кўриш)
▪️ Булунғур туманидан 207 та (кўриш)
▪️ Жомбой туманидан 144 та (кўриш)
▪️ Иштихон туманидан 160 та (кўриш)
▪️ Каттақўрғон туманидан 67 та (кўриш)
▪️ Қўшработ туманидан 168 та (кўриш)
▪️ Нарпай туманидан 59 та (кўриш)
▪️ Пайариқ туманидан 58 та (кўриш)
▪️ Пастдарғом туманидан 57 та (кўриш)
▪️ Пахтачи туманидан 113 та (кўриш)
▪️ Самарқанд туманидан 5 та (кўриш)
▪️ Нуробод туманидан 207 та (кўриш)
▪️ Ургут туманидан 72 та (кўриш)
▪️ Тойлоқ туманидан 2 та (кўриш)
Расмий сахифаларимиз 👇
✅ Telegram | Facebook | Samdavaktiv.uz
Токио-2020: Давлат Бобонов бронза медали соҳиби
Ҳозиргина ХХХII ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида -90 кг вазн тоифасида бронза медали учун курашган самарқандлик Давлат Бобонов туркиялик Михаел Зганкка қарши кураш олиб борди. Бобонов рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва бронза медалига эга чиқди.
Бобонов ушбу ғалабаси билан Ўзбекистон делегациясига илк бронза медални қўшиб қўйди.
БРОНЗА МЕДАЛИ МУБОРАК САМАРҚАНДЛИКЛАР!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dzyudochimiz Davlat Bobonov turkiyalik raqibi Mixael Zgankni ippon usulida mag‘lub etib, bronza medalini qo‘lga kiritgan lahzalarni tomosha qiling.
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни фан, санъат ва спорт ташкилотлари билан боғлаб, тарбияланувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с условиями в доме Мехрибонлик №21 в городе Ташкенте.
Подчеркнута важность развития способностей детей путем взаимодействия детских домов и специальных школ-интернатов с научными, художественными и спортивными организациями.
Ответственным лицам даны соответствующие указания.
#Mirziyoyev #tanishuv #Меhribonlik #bolalar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишини бошлар экан, шундай деди:
"Бугун ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз зарур.
Албатта, ҳар бир гўдак бу ёруғ дунёга келар экан, унга ҳамма ота-онаси бағрида яйраб ўссин, бахтли-саодатли бўлсин, деб тилак билдиради.
Лекин, тақдир тақозоси билан уларнинг айримлари ота-она меҳридан бенасиб қолади. Бундай ҳолатда бу норасида болаларнинг асло айби йўқ эканини барчамиз яхши тушунамиз, албатта.
Лекин, бир ўзимизга савол берайлик, ушбу меҳрга муҳтож болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилаяптими? Афсуски, йўқ.
Бугун Юнусободдаги 21-сон Меҳрибонлик уйига борганимда, на соҳага масъул вазирлик, на ҳудуд сектор раҳбарлари бу ердаги муҳит ва шароит билан ишламагани аён бўлди. Мисол учун, сўнгги 10 йилда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларини уй-жойга муҳтож 1 минг 188 нафар битирувчиларидан 610 нафарига ёки 51 фоизига уй-жой ажратилган.
Меҳрибонлик уйларидаги таълим-тарбия ишлари ҳам мутлақо қониқарсиз.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг атиги 1,6 минг нафари ёки 64 фоизи иш билан таъминланган. Шу каби, ўтган йили ихтисослашган мактабларни битирган 1,5 мингдан зиёд ногиронлиги бор ёшларнинг атиги 264 нафари ишга жойлаштирилган".
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев:
Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.
Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.
Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.
Шу боис, соҳада мутлақо янги тизим жорий қилинади.
Биринчидан, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.
Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.
Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.
Шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади.

Бу тизим орқали, келгусида ушбу ўғил-қизлар орасидан “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари, Ватанимизнинг чинакам посбонлари етишиб чиқишига ишончим комил.
Шунингдек, Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, бир ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради.
Жумладан, Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади.
Биргина мисол, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида Инха университети билан янги тизим яратган.
Шу боис, бириктирилган ректорлар Меҳрибонлик уйларига тарбиячилар тайёрлаш, кутубхона фондини бойитиш, болаларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларга ўргатиш ва уларни келгусида олийгоҳларга киришига кўмаклашиш муҳитини шакллантиришга, театр ва концертлар ташкил этишга масъул ва жавобгар бўладилар.

Олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳафтада камида икки кун ушбу тўгаракларга келиб, болаларни ўқитиб берадилар. Бунинг учун, уларга алоҳида устама тўланади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерациялари билан бирга икки ҳафта муддатда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этади.
Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар.
Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб, амалга оширсин.

Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида 20 тадан энг замонавий компьютер ва тезкор Интернет билан таъминлансин.
Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси Инха университети, Ахборот технологиялари университети, IT марказ ва паркларга боғлаб, ўқув курсларини ташкил этилсин.
Молия вазирлиги ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаларига ўз тизимидаги иккитадан мутахассисни доимий бириктириб, ўз вақтида молиялаштириш ва ажратилган маблағларни самарали ишлатишга жавоб беради.
Бундан ташқари, шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади.
Масалан, Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон, Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон, Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги
15-сон, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйлари, Мудофаа вазирлиги – Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” билан шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб берадилар.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйларида тарбия олаётган қизларимизнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади.
Ушбу қизларнинг барчаси “аёллар дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда Меҳрибонлик уйларидан кейинги ҳаётидаги ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашилади.

Иккинчидан, меҳрга ташна болаларни оила бағрида тарбиялаш бўйича кенг кўламли қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.
Бугунги кунда “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларининг 309 нафари чин етимлар, қолган 1 минг 514 нафари ота-онаси ёки яқин қариндошлари воз кечгган болалар ҳисобланади.
Ваҳоланки, бундай оилаларга ёрдам бериб, Меҳрибонлик уйларидаги 70 фоиз болаларни ўз оиласи бағрига қайтариш мумкин.
Учинчидан,79 минг нафар ота-она меҳридан маҳрум, шундан 5 минг 700 нафар чин етим болалар васийлик ва ҳомийлик органларида рўйхатда туради, 35 минг нафари фарзандликка олинган.
Лекин, бундай болаларни ҳолидан хабар олиш, улар билан алоҳида шуғулланиш туман (шаҳар)лардаги Халқ таълими бўлимларининг 1 нафар ходимига юклатилган.
Шу боис, ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлигида Васийлик, ҳомийлик ва патронат ишлари бўлими ташкил этилади ҳамда уларга 4 нафардан штат ажратилади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия, мактабгача таълим, халқ таълими, маҳалла ва сектор раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилади ва улар васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар аҳволи, уларнинг оилавий шароитидан ҳафталик хабар оладиган тизим яратилади.
Шунингдек, васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2,5 миллион сўм тўланади.
Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга, уларни парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.