Isroil Tillaboyev blogi
12K subscribers
5.16K photos
1.69K videos
118 files
3.77K links
✍️Блогер Исроилжон Тиллабоевнинг шахсий мулоҳазалари канали



Гуруҳга марҳамат: @domlajon1

Реклама учун: @isroilbey

https://t.iss.one/boost/domlajon

https://t.iss.one/+WUqwChJg0-U5y_0S
Download Telegram
Буюк шоир Шавкат Раҳмоннинг оила аъзолари.

@DOMLAJON
Ҳаёт бўлганларида бугун 72 ёшни қаршилар эдилар….

Дадамни ҳар доим ўжар Шоир деб ижодкор сифатида ёдга олишади. Бизнинг ҳотирамиздаги Шавкат Раҳмон эса меҳрибон ва хақиқий йўлбошчи (мотиватор) ўз шахсий намунаси билан ўрнак бўла олган инсондир.

5 синфда эдим... синф раҳбаримиз уй ишига иншо ёзишни буюрдилар мавзу эса “Ватан туйғуси”. Уйга бориб дадам ишдан келганида:
- Дада иншо ёзишга ёрдамлашворасизми, мен нима деб ёзишни билмаяпман.
дедим. Шунда Дадамдан қаттиқ койиш эшитдим:
- Иншода сен ўз фикрингни баён этишинг керак, мен сенга ёрдам берсам қандай қилиб ўқитувчингга “Иншо ёзиб келдим” дейсан. Ахир бу ёлғон бўлиб қоладику қизим, дедилар.
Индамай эшитдим. Койиганларига ўзлари ҳижолат бўлиб:
“ Ўзи нима мавзу экан?” деб сўраб қолдилар. “Ватан туйғуси” дедим мен. Улар индамай қўйдилар, бироздан сўнг Аямга куюниб гапириб кетдилар.
"Кичкина болада қандай қилиб ватан туйғуси тўғрисида тушунча бўлсин?! Ахир улар бу туйғуни чиндан, юракдан ҳис қила олишмаса, Ватанга бўлган ҳиссиётлари бўлмаса, нега буларни ҳозирдан ёлғон гапиришга ўргатишади", деб айтганларини четдан кузатиб турганман.

Эртаси куни эса мактабимиз директорига ҳам ўз позицияларини тушунтириб, болаларга тўғри ва эркин фикрлашни кичкиналигиданоқ ўргатиш муҳимлигини тушунтирдилар.

Биласизми оиламиздаги мана шу кичкинагина диалогдан мен бир нечта дарс олганман:
* Ватан бу муқаддас туйғу, унга муҳаббатни эса кичкинагина иншочалар билан ифода этиб бўлмаслигини
* Ҳамма катталар ҳам ақлли бўла олмаслигини, ҳақиқат учун курашиш муҳимлигини
* Ҳар бир ишга ўта масъулият билан, виждонан ёндошишни
* Ўз фикрига эга бўлиб, уни қўрқмасдан ифода этишни
* ва энг асосийси - фарзанд тақдирида ота-онанинг иштироки катта аҳамиятга эга эканлигини

Менинг ҳотираларимда эса шу каби суҳбатлар, ҳаётий вазиятлар кўп бўлган. Дадам бизга ҳаётга карашларимизни ўзларининг ҳақиқатпарвар, қўрқмас ва ўткир - “ёвга терс қарамайдиган" нигоҳлари орқали ўргатдилар.

Ота-онамиз ҳеч қачон бизни ўтириб олиб қулоғимиздан чўзиб тарбия қилмаганлар, балки, юқорида айтганимдек, ҳамиша шахсий намуна сифатида доим ўрнак бўлганлар. Уларнинг ҳар бир ҳаракатлари биз учун дарс бўлган. Ҳозир ҳам Дадамнинг шеърлари орқали, баъзи бир саволларимга жавоб оламан, илҳомбахш куч оламан.
Дадам қисқагина умр кечириб бетакрор ижоди, халқчиллиги билан ўқувчилар қалбидан чуқур жой олди, суврати, сийрати, поклиги билан одамларнинг меҳрини қозонди.

Биз Шавкат Раҳмондек теран фикрли, оилапарвар кучли шахснинг фарзандлари эканимиздан доим фахрланамиз.

Дадамни ёд этиб ёзган табрикларингиз учун миннатдормиз!

#SHAVKATRAHMON

(c) Камола Раҳмонова (Шавкат Раҳмоннинг қизлари)

@DOMLAJON
⚡️Sirdaryo viloyatida o’tkazilayotgan “InnoWeek-2022” innovatsion ishlanmalar hududiy ko’rgazmasida 12 ta tashkilot 110dan ortiq mahsulot va ishlanmalar, turli texnologiyalar bilan ishtirok erishmoqda.

Shuningdek, ko’rgazmada “TechnoWays” texnologik rivojlanish marafonida ishtirok etayotgan 40 nafar ishtirokchining loyihalari ham namoyish etilmoqda.
Таклифим бор, фан ойликларининг ўрнига муқобил вариант:

Маълумки, фанлар бўйича бир йилда бир марта ойлик келиб, шу ойда ушбу фандан синфлар бўйича кўрик танловлар, очиқ дарслар уюштирилади. Кейинги ойга бошқа фан эстафетани олади ва бу давом этади. Ҳозирда фан ойликлари хужжатлари бекор қилинган вазирлик томонидан, лекин баъзи баъзида уни талаб қилиш холлари ҳам мавжуд.
Хуллас ушбу бир йилда бир келиб, бошқа ойларда у фан бўйича мурожаат қилмасликни сунъий шароит яратилгандек.

Ушбу холни бартараф этиш учун фан ойликлари ўрнига йил давомида лойиҳалар билан ишлаш тизимини киритиш таклиф қиламан. Масалан, барча фандан йил бошида синфларга ва ўқувчиларга узоқ муддатли лойиҳалар тақдим этилади, синфлар улар билан шуғулланади, маълум вақтда уларни мактаб жамоаси олдида намойиш қилади, баъзида синфлар аро танлов тарзида, баъзида битта синф, ва хоҳласа якка шахслар ёки гуруҳлар.

Бунинг натижасида мажбурий фан ойликлари ўрнига мазмунли, мақсадли йил давомидаги тизимли шуғулланиш имконияти пaйдо бўлади, барча нарса ўқитувчиларнинг ўқувчилари билан қай даражада ишлашига боғлиқ бўлади бу вариантда, Қизиқарли илмий муҳит шаклланади мактабларда, ҳар бир фан билан керак бўлса 12 ой шуғулланишади ўқувчилар, жамоа билан ишлаш кўникмалари шаклланади ва такомиллашади.

Мана шундай таклиф эди.

Сизлар бу таклифга нима дейсизлар?

@DOMLAJON
Олий_тоифа_бўйича_кўрсатма_хат_12_09_2022.pdf
502.6 KB
Суюнчи!!!
Халқ таълими вазирлигининг устозлар учун сенсацион совғаси!!!

Минглаб устозлар фикрини инобатга олган вазиримиз Бахтиёр Саидов шахсан жонбозликлари натижасида Улар тоифалар бўйича таклифларни устозлар фойдасига ҳал қилиб хат беришди.

Бахтиёр Саидов:"УСТОЗЛАР, ХАВОТИР ОЛМАНГЛАР ВАЗИРЛИК СИЗЛАРНИ ХУРСАНД ҚИЛАДИГАН ЕЧИМ ҚИЛАДИ" деган ваъдасининг устидан чиқди.

Ҳурматли устозлар, вазирликнинг, вазир ўринбосари Темур Комиловнинг ушбу хатига кўра:

Диққат👉👉

2022 йил 2 августгача стажига 15 йил тўлган ва 2 август кунида олий тоифага эга бўлган барчани олий тоифаси сақланиши ва олий тоифа пули тўланиши белгиланди

Аниқроғи: кимда ким 2022 йил 2 августгача 15 йил иш стажига эга бўлган ва 2 август куни келганда ҳеч бўлмаса олий тоифада турган бўлса ( Июнда олган бўлсаям, атиги 2 ой) у УМРБОД ОЛИЙ ТОИФАЛИ
👏👏👏

Бахтиёр Саидов ва вазирлигимизнинг бу ишга масъул мутасаддилари Усмон акага, Темур акага, Лазиз ака, Аҳмад aкага катта раҳмат деймиз.

Хабар манбаси: @DOMLAJON дейилсин
Шунчаки ОСИЁча маданият

Хитойда ҳам шундай эди.

Виетнамда кундузги уйқу миллатнинг ажралмас қисми. Мажбурий таълим муассасаларида (1 синфдан 12 синфгача) ўқувчилар деярли яшайдилар. Куннинг асосий қисмини ўтказадиган бу жойда куннинг қоқ пешин пайтида болаларга уҳлаб олиш мажбурий.

Бу уларнинг академик салоҳиятини оширишда ёрдам бераркан...

Биринчи иш кунимда ҳайрон қолгандим: ўқитувчилар матрасларини солдида, пинакка кетишди. Ўқитувчилар хонасида!

Кейинчалик билдимки, банкларда, давлат идораларида ҳам шу аҳвол. Кундузи 1 да кўчада бировни кўрмайсиз.

Катталарни билмадимку лекин болага етарлича уйқу олиш зарур. Уйқусираб турган бола мияси тўлиғича мавзуни ўзлаштира олмайди.

Ўзлаштиришимиз керак бўлган нарса, нима дедиларинг?)

(c) Достонбек Сиддиқов, Вьетнам давлати "Йил ўқитувчиси" ғолиби

@DOMLAJON
Мен доим Openbudget лойиҳасини қўллаб қувватлаганман.
Минга яқин мактаблар шу лойиҳадан таъмирланганини олқишлаганман.

Лекин мен қўллаб-қувватлаган, мен орзу қилган openbudget'да маҳалла аҳли бирлашиб ўз болалари ўқийдиган мактабнинг бир таъмири учун жон куйдириб овоз тўплар эди.

Мен олқишлаган openbudget'да ўқитувчилар тиланиб унга-бунга телефон қилиб код сўрамайди.

Мен истаган openbudget'да ўқитувчилар бозор эшигига туриб олиб, совун, шампун тарқатиб овоз йиғиб ҳамманинг энсасини қотирмасди.

Мен халқни таълим учун бирлашишини кутган эдим, яна ҳамма нарса ўқитувчию ўқувчиларнинг ўзига қолиб, дарси қолиб кетиб, овоз йиғишга ўтиб кетишини кутмаган эдим.

Минг афсус, ўқитувчилар қўйинглар, сизларга ярашмайди бу иш, жин урсин, овоз бермаса бермас, лекин бозорларга чиқиб ўзингизни ерга урманг бундай.

Суратда: совун тарқатиб овоз йиғаётган ўқитувчилар.

@DOMLAJON