Samarqand viloyati hokimligi 🇺🇿
19.3K subscribers
16.1K photos
5.23K videos
47 files
11.7K links
Manzil: Samarqand shahri, Ko`ksaroy-1

www.samarkand.uz

👉 Murojaatlar uchun: @samhokim
👉 https://fb.com/sampressservice
👉 https://www.youtube.com/channel/UCR4CVhw3Pt95zMHVLYMBMEg

Telefon: 1177
© sampress.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

1 сентябрдан бошлаб нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилади.
Бундан ташқари, 122 минг нафар “темир дафтар”га кирган оила фарзандлари, шунингдек 370 минг нафар боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган болаларга мактабга чиқиши учун 500 минг сўмдан берилади.
Васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар ҳам олийгоҳларга киришда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари учун ажратилган қўшимча квотадан фойдаланадилар.
Тўртинчидан, Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади.
Жумладан, 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади.
Бунинг учун, 757 нафар болага уй-жой сотиб олишга жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади.
Вилоят ҳокимлари 1 октябрга қадар 757 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминласин.
Етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендияси 50 фоизга оширилади.
Шунингдек, ота-онасидан ажраган талабаларга пенсия тўлаш муддатини амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтирсак, ўйлайманки, бу ҳам адолатдан бўлади.
Ушбу талабаларга зарур адабиётлар сотиб олиш учун ҳар йили бир марта 1,2 миллион сўм субсидия берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бешинчидан
, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.
2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситалари харид қилинади. Шунингдек, 615 нафар 5 ёшгача кар-соқов ва эшитиши заиф болаларга эшитишга кўмаклашувчи махсус имплантлар ўрнатилади.
Туғма юрак нуқсони бор 2 минг нафар, бош мияда ўзгаришлари бор 1 минг нафар ҳамда ҳаракат аъзолари касалликлари бўйича 1,7 минг нафар болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтказилади, уларнинг 1 минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади.
Шунингдек, жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар билан таъминланади. Келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади.
Бундан ташқари, етим болалар учун хорижда ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Олтинчидан, Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Алия Юнусова) Миллий комиссиянинг раиси этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамиятнинг фаол аъзолари сифатида тарбиялаш барчамиздан жиддий эътибор ва амалий ҳаракатларни талаб қилади.
Бирорта бола “мен етим ёки ногиронман” деб ўксинмаслиги, ҳеч бир бола давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва меҳридан четда қолмаслиги керак.
Бунинг учун, уларни энг замонавий касб-ҳунарга ўқитиш, билим олишига барча шароитларни яратиб бериш барчамиз учун нафақат вазифа, балки муқаддас бурчдир.

Айни вақтда ҳудудлар раҳбарлари, Меҳрибонлик уйлари тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирокида йиғилишда илгари сурилган ташаббуслар юзасидан мулоқот ўтмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
​​☀️ 29 июль. Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 17-22 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28 даража иссиқ бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев ОКМК 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйди.
Қиймати 2 миллиард доллар бўлган ушбу корхонада биринчи босқичда йилига 60 млн. тонна рудани қайта ишланади.
Иккинчи босқичда қувват 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди. Ушбу икки босқич амалга оширилиши натижасида корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев заложил первый камень в строительство третьей медно-обогатительной фабрики АГМК.
Предприятие стоимостью 2 милларда долларов на первом этапе будет перерабатывать 60 млн. тонн руды в год.
На втором этапе мощность вырастет до 160 миллионов тонн, что в 3 раза больше, чем сегодня. В результате реализации этих двух этапов к 2028 году предприятие будет иметь годовую производственную мощность в 400 тысяч тонн меди, 50 тонн золота и 270 тонн серебра.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #fabrika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter